Zangiota tumani hokimligi
3.78K subscribers
41.2K photos
2.96K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота тумани
#Оталар куни

🌈Зангиота тумани ХТБ тасарруфидаги 14-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида "Мен отамга муносиб фарзандман!" шиори остида "Оталар куни" тадбири ўтказилди. Тадбирда Зангиота тумани прокуратураси терговчиси К.Мардонов, Зангиота тумани халқ таълими бўлими ходимлари ҳамда "Ўратепа" маҳалласи фаоллари, мактаб кузатув кенгаши раиси А. Юсупова иштирок этдилар. Йиғилганларда катта таассурот қолдирган мазкур тадбирда меҳмонлар ҳамда фаол оталар сўзга чиқиб "Фарзанд тарбиясида отанинг турган ўрни" мавзусида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Тадбир синф хоналарида давом эттирилди, қизиқарли викториналар, психологик аноним сўровномалар ҳамда оталар учун кутилмаган совғалар ҳақиқий маънода тадбирга ўзгача руҳ бағишлади. Тадбирда энг намунали оталарга туман ХТБ мудири А. Раҳматуллаевнинг ташаккурномалари топширилди. "Мен, отам ва онам" мавзусидаги расмлар ва иншолар танлови ғолибларининг оталарига мактаб маъмурияти томонидан ташаккурномалар топширилди.
YouTube | Instagram |
#Зангиота тумани
#Оталар куни

🌈Зангиота тумани 33-МАКТАБДА "ОТАЛАР КУНИ" ўтказилди. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят Халқ таълими бошқармаси,туман Халқ таълими бўлими ,Эски қалъа МФЙ ҳамкорлигида мактабимизда "БИЗ СИЗ БИЛАН ФАХРЛАНАМИЗ " мавзусида оталар мажлиси ташкил қилинди. Унда маҳалла фаоллари, раислари, ўқув маркази раҳбари, оталар ва ўқитувчилар иштирок этишди. "Оталар куни" тадбирини мактаб директори Н.Зайнидинова кириш сўзи билан очди. Шунингдек маҳалла фаол оқсоқоли М.Исломхўжаев ва маҳалла раиси Н.Ахмедова сўзга чиқиб, отанинг фарзанд тарбиясида тутган ўрни хусусида тўхталиб, ҳаётий мисоллар келтиришди. Шундан сўнг мактабнинг энг наъмунали, жамоат ишларида, туман олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчиларнинг оталари "Энг наъмунали ота" ва "Энг ибратли ота" номинациялари бўйича "Ташаккурнома" лар топширилди. Йиғилиш сўнгида оталар таклиф ва мулоҳазаларини оғзаки ва ёзма равишда билдиришди.

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Зангиота тумани
#Оталар куни

🌈 Зангиота тумани 40-умумий ўрта таълим мактабида Вилоят хокимлиги ташаббуси билан Халқ таълими бошқармаси , Туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида "Оталар куни " тадбири ўтказилди."Оталар куни" тадбирида мактабнинг Кузатув кенгаши раиси, маҳалла фаоллари, профилактика инспектор психологлар иштирок этишди.Тадбир давомида вилоят ва туман миқёсдаги тадбирларида, "Фан олимпиадаси" да " Фарзанд тарбиясида отанинг ўрни" номли иншолар танловида , "Мен,отам ва онам" номли расмлар танловида фаол иштирок этган ҳамда аъло ўқиши, намунали хулқи, жамоат ва турли тадбирларда фаоллик кўрсатган фаол ўқувчиларнинг фаол оталарига " Энг наъмунали ота" , "Энг ибратли ота " наминациялари бўйича ташаккурномалар топширилди. Шундан сўнг ҳар бир синф раҳбари тадбирни синф хонасида давом эттирди ва "Фарзандингизни қай даражада биласиз ?" мавзусида сўровнома ўтказилди.

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Зангиота тумани

❇️Зангиота туманида ёшлар дафтарига киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун субсидия тарзида асбоб ускуналар берилди. Ёшларимиз берилган имкониятдан миннатдор бўлиб, Ёшлар ишлари агентлиги ва туман ҳокимлигига миннатдорчилик билдирдилар.

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Зангиота тумани
#Хар бир нуроний беш нафар ёшга мураббий”

❇️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазир ўринбосари, Республика “Нуроний” жамғарма бошқарув раиси С.Турдиев бошчилигида 18 декабрь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида туман "Нуронийлар жамоатчилик кенгаши" аъзолари ҳамда маҳаллалардаги кексалар маслахати кенгаш аъзолари билан кенгаш аъзолари томонидан олиб борилаётган ишлар, эришилган ютуқлар билан ҳамда йўл қўйилган камчиликлар бўйича ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Ҳисобот йиғилиши давомида маҳаллалардаги оилавий ажримлар ва ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилалар, туманда ишсизлик, нотинч оилалар, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин қизлар, кам таъминланган оилалар, “Бир плюс беш” (Хар бир нуроний беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ва тарбияси оғир вояга етмаганлар билан ишлашда туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳисоботи тингланди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi