Zangiota tumani hokimligi
3.75K subscribers
41.3K photos
2.98K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги “Янги Тошкент” маҳалласини бориб кўрди.
Бу ерда 130 та коттеж таъмирланиб, коммуникация тармоқлари тикланган. Янги маҳалла гузари, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, кутубхона, спорт мажмуаси, ички йўллар қурилган.
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Аҳоли билан суҳбатлашди.

Глава государства посетил махаллю «Янги Тошкент» в Акалтынском районе Сырдарьинской области.
Здесь отремонтировано 130 коттеджей, восстановлены инженерно-коммуникационные сети. Построены новый махаллинский гузар, пункты торговли и бытового обслуживания, библиотека, спортивный комплекс, внутренние дороги.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проделанной работой, поговорил с местными жителями.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Оқолтин тумани “Нурафшон орзу бўстони” фермер хўжалиги даласида пахта ҳосилини кўздан кечирди.
Шу ерда кластерлар раҳбарлари ва фермерлар билан мулоқот бўлди. Пахтани қайта ишлаб, хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириб, қўшимча қиймат яратиш муҳимлиги таъкидланди.
Тумандаги пахта-тўқимачилик кластери томонидан 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Глава государства посетил поле фермерского хозяйства «Нурафшон орзу бустони» в Акалтынском районе, осмотрел урожай хлопка.
Здесь состоялась беседа с руководителями кластеров и фермерами. Отмечена важность создания цепочки добавленной стоимости за счет переработки хлопка и превращения сырья в готовый продукт.
Представлена информация о проектах, которые будут реализованы местным хлопково-текстильным кластером в 2021-2022 годах.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #hosil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ЗАНГИОТА тумани

📝Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджет даромадлари захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли Қарори ижроси юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия Бош Бошқармаси бошлиғи Халиқулов Олимжон Ахмедович ва бошқарма ҳодимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

👉🏻Йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Сайитқулов, МФЙ раислари, туман Молия бўлими ҳодимлари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишда тумандаги мавжуд бюджет даромадлари захирасини аниқлаш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, Зангиота туманида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш, захираларни аниқлаш ишларини ташкил этиш мақсадида МФЙ раисларига 1 нафардан мутахассислар бириктириб берилди.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati