Zangiota tumani hokimligi
3.36K subscribers
40.5K photos
2.89K videos
46 files
13.6K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Зангиота туманида ҳар куни ўтказилаётган Мунаввар оқшомлар фестивали бугунги об-ҳаво инжиқликлари сабабли эртанги кунга қолдирилди. Ёмғирда сайр қилишни истаганлар учун боғимиз очиқ.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани
Сўнгги қўнғироқ

💐Зангиота тумани Халқ таълими бўлими мудири А.Рахматуллаев битирувчиларини табриклаш мақсадида тумандаги 14-умумтаълим мактабида бўлди. "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга юборган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, кўп йиллик самарали меҳнатлари учун мактаб директорларини ва ўқитувчиларини туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирладилар.

Шунингдек, Халқ таълими бўлими мудири А.Рахматуллаев Президентнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табрикларига муносабат билдирди.

👉Муносабат билан шу каналимизда танишишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактаб битирувчиларига йўллаган байрам табригига муносабат
#Муносабат

❇️Ўзбекистон тарихида илк бор Давлат раҳбарининг битирувчиларга табриги йўлланди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ҳаёт остонасида турган, қалбида юксак орзулари жўш ураётган, беғубор ўқувчилик йилларини ортда қолдириб, ҳаётининг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўяётган ёшларга йўллаган бу табриги, унда билдирилган илиқ ва самимий фикр, эзгу тилаклар нафақат ёшлар, балки уларнинг ота-оналарининг ҳам қалбини ларзага солиб, умидбахш орзуларга, юксак орзу мақсадлар сари дадил қадам ташлашга чорламоқда.

❇️Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ўрта таълим мактаблари битирувчи синф ўқувчиларига йўллаган ушбу табриги тумандаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида ўқиб эшиттирилди. Ушбу табрик ўқувчию ўқитувчилар, ота-оналарда ўз Президентига бўлган миннатдорчилик туйғуларининг уйғонишига сабаб бўлди.

❇️Поёнига етаётган мазкур ўқув йилида туманимиздаги 43 та умумтаълим мактабларида таълим-тарбия олаётган 27587 нафар ўқувчилардан 1859 нафари умумтаълим мактабларининг 11-синфини битириб, етуклик шаҳодатномаларини олиш арафасида. Бу битирувчиларимиз Президентимиз йўллаган табригидан руҳланиб, янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорлари бўлишдек шарафдан янада завқландилар. Бу эса туманимизда муддатидан аввал талаба бўлган 12 нафар битирувчилар сафини янада кенгайишига умид берди.

❇️Айниқса, муҳтарам Президентимиз томонидан мактаб битирувчиларининг 2021 йилда Олий таълим муассасаларига қамраб олиниши 28 фоизга етказилганлиги ёшлар учун кенг имкониятлар яратди. Уларда ҳаётда бўлган қизиқишни оширди ва мотивация уйғотди. Қолаверса, уларнинг келажакка бўлган ишончи ортди.
Биз, туман халқ таълими бўлими ходимлари ушбу табрик учун Президентимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Абдулла РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Зангиота туман Халқ таълими бўлими мудири

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактаб битирувчиларига йўллаган байрам табригига муносабат

Назокат Жўраева
15-умумтаълим мактаби битирувчиси
Муносабат

“ШУ АЗИЗ ЮРТИМГА МУНОСИБ ФАРЗАНД БЎЛАМАН!”

❇️Бугун биз битирувчилар учун ниҳоятда ҳаяжонли онлар. Боиси, ўн бир йил бирга ўқиб, болалик орзуларимизни рўёбга чиқариш учун устозларимиз берган сабоқларни имкон қадар эгаллаб, ўз олдимизга катта эзгу мақсадларни қўйиб ҳар биримиз мустақил ҳаёт сари одимламоқдамиз.

❇️Мактабимизда ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди. Президентимизнинг куни кеча биз битирувчиларга йўллаган самимий табрикларини ўқиб эшиттиришганида қалбимиз янада ғурур ва ифтихорга тўлди. Ушбу нутқда давлатимиз раҳбарининг биз ёшларга билдирган юксак ишончлари, яратиб берилаётган шарт-шароитлар албатта, бизни қувонтирди.
Ўн бир йил. Мана шу йиллар давомида устозларимизнинг берган билим ва сабоқларидан чин юракдан миннатдормиз. Устозлардан синфимиз раҳбари Сурайё Азимова, математика фани ўқитувчииси Муҳаббат Ўлжабоева, рус тили фанидан Абдузоҳид Абдумажидов, физикадан Муфаррах Ибрагимова, инглиз тили фанидан Ҳафиза Низомова ҳамда бир қатор меҳридарё устозларимиздан ҳамиша миннатдормиз.

❇️Бу йил мен учун омадли келди, десам янглишмайман. Юртимизда ёшларнинг китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган “Ёш китобхон” танловининг туман босқичи ғолиби бўлдим. Айниқса, туманимиз ҳокимининг Фахрий ёрлиқ ҳамда замонавий планшетни топширишаётганида чексиз ҳаяжонни туйдим. Биз ёшлар билим олишимизда етарли даражада шароит яратиб берган ва доимо қўллаб-қувватлаб келган мактабимиз раҳбарияти ҳамда туманимиз ҳокимига алоҳида миннатдорчилигимизни билдирамиз. Улар бизга билдирган ишончларини албатта оқлашга, келгусида юртимизнинг муносиб фарзандлари бўлишга астойдил ҳаракат қиламиз.

❇️Бу йил олдимга қўйган мақсадларим катта. Олийгоҳга ўқишга ҳаракат қилмоқдаман. Насиб этса, ўзим танлаган соҳа бўйича ўқиб, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўйишни ният қилганман.

Назокат ЖЎРАЕВА,
15-умумтаълим мактаби битирувчиси

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактаб битирувчиларига йўллаган байрам табригига муносабат
#МУНОСАБАТ

❇️Мактабимизда “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ўзгача шукух билан бошланди. Биринчиси Ўзбекистон тарихида илк бор Давлат Раҳбарининг битирувчиларга табриги бўлса, иккинчиси туман ҳокими А.Тамикаевнинг ташрифи ва битирувчиларимизга Давлат Раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирганлари биз устозлар ва битирувчиларни кўнглини тоғдек кўтарди.

❇️Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг мустақил ҳаёт остонасида турган, қалбида юксак орзулари жўш ураётган ёшлар учун йўллаган бу табриги, унда билдирилган илиқ, самимий сўзлар, юрт раҳбарининг ҳар бир ўғил-қизга "фарзандим, ёш дўстим" дея айтилаётган эзгу тилаклар нафақат ёшлар, балки, ёшу-қари, ҳар бир юртдошимизни қалбини ларзага солиб, умидбахш орзуларга, юксак орзу-мақсадлар сари дадил қадам ташлашга чорламоқда.

❇️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил декабр ойидаги Олий мажлисга қилган мурожаатномалари бунга аниқ мисолдир. Шавкат Миромонович ўз мурожаатномаларида - “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда учинчи ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган мухит ва шароитларни яратишимиз керак” деган мақсадда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” деган ғоя асосида кенг кўламли ислохотларни амалга оширамиз деган фикрлари билан 3 та вазифани амалга ошириш лозимлигини таъкидладилар.

👉Биринчидан – ёш авлодга боғча, мактаб ва олийгохда сифатли таълим-тарбия беришни, улар жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этилиши;
👉Иккинчидан – ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида, мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсонлар этиб вояга етказишимиз;
👉 Учинчидан – ўғил-қизларимизни мехнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-хунарга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини ва мехнатсеварлик фазилатларини шакллантириб, уй-жой билан таъминлашга ахамият қаратамиз деган вазифаларни қўйдилар.

❇️Юртимизда келгуси йилдан 10та президент мактаби, кимё, биология, математика, ахборот-технологияларга ихтисослаштирилган 197та мактаб ўз фаолиятини бошлайди. Олий таълимнинг қамрови давлат грандлари сони камида 25%га оширилади, Олий ўқув юртларига қабул қилишда эхтиёжманд оилалар қизлари учун грандлар сонини 2 баробарига кўпайтириб 2000тага етказилади хамда аъло бахоларга ўқиётган ижтимоий химояга мухтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади. Бу мурожаатномадан сўнг Юртбошимизнинг табриклари барча ёшларни янада рухлантириб келажакда янада юксак марралар сари олға боришга мадад берди.

❇️ Ўтган ўқув йилида 11-синфни жами 45 нафар ўқувчилар мактабни битириб хозирги кунда 12 нафари турли ОТМларида ўқишни давом эттиришмоқда. 16 нафари техникумларда, 17 нафари эса иш билан таъминланди. Хозирги кунда 11-синф битирувчиларимизнинг 3 нафари инглиз тилидан IELTS сертификатини қўлга киритиб чет эл ОТМларига ўқишга қабул қилиндилар. 6 нафар битирувчиларимиз Россия давлатининг Маринск университетига гранд асосида ўқишга қабул қилинди.

❇️Хозирги кунда мактабни 39 нафар битирувчиларидан 6 нафари чет элда, 16 нафари Ўзбекистондаги турли ОТМ ларида, 12 нафари техникумларда ўқиш истагини билдиришган, 5 нафари ишлаш истагини билдиришган. Туман ҳокимининг дўстона ва самимий тилаклари мактабимиз битирувчиларининг кўнглида чуқур из қолдирди.

Нодира УМРЗОҚОВА
27-умумтаълим мактаб директори

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
Зангиота тумани

Ҳоким тиббиёт ва СЭС ҳодимларини тақдирлади

❇️Туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази ҳодимлари ва туман тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ ҳодимлари “Мунаввар оқшомлар” фестивалида тақдирланишди. 2020 йилнинг март ойидан буён давом этиб келаётган пандемия давридаги меҳнатлари, ишдаги фаолликлари қўллаб-қувватланди.

💐Шунингдек, улар пандемия даври бўлишига қарамасдан катта фестивал ўтказилишида ҳам аҳоли саломатлиги учун барча имкониятларни ишга солмоқдалар. Ҳодимларга туман ҳокимининг ташаккурнома ва совғаларини туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш. Умархўжаева ўз эгаларига топширди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Юртим Мунаввар оқшомлари" фестивали ҳудуд нигоҳида.
Зангиота тумани Халқ таълими бўлими

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi