Zangiota tumani hokimligi
3.8K subscribers
41.1K photos
2.96K videos
47 files
13.9K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 5 августдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
www.president.uz/uz/2792

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с 5 августа 2019 года находится в краткосрочном трудовом отпуске.
www.president.uz/ru/2792
#Расмий_муносабат

2019 йил 6 август куни телеграмдаги @sizdantelegram каналида “Зангиота зиёратгоҳида япониялик сайёҳларнинг таъбини хира қилишди” сарлавҳа остида (17:05да) мақола эълон қилинди.
Мазкур мақолада кўрсатилган ҳолат бўйича Зангиота тумани ҳокимлиги Зангиота тумани ИИБ билан ҳамкорликда ҳолат юзасидан хизмат текшируви олиб бораётганлиги ва натижаси бўйича кенг жамоатчиликга қисқа вақт ичида расмий муносабатини эълон қилинишини маълум қилади.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi
#Yoshlar_siyosati

Куни-кеча тумандаги ўйингоҳларнинг бирида "Беш ташаббус - беш имконият" шиори остида ёшлар ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Ғолиблар Иттифоқнинг туман Кенгаши томонидан тақдирландилар.


Зангиота тумани ҳокимияти Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги
www.president.uz/uz/2795
--
Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит
www.president.uz/ru/2795
Forwarded from Jurnalistlar ovozi
Саида Мирзиёева :


Қадрли юртдошлар! Дўстларим, кўплаб фолловерларим! ⠀
Барчангизни оила аъзоларим номидан Арафа куни муносабати билан табриклайман! ⠀
Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи. Лекин меҳр-оқибат, урф-одатларимиз ва қолаверса, муқаддас динимиз билан боғлиқ барча қадриятларимиз абадий сақланиб қолади. ⠀
Энг асосийси, бахтимизга ота-онамиз, яқинларимиз соғ бўлишсин. Ҳар бир оила ўз оила боши билан фаровон ҳаёт кечирсин. ⠀
Ҳаж сафарини ўтаётган ватандошларимизни эса Аллоҳ зиёратларини қабул қилиб, эсон- омон ўз яқинлари бағрига етиб келишларини насиб этсин!

Арафа муборак, дўстларим!
#Эьлон

Ҳурматли туманимиз аҳолиси ва унинг меҳмонлари!

Шу йилнинг 11 август куни Қурбон ҳайити байрами кенг нишонланиши муносабати билан Ҳайит намози ўқиладиган масжидларга яқин кўчаларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида транспорт воситаларининг қатнови вақтинча чекланади. Ҳайит намозига ўз автотранспорт воситаларида келадиганлардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда шу ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажариб, транспорт воситаларини бошқаларга халақит бермаган ҳолда тартиб билан жойлаштиришларини, имкон қадар жамоат транспорти хизматидан фойдаланишларини сўраб қоламиз.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi
#Саховат

Зангиота туман ҳокимлиги томонидан 110 нафар ногиронлиги бор, эхтиёжманд оилаларга Қурбон Хайити муносабати билан уларни оз бўлсада кўнгилларини кўтариш мақсадида, хайит дастурхонларига озиқ-овқат маҳсулотлари солинган совға такдим этилди, булардан ташкари 4 та сектор раҳбарлари томонидан ҳам таёрланган совғалар худуддаги боқувчисини йўқотган, ёлғиз қариялар, туманда кўп йиллар самарали меҳнат қилган фаҳрийларга фаоллар томонидан етказилди.


Зангиота туман ҳокимлиги Ахборот хизмат
@Zangiotatumanihokimligi
Экспорт, инвестиция ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди
www.president.uz/uz/2798
--
Обсуждены вопросы экспорта, инвестиций и локализации производства
www.president.uz/ru/2798
#Тадбир

Зангиота тумани Назарбек ҳудудидаги Ал-Фаробий МФЙда Тошкент вилояти Маънавият ва маърифат маркази ҳамда тумандаги адабиёт, фан соҳаларида юксак натижаларга эришган меҳнат фаҳрийлари иштирокида "Мустафқиллик карвони" тарғибот акцияси ташкил этилди.

Зангиота тумани Ахборот хизмати
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Мамлакатни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича биринчи ярим йилликдаги натижалар ва истиқболдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди
www.president.uz/uz/2805
Президент Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди
www.president.uz/uz/2806
--
Президент провел заседание Совета безопасности
www.president.uz/ru/2806
#Cамарали_лойиҳа

ГЭС 14 лойиҳаси!

Зангиота тумани ҳокимлиги ва Гидроэнергетика вазирлиги кўмаги остида Хитой давлатининг Сhina construction LTD билан ҳамкорликда тумандаги бир неча йилдан буён фойдаланилмай келинаётган ГЭС14 қайта тикланмоқда.

Иншоот 7 куба сувда 16,5 мега ват электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
Бу Зангиота туманига зарур бўлган жами электр энергиясининг 3/1 қисмини ташкил этади.
Мазкур лойиҳанинг ишга тушиши билан туманда электрдаги узилиш ва паст кучланиш билан боғлиқ муаммолар бутунлай бартараф этилади.
Лойиҳа 2020 йил 1 сентябрда якунланади.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi
#Хашар

Эртага юртимизда умумхалқ хайрия хашари ўтказилади!

Эслатиб ўтамиз ҳукумат қарори билан 2019 йил 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия хашари ўтказилиши белгиланган.
Шу муносабат билан барча фуқароларимизни хашарда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi
#Семинар

Зангиота тумани Маданият саройида Ўзбекистон Республикаи Қизил Ярим Ой жамияти Тошкент вилояти ташкилотининг навбатдаги хисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Узбекистон Республикаси Қизил ярим ой Жамияти раиси профессор Каримов Хамид Якубович, Шу ташкилотнинг ташкилий ривожлантириш бўлими бошлиғи Собитов Тохир Сабитович, Тошкент вилояти ҳоким ўринбосари, Ҳотин-қизлар қўмитаси раиси О.Парпибоева, барча шаҳар туманлари Ҳотин-кизлар қўмитаси раиси ўринбосарлари ва делегатлар катнашди.

Зангиота тумани ҳокимияти Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi
#Хашар

Туманда ҳашар уюшқоқлик билан давом этмоқда. Хонадонлар атрофлари тартибга келтириб, дарахтлар шохлари буталаниб, чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi
#Байрам_таьтили

Мустақиллик байрами муносабати билан бир неча кун дам олиш эълон қилинди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига асосан, ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 31 августдан 3 сентябргача (4 кун), 6 кунлик ишда машғул бўлганлар эса 1-3 сентябрь кунлари (3 кун) дам олишади.

Дам олиш кунлари қуйидагича кўринишда бўлади:

- 31 август (шанба) – календар бўйича дам олиш куни;

- 1 сентябрь (якшанба) – ишланмайдиган байрам куни;

- 2 сентябрь (душанба) – қўшимча ишланмайдиган кун;

- 3 сентябрь (сешанба) - 7 сентябрь, шанбадан кўчирилган дам олиш куни.

Кириб келаётган энг улуғ ва энг азиз байрам билан муборакбод этамиз!

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi
#Пахта2019

2019 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда:

пахта хом ашёсининг машинада терилган 1 тоннаси учун 500 000 сўм;

қўлда терилган 1 килограмми учун биринчи теримда ўрта толали пахта навлари учун – 800 сўмдан, узун толали пахта навлари учун – 1000 сўмдан,

иккинчи теримда ўрта толали пахта навлари учун – 1000 сўмдан, узун толали пахта навлари учун – 1400 сўмдан меҳнат ҳақи тўланиши режалаштирилмоқда.

Манба: @davletovuz

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi
#ТАЪЗИЯ

Зангиота туман ҳокимлиги тумандаги “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодир Солиевнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Эслатма: Б.Солиев 2019 йил 11 майдан буён “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi
#Хашар_1_кун

Умумхалқ хайрия хашарининг биринчи куни якунланди!

Ўтказилган умумхалқ хайрия хашарида Зангиота туманида жами 51 684 нафар фуқаролар иштирок этди. Қувонарлиси мазкур хашарда 34 628 нафар ёшлар бевосита фаоллик кўрсатди.

Хашар давомида:
349 ГА майдон ободонлаштирилди;
419 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди;
410 км. ариқ ва лотоклар тозаланди;
33 та қабристон ободонлаштирилди;
2 та зиёратгоҳда ободонлаштириш ишлари олиб борилди;
50 229 та дарахтларга шакл берилди ва оқланди;
25 та махсус техникалар жалб этилди;
639 та уй-жойлар таъмирланди.

Хашар ишлари эртага яъни 18 август куни ҳам давом эттирилади.

Шу ўринда бугунги хашарда фаол иштирок этган барчага Зангиота туман ҳокимлиги номидан минатдорлик билдирамиз!


Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi
#Мактаб

Мамлакатимиз умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 2019 йилнинг 4 сентябрдан бошланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари деб белгиланган.
"Шу муносабат билан, умумтаълим мактабларида янги 2019-2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади" дея расмий хабар берди Халқ таълими вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз бу йил Зангиота туманидаги умумтаълим мактабларининг 1 синфига жами 3025 нафар болалар чиқиши кутилмоқда.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@Zangiotatumanihokimligi