ZANGIOTA YOSHLARI
857 subscribers
8.16K photos
978 videos
29 files
2.44K links
Yoshlar Ishlari Agentligi Zangiota tuman bo'limi
Murojaat uchun:

Murojaat bot: @Zangiotamurojaatbot
Download Telegram
#Онлайн
#Жараён
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Зангиота туман бўлими фаолиятининг 2022-йил 1-чорак якунларига бағишланган брифинги бошланиш арафасида
Туманимиздаги барча ёшларни ҳамда ОАВ шу билан бир қаторда блогерларни таклиф қиламиз.

https://t.iss.one/Zangiota_yoshlar
#Жараён
1-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот берувчи Ёшлар ишлари агентлиги Зангиота туман бўлими бошлиғи Зиямутдинов Хикмат Тўраходжаевич

https://t.iss.one/Zangiota_yoshlar
#Онлай
#Брифинг
Айни дамда Ёшлар ишлари агентлигининг Зангиота тумани брифинги бошланди.
Брифингда туман ҳокими ўринбосари, бир қатор бўлим ташкилот раҳбарлари, Ёшлар етакчилари, ОАВ иштирок этишмоқда.

https://t.iss.one/Zangiota_yoshlar
Айни дамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Зиямутдинов Хикмат Тўраходжаевич ўз хисоботини бошлади.

https://t.iss.one/Zangiota_yoshlar
#Онлайн
#Ёшлар_баланси
#Ёшлар_дастури
“Ёшларнинг бўш вақти, етакчининг иш вақти!” шиори остида маҳаллаларда Беш босқичли “5 ташаббус” олимпиадаси ҳамда Ёшлар баланси доирасида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар юзасидан хисобот берилмоқда.

https://t.iss.one/Zangiota_yoshlar
#Жараён
Маҳаллада Ёшлар етакчиси аслида ким?
Унинг вазифалари қандай?
Улар қайси ёш қатлами билан иш олиб боради? деган саволларга “Боғзор” маҳалласи Ёшлар етакчиси Мелиқўзиева Шохсанам қисқача маьлумот тарзида жавоб берди.

https://t.iss.one/Zangiota_yoshlar
Ўтказилган брифинг юзасидан туман ҳокими ўринбосари Сирожиддин Зиявутдинович ўзларининг таклифлари билдирдилар.

