Forwarded from Zangiota tumani hokimligi (Назокат)
ЗАНГИОТА ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ НАФАСОВ ШЕРАЛИ ЖУМАҚУЛОВИЧНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ
Муҳтарам Президентимизнинг жорий йилнинг 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифлари давомида Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини кенгайтириш, шунингдек, “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотларга киришилган ҳолда, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ўз навбатида солиқ қонунчилигида бўлаётган ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берилган эди.
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида Давлат солиқ қўмитасининг раҳбарияти иштирокида тадбиркорлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, мулоқотлар ўтказилди ва ушбу жараёнлар оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилди.
Ушбу тадбирлар ўз навбатида Зангиота тумани Давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти, ходимлари томонидан туман ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар, ишбилармонлар билан ҳам ташкил этиб борилмоқда. Зангиота тумани ҳокимлиги раҳбарияти, иқтисодий бўлинмалар мутасаддилари, савдо-саноат палатаси вакиллари, кенг жамоатчилик ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Ўтказилган давра суҳбатлари, учрашув ва мулоқотларда 380 дан зиёд тадбиркорлар иштирок этдилар.
Шунингдек, 2022 йилда Солиқ қонунчилигига киритилган янгиликлар, меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида, Зангиота тумани Давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти, масъул ходимлари иштирокида 12 маротаба амалий семинар тадбирлари ўтказилиб, уларда 420 та тадбиркорлик субъектларига Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, солиқ органларида автоматлаштирилган ахборот тизимлари хусусида тушунтиришлар берилди.
Шу ўринда қуйидагиларни таъкидлаб ўтиш жоизки, Зангиота тумани ҳудудида ҳозирда 4 446 тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 165 та корхонанинг муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 145 дан ортиғи бевосита Зангиота тумани Давлат солиқ инспекцияси ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 668 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонуний тарзда расмийлаштирилди.
Кейинги йилларда аҳоли ва бизнес учун қулай шароитлар яратиб келинаётгани, солиқ муносабатларида ўз навбатида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмурчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда.
Хусусан, 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 5 фоиздан 1,5 фоизга туширилди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди.
2022 йилнинг ўтган биринчи чораги давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 51,2 млрд.сўм миқдорида солиқ тушумлари ундирилиб, белгиланган прогноз кўрсаткичлари 56,1 млрд.сўмга ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг 48,7 млрд.сўми, яъни 86,8 фоизи юридик шахслар, 7,4 млрд.сўми ёки 13,2 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.
Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 24,7 млрд.сўми ёки 44,1 фоизи жисмоний шахсларнинг даромад солиғи, 4,7 млрд.сўми ёки 8,4 фоизи жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари, 9.4 млрд.сўми ёки 16,8 фоизи айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг ер солиғи ҳамда қолган 17,3 млрд.сўми ёки 30,9 фоизи эса бошқа солиқ ва йиғимларни ташкил этди.
Ўтган 3 ой мобайнида 289 та корхонадан ер солиғи, 274 корхонадан мол-мулк, 1795 корхонадан айланмадан олинадиган солиқ, 712 та корхонадан қўшилган қиймат солиқлари ундирилди.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Зангиота тумани Давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти, ходимлари солиқ соҳасига оид Сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб бериш, тушунмаган, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Сизга мунтазам равишда яқиндан кўмак, амалий ёрдам беришга доимо тайёрдирлар!
Шерали НАФАСОВ,
Зангиота тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Forwarded from Zangiota tumani hokimligi (Назокат)
#Зангиота_тумани
#Ёшлар сиёсати
"БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ"ГА СТАРТ БЕРИЛДИ
Тумандаги Убай Мусаев номидаги катта ўйингохда "Беш ташаббус олимпиадаси"га старт берилди.
"Маҳалла ёшлари спорт билан!" шиори остида илк маротаба бўлиб ўтган беш босқичли мазкур олимпиадада туманнинг спортсевар ёшлари фаол иштирок этдилар.
Ёшлар спортнинг турли йўналишлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Forwarded from Зангиота т. Ўратепа МФЙ Тўлқинов Рихситилла
#Zangiota
#5tashabbus
#Yoshlar
#Kitobxon
Oʻratepa mahallasida 5 tashabbus doirasida yoshlarni kitobxonlik va shaxmat shashkaga jalb qilinmoqda.

#Besh_tashabbus_olimpiadasi
#Farobiy_Nazarbek_Aloqa_mahalla_yoshlari
#Quvnoq_startlar
Biz doimo siz bilan birgamiz🤝
Qani yoshlar taklif va rejalaringizni yozib qoldiring✍✍
https://t.iss.one/Zangiota_yoshlar

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mahalla yoshlar yetakchilari uchun
#Yosh_kitobxonlar
#5_Tashabbus
#Zangiota_yoshlari
Bugun Zangiota tumanidagi 1 maktab o'quvchilarini kitob o'qish va bilimlarini oshirish maqsadida yosh kitobxon tanlovi bo'lib o'tdi unda #Shodlik hamda #Almibuva mahalla yoshlari faol qatnashishdi