Биз Самарқанддамиз!
Блогер дўстлар билан Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VI Халқаро конгресига келдик. Жаҳоннинг етакчи олимлари тилидан эътироф қилинаётган ўзбек маданий мероси 300га яқин хорижликларда қизиқиш уйғотди. Айниқса "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" 60 жилдлик китоб-альбоми ичида жамланган тарих конгрес иштирокчиларига маъқул келди. Турин музейи директори Давид Куадрио билан суҳбатлашганимда у бугунги куни ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:
— Ўйлайманки, Ўзбекистон ўз маданияти ва меросини китоб кўринишида тақдим этиш учун ажойиб форматни танлаган – бу ажойиб ғоя! Бу китоблар орқали дунё нафақат мамлакатингиз балки минтақанинг энг бой маданияти билан танишади.
Бутунжаҳон жамияти томонидан бугунги кунга қадар амалга оширилган улкан ишлардан бири бу — ноёб Катта Лангар Қуръонининг факсимиле нусхасининг Ўзбекистонга қайтарилгани. Ҳозирда Қуръони карим Ўзбекистон мусулмонлар идораси музей-кутубхонасида сақланмоқда.

Ташқарида аномал иссиқ. Уйда телефон ковлашда ҳам зерикасиз. Янги китоб ҳидини, уни варақлашни соғинмадизми?
Asaxiy акция эълон қилди. Унча-мунча диктатура ҳукмрон, қаттиқ автократия мавжуд давлатларда тақиқланган топ антиутопик китоблар тўпламига чегирма: 1 августгача 129 минг сўм. Кимгадир совға қилмоқчи бўлсангиз, чиройли қилиб ўраб ҳам беришаркан.
🔺Акция қуйидаги манзилдаги Asaxiy дўконларида ҳам амал қилади:
• Asaxiy Books Новза метроси
• Asaxiy Books Фарҳод бозори
Буюртма бериш 👉 https://asaxiy.uz/u/62da375046c0e

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқ зўр бўляпти. Бугун дам олиш куни, доимгидек кондиционер тагида фойдали видеоматериаллар кўришни тавсия қиламан. Дунёдаги аксар буюк инсонлар, реформаторлар келажакдан қайғуради. Асосий фокусини шунга қаратади. Тобора чўлга айланаётган бизнинг ҳудудларда шу хусусият бизга жуда ярашган бўларди.
Таълим, ундан яхши ечим ечим кўрмаяпман, ёруғ келажак қуриш учун. "Boursa National" компанияси ижрочи директори, профессор Азамат Акбаров жуда қизиқ ва кескин интервью берди. Кўришни тавсия қиламан. Қисқа видео сизни кўришга мажбур қилмай қолмайди.
🎥Видео: 👉 https://www.youtube.com/watch?v=wakkb2fRGYk

Прописка. Бугун аҳоли бу ҳақда деярли ўйламай қўйди. Тошкентда ишга киришдан тортиб, вақтинчалик ёки доимий яшаш учун қўйилган алоҳида талаб эди бу. Дискриминацион талаб. Аввалги ҳукумат даврида сунъий яратилган бу тўсиқ бош қомусдаги исталган шахс Ўзбекистоннинг ичида бир жойдан иккинчи жойга кўчиши, ҳаракатланиши мумкинлиги ҳақида моддани тўғридан-тўғри рад этарди. Охирги йиллардаги ўзгаришлардан эса хабардорсиз.
Уни бекор қилиш эса осон иш бўлмади. Чунки тўсиқ қўйиш доим осон бўлган. Бироқ жамият, давлат йиллар давомида унга ўрганиб, мослашиб кетса, уни бекор қилиш жараёни анча вақт олиши ҳам мумкин. Шундай бўлди ҳам. Регионализм, трайболизм, соддароқ айтсак, маҳаллийчилик юқоридаги тўсиқ деб жамият ичида зимдан бўлинишга ҳам олиб келганди. Ватандош билан суҳбатлар (бўлмаса мамлакат ичидамиз) "қаердансиз?" каби саволлар билан бошланарди.
Юқоридаги тўсиқ етмаганидек, яна бир офат бор эди - ОВИР стикери муаммоси. Ўзимизда шароити йўқ, аммо хорижда зудлик билан жарроҳлик амалиётини амалга ошириши керак бўлган бемор ҳам ҳафталаб ОВИР стикерини кутарди. Гўё юқори паст мавжуд эмасдек уларни унутганди. Қайғурмасди. Мамлакатдан чиқишларга сунъий тўсиқлар фақат Совуқ уруш даврида коммунистик лагер давлатларида, бугун эса демократик бўлмаган қолоқ мамлакатларга хос амалиёт ҳисобланади. Бу ҳолатлар келгусида яна юз бермаслиги учун уларга қонуний жиҳатдан ҳам, конституцион жиҳатдан ҳам нуқта қўйилиши зарур.
Янги конституция билан “Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ёки яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга ҳамда ҳар бир фуқарога мамлакатдан тўсиқларсиз чиқиш ва қайтиш ҳуқуқи кафолатланади” моддаси мустаҳкамланаётгани кўпчилигимиз истаган норма, менимча.
👉 @Zafarbek_Solijonov

Ўзгидромет ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво ҳарорати пасайишни бошларкан.
👉 @Zafarbek_Solijonov
👉 @Zafarbek_Solijonov
Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қанақа жавобгарлик бор?
Обуначимиз савол йўллади. Жавоб берамиз. Қонунчиликка мувофиқ, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланади.
Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра тегишли туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкин.
❗️Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Хусусан:
🔺никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш 1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача;
🔺ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш 2,1 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача;
🔺никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш 3 млн сўмдан 6 млн сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳуқубузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин такроран содир этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
#lawyer_time

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Архив. Каримов даври "Умид" жамғармаси стипендиатлари. Видеода вазир Шерзод ака Шерматовни ҳам кўришингиз мумкин.
👉 @Zafarbek_Solijonov
👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Сувда чўккан пуллар...
Бош прокуратура томонидан муттасадди идоралар билан билан биргаликда Ўзбекистон Сузиш федерациясида соҳага ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилибди.
Ўрганишда, Федерация мансабдор шахслари ва бошқалар мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, жуда кўп миқдорда жамият манфаатига зарар етказишган.
Хусусан, терма жамоа ҳамда унинг захираси таркибига киритилмаган фуқаро Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрида ўтказилган халқаро йиғинга юборилиб, 72 млн. сўм бюджет маблағлари асоссиз ишлатилган.
Шунингдек, 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойларида жами 287 нафар спортчи “D” МЧЖга қарашли меҳмонхона хизматидан фойдаланмаган бўлсаларда, фойдаланганлик ҳақида электрон ҳисоб-фактураларга сохта ёзувлар киритган ҳолда 1 млрд. сўмлик пул маблағи талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉@bahodirahmedoff👈

Сиёсатда тушкунлик
Ўзим гувоҳ бўлган ҳолат ҳақида айтмоқчиман. Бир сиёсатчини танийман. Бир куни унга қарши рақиблари бирлашди. Мағлуб этишди. Ўша вақти у жуда тушкунликка тушиб қолди. Ўзига озгина садоқати борларни ҳам яқин олди. Уларнинг муаммоларига қизиқишни бошлади. Гаплашди. Қўлидан келганча кўмаклашишни бошлади. Умуман менсимай қўйган қўл остидаги инсонларига ҳам меҳрибон бўлиб қолди. Кучли "ўйинлар" бўладиган майдонлардан узоқлашишга ваъда берди.
Бироқ бу вақтинчалик эди. У сиёсат оламида яшаётганди. Орадан ҳеч қанча ўтмади. У аввалги ҳолига қайтди. Унутганларини яна унутди. Сиёсат шундай майдон, амбицияларинг сени шунга мажбурлайди. Курашгинг келаверади. Ҳақиқий сиёсатчида сиёсатдан бошқа ҳаммаси вақтинчалик бўлади. Уни қамоқ ёки ўлим тўхтатади, кўпинча. Буни унутма.

Zafarbek Solijonov
Бугундан обуначиларимиздан келган фикр ёки мурожаатларни ҳужжатлари бўлса текшириб, шундайлигича бериб борамиз: "Kecha my.gov.uz sayti orqali eski namunadagi xaydovchilik guvoxnomani yangi namunadagiga almashtirish boyicha 55879358 va 55895779 raqamli ariza…
Бир ҳафтача олдин мурожаат тушганди. Кейинроқ ташкилот муносабат ҳам берди. Бугун мурожаатчи муаммоси ҳал бўлганидан хурсанд ёзди. Адлия органлари ҳақидаги фикрим скринда ёзилган. Бошқа гаплар ортиқча. Ҳаммамиз келишиб ўз йўлимизда давом этяпмиз. Фитна ва бошқалар ортиқча. Бўлиб ҳам бошқа ташкилотларга нисбатан энг фаол ишлайдиган вазирликка.
👉 @Zafarbek_Solijonov
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бугун уйимдан чиқишда бир-икки қўшниларимнинг гапларини эшитиб қолдим. "Сентябрь яқинлашяпти. Мактаб бошланади. Болаларимга ўқув қуроллари сотиб олишим керак". Мен 2006-2007 йилларни эслайман. Чуқурлаштирилган мактабда ўқирдим. Директорим зўр инсон. Тумандаги раҳбарларни ишонтириб, бизни пахтадан олиб қолганди. Пахтани билмаганмиз.
Бироқ ўша вақти ота-онам билан Қўқон бозорига мактаб ўқув қуроллари сотиб олиш учун борганмиз. Шунда бир холанинг қўлқоп, иссиқроқ кийимлар ва этик сотиб олаётгани диққатимни тортган. Аямдан сўрагандим. "Ёзда перчатка нимага керак, ая?" Кейин аям деярли ҳамма мактаб ўқувчилари пахтага чиқиши, қўлқоп пахта тераётганда қўл қавариб кетмаслиги учун керак бўлишини тушунтирганди. Телевизорни ёқсангиз "ёшларимиз ҳеч кимдан кам бўлмаслиги керак", ҳаётда эса пахта даласида жавлон урарди. Ғалати даврлар эди. Ўтиб кетди.
Янги даврда асоратларини йўқотиш, ривожланган давлатлар санкцияларини ечишнинг ўзи осон бўлмади. Ҳозирда болажонларимизнинг мажбурий меҳнати тўла тугатилди. Буни Сенат раиси Танзила Норбоева ва Халқаро меҳнат ташкилотининг бир қатор ҳисоботлари ҳам тасдиқлайди. Мажбурий меҳнатни тугатиши керак бўлган комиссия тинмай ишламоқда. Буюк келажак қуриш учун бола мактабида ўқиши лозим. Пахта терса, ўқимаса, у исталган ёвуз ғояларга ишонтириш мумкин бўлган оломонга айланади. Фикрлашсиз ўсади.
Энди бу ҳолат айни вақтда бўлаётган конституция ислоҳотида ҳам ўз аксини топса нур устига аъло нур бўларди. Янги конституцияда болалар, умуман мажбурий меҳнат мумкинмаслиги "михлаб" қўйилсин. Қонуности ҳужжатлари ҳам ўз-ўзидан унинг асосига қурилаверади.

Монополия
Монополия ҳақида барча илмий гаплар гапирилди. Уёққа тортқиладик, буёққа тортқиладик. Гап ҳам қолмаяпти. Бироқ бу гапиришдан тўхташ керак деганимас. Соддароқ тушунтиришни яхши кўраман. Монополия бу суймаган ёр билан яшашга мажбур бўлиш. Сенга шарт қўйилади ва сен унга кўникиб яшайсан. Сен хоҳлаганингдекмас, улар хоҳлагани ва берганига кўнасан. Бундан ортиқ азоб йўқ, истеъмолчига. Ягона ёки чекланган танлов.
У ҳақда ҳар ерда гапириш керак. Ҳамма гапирсин. Қишлоқда ариқ бўйида нарда ўйнаб ўтирган боболар-у, наҳорга мастава тайёрлаётган эналаримиз, иқтисодиёт назарияси ўқишни бошлаган мактаб боласи-ю, бозордаги семечкачи холалар - ҳамма, ҳамма гапирсин. Гапирмаган қолмасин. Уйқудан уйғотиб монополия нима деса унинг зараригача шариллатиб гапирадиган авлод бўлайлик. Унга қарши иммунитет шакллансин. Бошқа йўли йўқ.
Деярли ўлган иқтисодиётимиздан янги даврда ҳам дахшатли азоб чекяпмиз. Асорати ҳали-бери тугамаса керак. Тўғри, айрим монопол соҳалар қисқартирилди. Янгисини жорий қилмоқчи бўлишса, жамоатчилик дод соляпти. Қараб турилгани йўқ. Аммо бу етарлича эмас. Бу соҳада қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп. Биринчи қадам конституциядан бошланаётгани яхши қадам.
"Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини
ҳисобга олган ҳолда, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, ҳалол эркин рақобатни, барча мулк шакллари ҳуқуқий жиҳатдан тенг равишда муҳофаза қилинишини кафолатлайди". "Иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобатга, монополлаштиришга йўл қўйилмайди". Ҳаммаси шундан бошланиши керак ва қуйига қараб адолат ўрнатилиши зарур.

"Агробанк" томонидан ташкил этилган Фарғона вилоятидаги "Агромарказ"лар ҳақида
Агробанк қишлоқ хўжалигини илмий асосида тараққий эттириш учун ҳар бир вилоят ва туман марказларида томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалигининг барча бўғинларига “бир дарча” тамойили асосида хизмат кўрсатиш учун ҳудуд ихтисослашувидан келиб чиқиб "Агромарказ"лар ташкил этмоқда.
Бу марказлар орқали томорқа эгалари, деҳқон хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик етиштирувчиларига барча турдаги банк ва нобанк хизматлар кўрсатилади.
Фарғона вилоятида "Агромарказ"ларни ташкил этиш учун банк томонидан маҳаллий фермер ва тадбиркорлар жалб қилинган эди. Ушбу лойиҳа доирасида 16 нафар ташаббускор ўз ҳудудида "Агромарказ"лар ташкил этишини билдирган. Улардан 4 нафари ўз шахсий маблағлари эвазига, 12 нафари банк кредитларига эҳтиёжи борлигини айтишган. Жами миқдорда 35.8 миллиард сўмлик лойиҳа келгусида амалга оширилиши режалаштирилмоқда экан.
Батафсил

Давлат активларини бошқариш агентлиги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли ер майдонларини, учаскаларни, бино ва иншоотларни хусусий мулк қилиб беришни бошлабди. Ҳозиргача илк юз нафар юртдошларимизга ер мулк ҳуқуқи берувчи ордерлар топширилибди.
Агар сизда ҳам бизнесингизни кредитлашда гаров билан боғлиқ муаммо бўлса ёки бўш турган ерингизни, биноларингизни сота олмаётган бўлсангиз Давлат активларини бошқариш агентлигига мурожаат қилиб, ўз мулкингизнинг ҳақиқий эгаси, ордер соҳибига айланишинг ва муаммоларингизга ечим топишда ёрдам олишингиз мумкин.
Э-аукцион орқали шахсий мулкингизни сотишингиз ёки бирон мулкни очиқ ошкора тарзда сотиб олишингиз мумкин.
Батафсил видео орқали: https://youtu.be/69Dl0QNee9k
P/s: Кўчмас мулк билан боғлиқ коррупция ва турли ўйинлар авж олаётган бир вақтда бу каби шаффофликни таъминлаш эътиборга молик иш бўлган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг 👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Хусусий мулк ҳимоясига таянч
Бир вақтлари Фарғонада қизиқ воқеа бўлганди. Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи «Constant Trading» МЧЖ шаклидаги қўшма корхона мулкий ҳуқуқларим бузиляпти деб мурожаат қилганди. Бориб ўргангандим. Мурожаат 25 йил муқаддам давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган кўчмас мулк объектлари Фарғона шаҳар ҳокимлиги даъвосига асосан маъмурий судлар томонидан давлат захирасига тортиб олинаётгани ҳақида эди.
Тадбиркор судма-суд роса югурганди. Биринчи ва апелляция судида ютқазиб, бор умиди Олий судда қолганди. Ҳокимлик Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов томонидан 6 сентябрь куни имзоланган Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисидаги 53-сонли баёнга таяниб Фарғона шаҳар ҳокими ўзининг 965-сонли қарорини асос қилганди. Шу сабабли вилоятдаги инстанцияларда ютган бўлган.
Бироқ сўнгги нуқтани Олий суд қўйганди. Даъвогар тараф - тадбиркор президент қароридаги "эндиликда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан, объектларнинг қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан, назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш хусусий мулк дахлсизлигини бузиш сифатида баҳоланади ҳамда бундай ишлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди" қисмни асос қилиб, Олий судда ютганди.
Қанча одам овора, қанча давлат ташкилоти ҳаракати, қанча ресурс осмонга учмади дейсиз. Юрист бўлганим учун ўшанда ўйланиб қолгандим: конституцияда шу ҳолат қайд этиб қўйилса, ҳокимлик охиригача боролмасмиди балки дея. Бугун конституциянинг янги лойиҳасида шу ҳолатни кўриб хурсанд бўлдим. Унда "давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда бекор қилинмайди" деб қўйилган. Ҳали бу модда хусусий мулкчиликни ҳимоя қилишга узоқ муддат хизмат қилади.

Нукус воқеаларини холис ўрганиш учун комиссия тузилганидан хабардорсиз. Комиссияга омбудсман Эшматова (талабалик вақти бизга дарс берган устоз) бошчилик қиляпти. Аъзолар сафида ўзимизнинг Алишер ака, Юксалиш лидери Бобур Бекмурадов, Жаслиқда сиёсий маҳбус бўлган, эндиликда инсон ҳуқуқлари фаоли сифатида ишлаётган Аъзам Фармонов ва бошқалар бор. Ишончли таркиб.
Расмдаги дўкон ва бозор расталаридан шу нарса маълумки, ҳаёт изига тушган. Қорақалпоғистондаги манбаларим ҳам буни тасдиқлади. Писта-бодомгача сотилмоқда. Нарх-навонинг сунъий ошиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ҳам ташкил этилган. Комиссия ўша ердаги тинч аҳоли билан анча суҳбатлашган.
Айтишларича, намойишда қатнашган аҳоли бирор бир аниқ маълумотга эга бўлмасдан рўй бераётган воқеаларга нисбатан ички қизиқиш ҳисси таъсирига тушиб қолган - сепаратист-провокаторлар истаганидек. Ўрганишлар ҳали давом этади.