Zangiota tumani hokimligi
3.39K subscribers
40.6K photos
2.91K videos
46 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
📣ДИҚҚАТ БИЛДИРИШ!📣

Ҳурматли ЗАНГИОТА тумани аҳолиси! Зангиота ТЭТК шуни маълум қиладики, 13.07.2021 йил Сешанба куни соат 06.00 дан — 10.00 гача вақт оралиғида Зангиота туман электр тармоылари корхонаси томонидан "Обод тўқимачи" МФЙ, "Тўқимачи" МФЙ худудларини электр энергияси билан таъминловчи 35/6 кВ ПС "Тўқимачи" дан чиқувчи 6 кВ ф Осиё ва ф Мактаб ячке КРУНларида жорий таъмирлаш ва техник эксплуатация таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли вактинча электр энергияси бўлмаслигини билдиради.
Санамай саккиз деманг!

Тасаввур қилинг, хонадонингизда 10 киши яшайди. Демак, бозор-ўчар қилишда улар сонини ҳисобга оласиз. Фалон кило гўшт, фалон литр ёғ, фалон кило ун, қанчадир гуруч ва ҳоказо... Хонадон бекаси ана шу ноз-неъматларни пишириб, дастурхонга тортишда ҳам, табиийки, уйдаги одамлар сонини инобатга олади: 10 косада таом келтиради. Фақат хонадон аъзолари ёши, хоҳиши ва таъбидан келиб чиққан ҳолда овқат кимгадир каттароқ косада, кимгадир кичикроқ идишда, кимгадир ёғсизроқ, кимгадир сергўштроқ қилиб сузилади. Оилангиздагилар учун кийим-кечак харид қилишда ҳам худди шундай йўл тутасиз. Ўғлингиз ё қизингизни бирор тўгаракка бермоқчисиз? Бу ўринда унинг қизиқиши, қобилияти, салоҳияти, имкониятини ҳисобга оласиз!
Энди савол туғилади: қандай қилиб бу борада тўғри ва оқилона қарор қилишга эришяпсиз? Жавоб аниқ: чунки сизда оила аъзоларингизнинг ҳар бири ҳақида аниқ ва тўлиқ маълумотлар базаси бор!
Аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар зуруратини ана шунга қиёслаш мумкин. Масалан, Қорақалпоғистонда хонадонлар иссиқ бўлиши, одамлар қора қозони қишин-ёзин қайнаб туриши учун неча минг тонна кўмир, қанча саксовул, неча минг куб метр газ газ керак? Бухорода-чи? Хоразмда неча киши ишсиз? Сурхондарёда яна нечта таълим муассасаси қуриш лозим? Фарғонада нечта оила уй-жойга муҳтож? Самарқандда қанча туғуруқ ёшидаги аёл бор ва мавжуд туғруқхоналардаги ўринлар сони ана шу кўрсаткичга мутаносибми? Сирдарёда аҳоли хонадонлари асосан қайси йилларда қурилган? Сурхондарёда чироқ ўчмаслиги учун бир ойда қанча электр энергияси ишлаб чиқариш зарур? Андижонда нечта оила битта хонадонда истиқомат қилади? Тошкент шаҳрида аслида қанча киши истиқомат қилади?...
Кўряпсизми, аҳолини рўйхатга олиш, яъни биргина шу амалиёт билан қанчадан-қанча саволларга жавоб, қанчадан-қанча муаммоларга ечим топиш мумкин!
Бироқ юзаки ва тахминий кўрсаткичлар билан узоққа бориб бўлмайди. Режа ва дастурларнинг манзиллилиги, ислоҳотларнинг самарадорлиги бу борадаги маълумотларнинг аниқ ва ишончлилигига боғлиқ. Шу боис ҳам доноларимиз азалдан етти ўлчаб бир кесмоқни насиҳат қилиб келади. Халқ мақоли эса яна ҳам ҳикматли: санамай, саккиз деманг!

📊Зангиота тумани статистика бўлими

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
Президент матбуот котибининг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингидан фотосуратлар

Фотографии с очередного брифинга пресс-секретаря Президента для представителей средств массовой информации

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зангиота тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан аҳоли ўртасида карантин қоидаларига жиддий риоя қилиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

2 қисм

Батафсил видеолавҳада👆

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон” боғидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Бу ерда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 2 мингдан зиёд қурувчи ва ишчи, 200 дан ортиқ махсус техника жалб қилинган.
“Истиқлол” мажмуасининг пойдевори қуйилиб, темирдан асоси ясалган. 5 минг ўринли очиқ амфитеатрнинг томошабинлар жойи тикланиб, саҳнанинг темир синчлари ўрнатилган.
__

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с созидательной работой в парке “Новый Узбекистан”.
Здесь ведется масштабная работа по строительству и благоустройству. Задействовано более 2 тысяч строителей и рабочих, свыше 200 единиц спецтехники.
Заложен фундамент и установлен каркас комплекса "Истиклол". Сооружена трибуна и смонтирован остов сцены амфитеатра на 5 тысяч мест.

#Mirziyoyev #tanishuv #bog #majmua

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Зангиота тумани

Халқ қабулхонасида ҳоким қабули бўлиб ўтди.

❇️Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Зангиота тумани бўлимида туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда 35 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Қабулда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Бугунги кунда мурожаатларнинг аксарияти сув ва электр таъминоти хақида бўлиш билан бирга, ер олиш, кадастр, кредит ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Мурожаатлар ижросини таъминлаш учун тегишли ташкилотларга кўрсатма берилди. Халқ қабулхонаси мудири ва туман ҳокими назоратига олинди.

YouTube | Instagram | Telegram | Facebook