https://t.iss.one/Zangiota_yoshlar
Загиота туманида 2022 йилда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
07.04.2022 йил ҳолатига кўра
Зангиота туманида маҳаллалар сони 73 та, аҳоли 161 512 нафар,
16-30 ёшдагилар 36 679 нафар, шундан доимий банд бўлган 21 722 нафар, меҳнат, таълим ва касбга тайёрлаш билан қамраб олинмаган (уюшмаган) ёшлар 384 нафар, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар 485 нафардан иборат.
Туманда 39 та мактаб, 2 та техникум, 1 та касб-ҳунар мактаби ва 1 та олий таълим муассасалари, 2 та маданият маркази, та спорт иншооти, 1 та маданият истироҳат боғи, 1 та коворкинг маркази, 1 та Ай-ти парк, 2 та кутубхона фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Махаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги 73 та махаллаларга  ёшлар етакчилари тўлиқ таъминланди.
Танланган номзодларнинг сифат таркибига кўра:
-олий маълумотлилар- 21 нафар;
-тугалланмаган олий маълумотлилар – 16 нафар;
-ўрта-махсус маълумотлилар – 36 нафар;
-ҳарбий хизматни ўтаганлар – 61 нафар;
йиллик – 30 нафар, ойлик - 31 нафар.
-молия-иқтисодиёт соҳасида – 3 нафар;
-ижтимоий-гуманитар соҳасида – 66 нафар;
-ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида-2 нафар;
-Ёшлар иттифоқи етакчилари – 2 нафар.
Туманда 73 та махалла (1-секторда 17 та, 2-секторда 20 та, 3-секторда
17 та, 4-секторда 19 та) мавжуд бўлиб, 25 нафар ёшлар етакчилари алоҳида хоналарга, 48 нафари махалладаги ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда хоналарга жойлаштирилди.
ПҚ-92-сон қарори асосида Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан
60 нафар ёшлар етакчилари замонавий компютер (моноблок) воситаси билан таъминланди. Қолган 13 нафар ёшлар етакчиларига эса мактабдаги ва махалладаги компютер воситалари ажратиб берилди.
73 та махалладаги ёшлар етакчиларига хизмат мебел жиҳозлари фойдаланиш учун ажратиб берилди.
Бугунги кунда тумандаги барча маҳалла ёшлар етакчилари томонидан
16-30 ёш тоифасидаги ёшларни уйма-уй юриб, жами
36 минг 679 нафар (100 фоиз) ёшлар анкета асосида хатловдан ўтказилиб, бугунга кадар уларнинг 33 минг 579 нафари(93 фоизи)“Ёшлар баланси” электрон платформасига киритилди;
Шунингдек, маҳаллалардаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинларива спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқамаданий-маърифий тадбирларни амалга оширилиб келмоқда;
Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш мақсадида маҳаллабай тадбир ва танловлар ўтказилиб келинмоқда;
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш мақсадида “Мен хам аскар бўламан!” шиори остида маҳалаларда харбий ватанпарварлик тадбирлари юқори савияда ташкил этилди. Ҳозирда барча маҳаллаларда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мусобақа ва спорт ўйинлари босқичма-босқич ўтказилмоқда.
Жорий йилда 25 март ҳолатига қадар “Ёшлар дафтари”га
1 408 нафар ёшлар киритилди. Касб-ҳунарга ўргатиш, имтиёзли кредитлар, ер майдонлари ва субсидиялар ажратиш хамдаижтимоий-моддий қўллаб-қувватлаш натижасида 926 нафар(65,76 фоиз) ёшлар дафтардан чикарилди;
Йил бошидан, “Ёшлар дафтари” жамғармасида 1 095,9 млн.сум микдорда маблағлар шакллантирилиб, ушбу маблағлар хисобидан
“Ёшлар дафтари”даги 84 нафар ёшларга 477 млн.сум
микдорда амалий ёрдам курсатилди;
Махаллаларда ёшларнинг кизикишлари асосида турли йўналишларда кунлик тадбирлар ташкил этиб бориш тизими йўлга қўйилиб, шу кунга қадар 200 дан зиёд тадбирларда 10 432 нафардан ортик ёшлар камраб олинди.
Зангиота тумани бўйича Маҳалладаги ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш рейтингига мувофиқ (КPI йўналишида) 12 та (Ахилобод, Боғишамол, Иқбол, Мевазор, Найман, Обод, Обод тўқимачи, Сортепа, Тўқимачи, Эркингузар, Янги ҳаёт, Қурилиш МФЙ) қизил, 58 та сариқ, 3 та (Боғзор, Назарбек, Ойбек МФЙ) яшилга бўлинди.
Зангиота туманида 2022 йилда ёшларни қўллаб-қувватлаш
ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича маҳалла, туман (шаҳар) ҳамда вилоят кесимида “Ёшлар дастурлари” ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
“Ёшлар дастурлари” қуйидаги устувор йўналишлар асосида ишлаб чиқилди:
1. “Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамойили асосида тадбир ва лойиҳалар, танловлар, мусобақалар ҳамда тўгараклар ташкил этиш;
2. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан манзилли ишлаш;
3. Ёшлар инфратузилмаларини яхшилаш;
4. Бошқа йўналишлардаги чора-тадбирлар.
I. Маҳаллалар “Ёшлар дастурлари”.
Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлимлари, секторлар вакиллари, маҳалладаги ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари, профилактика инспекторлари ўзаро ҳамкорликда жами 73 та маҳалла учун жорий йилнинг
2-чорагига мўлжалланган “Ёшлар дастурлари” ишлаб чиқилди.
73 та маҳалла “Ёшлар дастурлари”даги жами бандлар сони 951 та бўлиб, уларни амалга ошириш бўйича жами 3 297,7 сўм маблағ сарф этилиши режалаштирилмоқда.
Хусусан, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2071,5 млн. сўм, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 254 млн.  сўм, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури орқали 55 млн. сўм, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 917,2 млн. сўм.
II. Туман “Ёшлар дастури”.
Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бошчилигида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, секторлар вакиллари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида туман учун жорий йилга мўлжалланган “Ёшлар дастури” ишлаб чиқилди.
Зангиота тумани  “Ёшлар дастури”даги жами бандлар сони 57 та бўлиб, уларни амалга ошириш бўйича жами 15 354,5 млн. сўм маблағ сарф этилиши режалаштирилмоқда.
Хусусан, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 454,5 млн. сўм, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2 100 млн. сўм, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури орқали 400 млн. сўм, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 12 400 млн.  сўм.
Зангиота туманида маҳаллалар “Ёшлар дастурлари”ни амалга ошириш натижасида:
ҳар бир маҳаллада 16-30 ёшдаги ёшларнинг ўртача 70 фоизи (жами
25 673 нафар) “Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамойили асосида кўчама-кўча тадбир ва лойиҳалар орқали қамраб олинади.
Хусусан, маданият ва санъат йўналишида 5 200  нафар (20,2 фоиз), спорт йўналишида 12 245 нафар (47,6 фоиз), Ай-Ти соҳасида 2 800 нафар (10,9 фоиз), китобхонлик йўналишида 5 428 нафар (21,12 фоиз);
-мактабларнинг спорт ва фаоллар зали ҳамда компьютер ва кутубхоналарида соат 16:00 дан 23:00 гача тўгарак ва машғулотлар ўтказилиши йўлга қўйилиб, ҳар куни ўртача 1 200 нафар ёшларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этилади;
“Ёшлар дафтари”даги 485 нафар ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади;
-35 млн сўм. маблағ ҳисобига маҳалла кутубхонасига жами 1 000 та китоблар ажратилади, 200 та QR кодли китоб стендини ташкил этилади;
-500 млн. сўм. маблағ ҳисобига 39 та мактабга 6 турдаги спорт инвентарлари ажратилади;
-Ҳомийлик маблағлари асосида “Улуғбек” маҳалласида 210 ўринли, “Далигузар” маҳалласида 120 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти барпо этилади.  
Мактабларда бугунги кун талабига жавоб бермайдиган “Маънавият” хоналарини қайта ташкил этиш ва жиҳозланади, натижада таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш бўйича тўлиқ  шароитлар яратилади.
“Ёшлар дастурлари” ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши туман штаби томонидан алоҳида назорат қилиб борилади.
Маълумот учун киритилмоқда.
 
 
Ёшлар ишлари агентлиги
Зангиота туман бўлими бошлиғи Х.Зиямутдинов
#Онлайн
#Янгилик
Айни дамда Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Мирсултонов Миразиз Бахром ўғли Зангиота туман Ёшлар етакчилари билан мулоқотда.
Бугун бошқарма бошлиғи туманимизга совғалар билан ташриф буюрдилар. Бошқарма бошлиғи бир қатор Ёшлар етакчиларига велосипедлар тарқатадилар.

https://t.iss.one/Zangiota_yoshlar
Forwarded from Zangiota tumani hokimligi (Назокат)
#Ёшлар сиёсати
#брифинг

ЁШЛАР ҲИСОБОТИ ЭШИТИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Зангиота тумани бўлими фаолиятининг 2022 йил 1-чорак якунларига бағишланган брифинги бўлиб ўтди.
Брифингда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Ҳикмат Зиямутдинов тизимда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.
Музокарада сўз олган "Боғзор" маҳалласи ёшлар етакчиси Ш.Мелиқўзиева етакчининг вазифалари ҳақида фикр билдирар экан, ўз маҳалласиги фаолияти ҳақида ҳам тўхталди.

Брифинг савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Брифингда туман ҳокими ўринбосари Сирожиддин Носиров иштирок этди ва сўзга чиқди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi