Zangiota tumani hokimligi
3.46K subscribers
40.7K photos
2.93K videos
47 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#ЗАНГИОТА ТУМАНИ
#Сессия

Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгашининг VI/ХХХIII сессияси бўлиб ўтди.

🇺🇿Сессия кун тартибида Халқ депутатлари тумани Кенгашининг “Халқпарвар” комиссияси томонидан жорий йилда амалга оширилган ишлари ва келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон-Фармонининг 1-иловасининг 8-бандига асосан ноябрь ойида амалга оширилган ишлари, Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши ҳузурида “Ёшлар парламенти вакиллари мактаби”ни ташкил этиш ва бошқа масалаларга тўхталиб ўтилди.

✍️Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
Бош прокуратуранинг меҳнат таътилидаги ходими 29 минг доллар олаётганда ушланди

Ходимга нисбатан Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган ва жорий йил 22 ноябрдан меҳнат таътилида бўлган А.Т. фуқародан гўёки тендерда ютишига ёрдам қилганлиги учун 29 минг АҚШ долларини олганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Сиз учун керакли каналга аъзо бўлинг:
⬇️⬇️⬇️

Ўзбекча | O`zbekcha
#ЗАНГИОТА ТУМАНИ
#Конституция бахтимиз қомуси
#6-умумтаълим мактаби

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
❗️Nazarbek qishlog‘i, "Harakat" mahallasi hududi Nazarbek shoh ko‘chasi Avtomobil yo‘lining 3 km dagi temir yo‘l osti yo‘l o‘tkazgich (ko‘prik) qurilishi munosabati bilan avtotransport vositalarini harakatlanishi vaqtincha to‘xtatiladi. Shuningdek, Toshkent xalqa avtomobil yo‘li Nazarbek markaziy shox ko‘chasi hamda Mustaqqillik ko‘chalari kesishmasi tugashiga to‘siq o‘rnatiladi.👇👇

https://t.iss.one/joinchat/QWzanpJkwkJVRtJz
#ЗАНГИОТА ТУМАНИ
#Тунги навбатчилик
#Тошкент сув таъминоти Зангиота тумани бўлими
#иш жараёни "Гулбоғ" мфй

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#Зангиота_тумани
#бу_жуда_муҳим

⚠️ ИС ГАЗИ ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ШАРТ?

❗️ Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50-60% гача ис гази бўлади.

🔺 Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек, уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.

🔸 Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма – карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса – анокцияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

🔹 Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
– фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;
– ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
– иситиш печларининг дудбуронларини (дымаход) нотўғри ўрнатиш;
– газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
– ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
– ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

🔻 Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази ҳосил бўлади.

‼️ Ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик учун қуйидаги чораларни амалга ошириш шарт:
– газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек, плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик.
– газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.
– газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.

🛑 Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспетчерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак.

Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади.
Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас.

🚒 Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Дайжест

❗️6 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўстонлиқ тумани. Ғолиблар махсус кубок соҳибига айланди

*Янгийўл тумани. Янгийўлликлар Жиззах вилоятида

*Пискент тумани. Сектор раҳбарлари “Оқтепа” хонадонларида бўлдилар

*Нурафшон шаҳри. Тошкент йўлининг янги қиёфаси

*Оҳангарон тумани. ЖИЭМда нималар бўляпти?

*Тошкент тумани. Маҳалла ёшларига “етакчи”лар сараланмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани. Хонадон иссиқхонасидан – Туркияга

*Паркент тумани. Ҳимматнинг ҳикмати катта

*Зангиота тумани. Халқ ва армия бир тану бир жон

*Юқори Чирчиқ тумани. Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшилик

*Қуйи Чирчиқ тумани. Қадр — инсонни улуғлаб, жамиятни ­безайди

*Бўка тумани. Бўкаликлар бош қўшаётган саховат

*Олмалиқ шаҳри. Бюджет жараёнида фуқаролар иштирокининг аҳамияти

*Чирчиқ шаҳри. Эл саодатининг мустаҳкам асоси

*Бекобод тумани. Ҳарбийлар ва ёшлар бир даврада

*Қибрай тумани. Бош қомусимиз шодиёналари кенг нишонланди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ЗАНГИОТА ТУМАНИ
#байрам

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллик байрами кенг нишонланди.

❇️Зангиота туманидаги Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллик байрами кенг нишонланди. Унда туман ҳокими сўзга чиқиб, барчани байрам билан муборакбод этди. Тадбирда сектор раҳбарлари, туман депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, таълим, тиббиёт ходимлари, тумандаги судлар раислари, прокуратура, ИИБ, миллий гвардия ходимлари, маҳалла раислари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирда туман Маданият бўлими томонидан ташкиллаштирилган байрам дастури намойиш этилди. Конституция кунига бағишланган тадбирлар туманнинг барча меҳнат жамоалари, таълим масканлари, маҳаллаларда шоду хуррамлик билан нишонланмоқда.

✍️Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
#ЗАНГИОТА ТУМАНИ
#байрам

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллик байрами кенг нишонланди.

✍️Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook