Zangiota tumani hokimligi
3.73K subscribers
41.5K photos
3K videos
47 files
14K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
“Мехр ва мурувват улашиб”

🟢 Бугунги кунда Зангиота тумани ҳокимлиги ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тумандаги барча аҳолига бирдек мехр улашилмоқда, бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда..

☑️ Жумладан, тумандаги “Асил”, “Боғзор”, “Сортепа”, “Катта чинор” маҳаллаларидаги “Темир дафтар” рўйхатида бўлган эхтиёжманд оилалар хонадонига 1-сектор рахбари томонидан кириб борилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди, оилалар ҳолидан хабар олинди. Ишсиз оилаларга яратилаётган янги иш ўринлар таклиф қилинди.

☑️ Шунингдек, 1-сектор раҳбари томонидан ўз худудларида камбағалликни қисқартириш, темир дафтарга киритилган оилалар билан ишлаш, уларга ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишлардаги барча ишлар амалга оширилмоқда.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота
#Брифинг

📌Зангиота тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари Илҳом Саидқулов иштирокида брифинг ташкил этилди.

Маълумотларга кўра, туманда 4800 дан ортиқ корхона мавжуд бўлиб, улардан пандемия даврида 2550 тасининг фаолияти вақтинча тўхтатилган эди.

❇️Бугунги кунда 2550 та корхонада ишлар тўлиқ тикланган. Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган 8 ой давомида туманда янги 674 корхона ва тадбиркорлик субьектлари очилгани ҳисобига бюджетга 9 миллиард сўмдан ортиқ маблағ туширилишига эришилди. 700 дан ортиқ янги иш ўринлар яратилди.

Туманда 2831 та оила “темир дафтар”га киритилган бўлиб, уларга 10 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. 1117 нафари эса иш билан таъминланди.

🔰2020-2022 йилларда 44 та янги инвестиция лойиҳалари фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган, натижада 10 минг 100 дан ортиқ янги иш ўринлар яратилиши режалаштирилган.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Forwarded from Yoshlar va qonun
#биласизми
⚡️Бугундан Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш шарт бўлади
Бугун, (15.09.2020 й.дан) 2020 йил 13 мартда имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирди.
Қонунга биноан, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд:
👉 умумий тартиб;
👉 соддалаштирилган тартиб;
👉 алоҳида тартиб.
Ушбу қонунда аввалгисидан фарқли «ватандош» деган тушунча киритилган бўлиб, унга кўра чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ватандошга нисбатан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланади.
Шунингдек, қонунда Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг асосий шартларидан бири ариза топширган шахснинг давлат тилини мулоқот учун зарур даражада билиши ҳам киритилган.
Бундан ташқари қонунда Ўзбекистон фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш, фуқароликни тиклаш ва тугатиш, фуқароликдан чиқиш ҳамда фуқароликни йўқотиш асослари белгиланган (https://lex.uz/docs/4761984).
Каналимизга уланинг: https://t.iss.one/Yoshlar_va_Qonun
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани

🔹Маълумки, металлургия саноати кўпгина давлатларда иқтисодиётнинг асосий тармоғи ҳисобланади.

📌Мамлакатимиз металлургияси ривожида Зангиота тумани ҳудудида жойлашган металлургия заводининг ҳам ўрни алоҳида.

🌱Заводда қурилиш индустрияси учун коррозияга қарши ҳимоя қатламига эга совуқ босимли металл ишлаб чиқарилади. Таъкидлаш жоизки, заводнинг экологик хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилган.

♻️Корхонада барча ишлаб чиқариш жараёнлари ёпиқ циклда амалга оширилади. Шу боис бу ерда деярли чиқиндилар ҳосил бўлмайди.

💦Ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган сув махсус фильтрлар орқали тозаланиб, атроф-муҳитга эмас, балки технологик жараёнга қайтарилади.

Заводдаги барча жиҳозларнинг фаолияти Европа стандартлари ва экологик талабларга жавоб беради.

🎥Батафсил «Ўзбекистон–24» телеканали лавҳасида

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Маънавий тарбия

❗️Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти Зангиота тумани бўлинмаси ҳамда туман мактабгача таълим бўлими билан хамкорликда семинар тренинг бўлиб ўтди.

📝 Зангиота туманига қарашли 30-сонли мактабгача таълим муассасасида “Мактабгача таълим тизимида узлуксиз маънавий тарбияни амалга ошириш” мавзусида бир кунлик семинар тренинг бўлиб ўтди.

Семинар тренингни Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти Зангиота тумани бўлинмаси раҳбари Бобожонова Шаҳноза олиб борди.

📄 Ушбу семинар тренингда туманда жойлашган 29 та боғча хамширалари ва тарбиячилари фаол қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва мактабгача таълим тизимида “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” асосида ишлаш учун янги режалар тузилди ва таклифлар билдирилди.

Семинар тренинг карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
МИННАТДОРЛИК

🇺🇿 ЯШАШДАН МАҚСАД ВАТАННИ СЕВИШ, ХАЛҚҚА ХИЗМАТ ҚИЛИШДА ЭКАН

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони билан озодликка чиқарилганлар рўйхатида менинг ҳам исм-шарифим борлигини кўриб, рости, кўзларимга севинч ёшлари тўлди.
Ўзим билмаган ҳолда нотўғри йўлга кириб қолган эдим. Жиноят Кодексининг бир нечта моддаларига асосан етти йилга озодликдан маҳрум этилдим. Орадан ўтган тўрт йил менга катта сабоқ бўлди, пушмаймон чекдим. Ота-онамнинг ишончини оқлолмаганимдан қаттиқ афсусландим.Кўзим очилди. Қалбим уйғонди. Озодликнинг улуғ неъмат эканлигини билдим. Эркин, фаровон ҳаётнинг қадрига етдим. Яшашдан мақсад Ватаннни севиш, халққа сидқидилдан хизмат қилишда эканлигини чуқур англадим.
Ўзимга ўзим аҳд қилдим, бундан буён юртимиз равнақийўлида тинмай меҳнат қилиб хатоларимни юваман.
Ёшлар, тенгдошларимга айтар сўзим шуки, асло бекорчиликка берилманг, кайфиятни туширманг, яхши ўқинг, илмли бўлинг, бирорта касбнинг этагидан тутиб, юрт қудратини юксалтириш, эл фаровонлигини ошириш йўлида меҳнат қилинг.
Бугун хукуматимизнинг инсонпарварлигини таърифлашга сўзларим етмаяпти. Мен ва мен кабиларга ишонч билдирган Президентимга таъзим қилиб миннатдорчилик билдираман.Бу ҳаётда яшар эканман, Ватанимнинг бир кафт тупроғини ҳам азиз билиб, ардоқлайман, шу юрт фаровонлиги учун хизмат қиламан.

Фарруҳ ПЎЛАТОВ.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
ТАЪЗИЯ

Зангиота тумани ҳокимлиги диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган, жонкуяр уламо, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Ҳақ таоло марҳумнинг фарзанду аржумандлари ва барча яқинларига гўзал сабр берсин.

Яратган охиратларини обод қилсин!

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Ёсихидэ Сугага унинг мамлакат Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
Давлатимиз раҳбарининг мактубида икки томонлама муносабатларда юксак даражага эришилгани таъкидланган ҳамда Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил лидера Либерально-демократической партии Японии Ёсихидэ Сугу с избранием Премьер-министром страны.
В послании главы нашего государства отмечен достигнутый высокий уровень двусторонних отношений и выражена уверенность в дальнейшем последовательном укреплении узбекско-японского стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #qutlov #Yaponiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сув хўжалигида тежамкор технологияларни жорий этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йилда сув тежовчи технологиялар билан 600 минг гектарни қамраб олиш режалаштирилди. Пахта, ғалла ва шоли майдонларини лазер ёрдамида текислаш муҳимлиги таъкидланди.
Сувни назорат қилувчи автоматлашган тизим ўрнатиш, суғориш меъёрларини ФАО талабларига мослаштириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам внедрения водосбергающих технологий и реализации проектов ГЧП в сфере водного хозяйства.
Запланирован охват 600 тысяч гектаров земель водосберегающими технологиями в следующем году. Указано на важность лазерного нивелирования хлопковых, зерновых и рисовых полей.
Определены задачи по установке автоматизированных систем контроля воды, приведения норм орошения в соответствие с требованиями ФАО.

#Mirziyoyev #videoselektor #suvxujaligi #sugorish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Эртага Учтепа туманида бир суткадан ошиқ вақтга сув ўчирилади

💦 16 сентябрь куни Тошкент катта халқа йўли: Истироҳат кўчасидан Изза кўчасигача бўлган ҳудуддаги ичимлик суви тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

💧Шу муносабат билан 16 сентябрь куни соат 09.00 дан 17 сентябрь соат 16.00 гача қуйидаги истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:

Мусаффо Оби Ҳаёт (Занги ота тумани) ҳудудида
Геофизика
18 сонли автопарк
Махсустранс базаси
Авторобот
Кинология
Автотуртранс
“Тия” бозори
Текстил фабрикаси
Ишлаб чиқариш майдончаси
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси
Нонвойхона
Раҳимбобоева кўчаси 46 уй
Шафтолизор маҳалласи
Шайхонтоҳур туманининг бир қисми
🚛 Сув бўлмаган маҳаллаларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Фидойи шифокорлар-замонамиз қаҳрамонлари

🦠Коронавирус пандемияси бутун дунё аҳлига саломатлик бебаҳо бойлик эканлигини яна бир бор ёдга солди. Уни оддий касаллик эмаслигини юртдошларимиз тушуниб етди. Мамлакатимизда вирусни жиловлаш борасида таъсирчан чоралар кўрилиб, инфекциядан тузалиб, шифо топганларнинг сони кўпайиб бормоқда.

❗️“Адолат” СДП ўз электорати бўлган тиббиёт ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар фаолиятида енгиллик яратиш, муносибларни рағбатлантиришга алоҳида эьтибор бермоқда.

🧑‍⚕️Ўз ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, хизмат қилаётган тиббиёт ҳодимларини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ташаббуси ташкил этилган “Шифокорлар – замонамиз қаҳрамонлари” деб номланган маънавий – маърифий тадбир доирасида 98-Янгийўл сайлов округидан сайланган Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Д.Халбаева, Халқ депуталари Тошкент вилояти Кенгаши депутати У.Шоумаров, Зангиота туман Кенгаши депутатлари Н.Халходжаева, Д.Мирзабоева, С.Махмудовалар Зангиота туманидаги коронавирус пандемиясини даволашга ихтисослашган 2-сон махсус шифохонасига ташриф буюришди.

🎁 50 нафар тиббиёт ходимларига партия томонидан эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.

Дилором Мирзабоева
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Зангиота туман Кенгаши депутати

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#ҚАРОР ВА ИЖРО
Ердан унумли фойдаланиш – давр талаби

🇺🇿Кейинги йилларда республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан Зангиота туманида тадбиркорлик учун мўлжалланган ер участкаларини “E-IJRO AUKSION” электрон-онлайн савдога чиқарилди.

💻 2020 йил 15 сентябрь ҳолатига кўра «YERELEKTRON» ААТ тизимига жами майдони 3,6921 га бўлган 94 та ер участкаси киритилган. Туман ҳокимиятига электрон тарзда жўнатилган 27 та ер участкаси бўйича 12 млрд. 665 млн. сўмлик инвестиция мажбуриятлари белгиланди.

🖥 “E-IJRO AUKSION” электрон-онлайн савдосига бугунги кунда 27 та жами майдони 1,0826 га ер участкаси сотувга чиқарилди ва ушбу электрон-онлайн савдо 17,18,22,23,24,29 сентябрь кунлари “E-IJRO AUKSION” электрон базасида бўлиб ўтиши белгиланган.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi