Partiyalar debati tugadi. Haqiqiy sirk ko'rdim. Yaxshi hamki, O'zbekistonni partiyalar boshqarmaydi.
Kanalga ulanish uchun👉: @zafarbeksolijonov

Forwarded from Alimoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстим Нозим Сафари хозир тўғридан тўғри эфирда Ортиқхўжаев аудиоси бўйича конкрет савол қўйди. Партия вакиллари эса демагогиядан бошқа нарсага ўтишмади. Нозим, қайтишда уйга ўзим ташлаб қўяман, таксида кетиб юрманг🤟😂
Каналга уланиш👉@nurbekalimov
Каналга уланиш👉@nurbekalimov
Forwarded from АйPulatov
Охирги соатларда кўплаб юртдошларимиз, журналист ва блогерларимиз интернетда тарқалган, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилаётган аудиоёзув юзасидан изоҳ беришимизни сўраб мурожаат қилишмоқда.
Шуни маълум қиламанки, биз вазиятдан хабардормиз ва бу борада тегишли чоралар кўрилмоқда. Тўпланган барча маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратурага мурожаат хати юборилади ва уларнинг хулосалари асосида муаяйн тўхтамга келинади.
Ишонамизки, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган мазкур давлат органлари томонидан ушбу масалага муносиб ҳуқуқий баҳо берилади.
Журналист ва блогерларимиздан вазиятга ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар ҳиссиётларга берилмаслик, шошма-шошарлик билан хулоса чиқармасликни сўраймиз.
Таъкидлашни истар эдимки, ким томонидан эканидан қатъи назар, тўртинчи ҳокимият — журналистлар ҳақида айтилган бундай фикрлар ўта ёқимсиз ҳолат ва бунга жим қараб туриш мумкин эмас. Бу — давлат сиёсати ва жамиятда ўрнатилган қоидаларга мутлақо зиддир.
Биз ўз позициямизда қатъиймиз — юртимиздаги барча журналист ва блогерлар Агентлигимиз ҳимоясида. Уларнинг ҳуқуқлари бузилгани ўз тасдиғини топган тақдирда, албатта тегишли чоралар кўрилади.
Ҳикматилла Убайдуллаев,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот хизмати раҳбари

Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Дам олиш кунларингиз мароқли ўтсин!
27 октябрь 2018 (шанба) -- бош вазир ўринбосари Зоир Мирзаев (ариқ воқеаси)
29 июнь 2019 (шанба) -- Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ("вазирчанг")
24 август 2019 (шанба) -- Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев (интим суратлар)
29 сентябрь (якшанба) -- Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев (рўмол тўғрисидаги "нутқи")
16 ноябрь 2019 (шанба) -- Фарғона ва Тошкент вилояти ҳокимлари Шуҳрат Ғаниев (соч ва соқол) ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев (шессикунд)
Эътибор беринг, барчасига оид фото ва аудиофактлар дам олиш кунлари "сиздирилган". Кимдир бизнинг уикэндларимиз мароқли ўтиши ҳақида қайғуряптими ё шунчаки тасодифми булар? 🤔
P. S. Мансабдорларнинг ўз ваколатларини суиистеъмол қилишларини қоралайман, шубҳасиз!

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ижтимоий тармоқларда тарқаган журналистлар ҳақидаги ҳақоратли сўзлари ва таҳдиди “Адолат” социал-демократик партияси томонидан инсон ҳуқуқлари ва унинг шаъни, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқларининг бузилиши деб ҳисоблайди.
Кейинги уч йилда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, жумладан, оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерларга эътибор ўзгарди. Чунончи, мамлакатда сўз эркинлиги қўллаб-қувватланяпти, соҳанинг чинакам “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилишига эришилмоқда. ОАВни рағбатлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган айни паллада айрим раҳбарларнинг, хусусан, ижро ҳокимияти мутасаддиларининг ушбу касб вакилларига нисбатан бундай муносабати кишини жиддий ўйлантиради.
Нега баъзи мансабдорлар ўз фаолиятида ОАВга суянишнинг ўрнига беписандлик билан ёндашмоқда?
Нима сабабдан аввалги баъзи мутасаддиларнинг “ҳурмача” қилиқларидан пойтахт ҳокими Ж.Ортиқхўжаев тўғри сабоқ чиқармади?
Ҳокимнинг оғзидан янграган сўзлар нафақат журналист ёки блогер, балки эшитган ҳар бир қулоқ учун оғир ботади. Инсон ҳуқуқлари устувор жамиятда бу ҳолатни қандай ҳазм қилиш мумкин?
Ушбу ҳолатга Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ҳимоявий чора кутиб қоламиз.
Шунингдек, журналист ва блогерларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ижросини таъминланишидаги ҳиссасини ҳамда жамиятимизда адолатни ўрнатишдаги фаоллигини эътироф этган ҳолда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга нисбатан қонунда белгиланган тартибда қатъий чора кўрилишини сўраймиз.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати

Жорий йил 16-ноябрь куни ижтимоий тармоқлар ва интернет ОАВда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилаётган, журналист ва блогерлар шаънига ўта кескин фикрлар билдирилган, шарманда қилиш, ҳатто жисмонан йўқ қилиш билан таҳдид қилинган аудиоёзув кенг тарқалди. Бу ҳолат мамлакатимиздаги барча ОАВ вакиллари, блогерлар ва кенг жамоатчиликнинг қаттиқ муносабати ва танқидига сабаб бўлди.
Давлатимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар зудлик билан ушбу аудиоёзув бўйича суриштирув ишларини олиб бориши, воқеа қачон, қаерда, кимлар билан содир бўлганини аниқланиши ҳамда қонунда белгиланган тартибда бошқа чораларни кўриши зарур.
Аудиоёзувдаги ҳолат ҳақиқатда рўй берган бўлса, демократик ислоҳотларнинг энг муҳим шарти – сўз ва фикр эркинлигига, журналистларга очиқдан-очиқ таҳдид қилиш, “менга ҳамма нарса мумкин”, деб ўйлаш, аввало, халқ ва давлатни менсимаслик, деб баҳоланиши керак.
Халқ демократик партияси касби, фаолият тури, ижтимоий ҳолатидан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг устувор ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланиши ва амалда таъминланиши зарур, деб ҳисоблайди. Мутасадди идоралардан тез орада аниқ ва расмий маълумотларни кутади.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати

Бир вақтлари барча ОАВга ўрнак бўлган УзА ҳам ҳозирда телеграм каналини "накрутка" қилишни бошлаб юборибди, шекилли.
Икки кун аввалги хабарларни кўриб чиқдим. Хабарлар ўртача 6 минг атрофида "просмотр" бўлган. "Подписчик"лар сонини кўрсангиз, 71 мингдан ортиқ. Яхши ҳамки, реклама берадиганлар анча ақлли бўлиб қолишган. Кўпинча буни ҳисобга олишади.
Нима дейишга ҳам ҳайронман. "davletovuz" телеграм канали асосчиси Қобил ака айтганидек, УзА олдинги УзА эмас. Фикримча, рост бўлса, бу кўзбўямачиликнинг айнан ўзгинаси.
Бир мултфилм бўларди, унда шундай жумлалар бор: уялмайсизми, оппоқ сочларингиз билан?
Каналга уланиш учун 👉: @zafarbeksolijonov

Ж. Ортиқхўжаев Kun.uz сайти ходимларига таҳдид қилган
16 ноябрь куни интернетда Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг мухбирларга қилган таҳдиди аудиоси тарқалди. Аудиода Ортиқхўжаев журналистларни шарманда қилиш, ҳаттоки жисмонан йўқ қилиб юбора олишга қодирлиги билан таҳдид қилган.
Мазкур таҳдид шаҳар ҳокимидан Олмазор тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан боғлиқ воқеанинг эртасига Kun.uz мухбирлари Раҳматилла Исроилов, Шерзод Эгамбердиев ва Баҳодир Аҳмедов ҳоким қабулида бўлган чоғда янграган.
Ўша куни Тошкент шаҳар ҳокими А.Ваҳобов ва мухбирларни ўз ҳузурига чорлаб, яраштирмоқчи, ўртадаги тушунмовчиликни ҳал қилмоқчи бўлган. Томонлар муроса қила олмагач, учрашув таҳдидли «тарбиявий соат»га айланиб кетган.
Таҳририят ҳоким билан учрашув вақтидаги аудиоёзувни Ваҳобов ва Kun.uz ўртасидаги низоли вазият қасд олишга айланиб кетмаслиги ҳамда шаҳар ҳокимининг обрў-эътиборига путур етказмаслик учун оммага ошкор қилиш фикридан воз кечган эди.
16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда шу воқеага оид аудиоёзув тарқалишига эса таҳририятнинг алоқаси йўқ.
Маълумот учун, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сўзлари ёзиб олинган тўлиқ форматдаги аудиоёзувлар Kun.uz таҳририятида мавжуд бўлиб, белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага тақдим этилиши мумкин.

Forwarded from ТАҒО ТАЙМ
Онам кўп айтадилар... Сен бола бир кун тилингдан осиласан! Муаммо доим бор ва бўлади. Битта ўзингни чириллаганинг ҳеч нимани ҳал қилмайди...Сен бир нарса ёзсанг ёки гапирсанг кимдир душманчилик қилишидан хавотир оламан, болам.
Ҳа, она! Журналистнинг тили ва қўли саратон ўсмасига ўхшаркан. Аввал атрофдагиларни беором қилиб охир ўзининг бошига етаркан. Агар у ҳақиқий журналист бўлса...
Ҳеч кимга ёқмайдиган касбни танлаб қўйдим, она. Бу касбнинг калтагию яраларидан зада бўлиб кетдим она! Бир тилимга минг хўжайин, бир қўлимга юз бошлиқ.
Она! Сизга ёқмаётган бўлсам, демак мен яхши журналистман. Чунки, тўғри гап туққанингга ёқмайди. Демак, мен тўғрисўзман. Яхши журналист, туққанига ҳам ёқмайдиган журналистдир.
Дўстларим, ақлинг балога етади, дейишади. Лекин, балога етган ақлнинг бошга бало келтириши турган гап, она. Мени бир овсар, беғам - бетаъсир қилиб туғсангиз бўлмасмиди, она...
Журналистман она, журналистман! Пешонамда шу тамғам билан кетаман она. Баданимда ундан қолган чандиқлар билан кетаман. Балки ўшанда, қутулдик охири, деган гаплар ҳам бўлар. Лекин аслида мен қутулган бўламан, она.
Ёзмайман, гапирмайман дейману, унда яшаб нима қиласан, деган савол миямда айланаверади она. На яхши журналист бўлолдим, на яхши ўғил...
Бўғзимга нимадир тиқилди... Мени дуо қилинг она! Қалқоним ҳам, давлатим ҳам, меҳрибоним ҳам сизсиз, Она!
@hamzajumayev

Ўтган сафарги дебатда Миллий тикланиш демократик партияси лидери Алишер Қодировга Россия назоратидаги иттифоққа Ўзбекистон қўшилиш масаласидаги позициянгиз қанақа деб савол берганимизда, биз Ўзбекистоннинг бу борадаги ҳар қандай сиёсатини қўллаймиз, деб жавоб берганди. Яъни, менга фарқи йўқ, қўшиламиз дейилса ҳам розиман, деганди.
Ваҳоланки, ундан аввал бу иттифоққа қўшилиш масаласига мутлақо қарши эканини билдирганди. Унинг фойдасидан зарари кўп эканини таъкидлаганди.
Кеча шаҳар ҳокими Жаҳонгир аканинг аудиоси тарқалди. Бу масалада ҳам шубҳаси борлиги, яъни аудиодаги бошқа одам бўлиши мумкинлигини айтди. Бўлмаса, ҳамма тушунди, у айнан ҳокимнинг ўзгинаси. Агар ёлғон бўлганда, матбуот хизмати чиқиб, ўша заҳотиёқ бу шаҳар ҳокими эмаслигини бонг урарди.
Мен ўзим учун хулоса қилдим. Қайси партияга овоз бераман билмадимку, лекин аниқ Миллий тикланишга овоз бермайман. Бизга қўрқоқ, позициясини тез ўзгартирадиган, тошбақа учадими деса, ҳа учади, фақат пастроқ учади деб турадиган лидер ҳам, унинг партияси ҳам керак эмас.
Алишер ака сиз икки марта имтиҳондан йиқилдингиз ва синфда қолдингиз, табриклайман. Ҳамма оқ деб турган нарсани қора деб туриш жуда қийин бўлса керак а ака?
#Миллий_тикланишга_овоз_бермайман!

Ассалому алайкум барчага. Биламан биздан жуда хафасиз. Бунинг учун сизлардан узр сўрайман. Кечаги масалада Kun.uz таъсисчиларига осон тутмаслигингизни ҳам илтимос қилардим. Улар мен кўрган инсонлар ичида энг яхшилари.
Мен эса бу ердан кетишга қарор қилдим. Менимча, биз яхши ишладик. Ҳозир Kun.uz'да ҳаммаси жойида. Оғир кунда ташлаб кетмадим. Уларга номардлик қилмадим. Аввал иш топиб, кейин у ердан кетсам, уларнинг юзига оёқ қўйган бўлардим. Мен энди ишсизман. Ҳозирча қайси ташкилотга ишга ўтишим номаълум. Барчасини нолдан бошлашни хоҳлайман. Ризқим Аллоҳдан. Ҳозир эса уйга бориб, оилам билан бир-икки кун дам олмоқчиман. Жуда ҳам чарчадим.
Жаҳонгир ака Ортиқхўжаевга эса ўша гапни яна қайтараман. Мен итнинг боласи эмасман ва последняя тварь ҳам эмасман. Мен журналистлик билан шуғулланган юристман. Шунчаки, бу давлатда қонун ишлашини хоҳлагандим холос. Ғурурим эса отамдан мерос. У ҳаммасидан устун. Уни топташга ҳаққингиз йўқ. Лекин бир нарсани тушунинг. Бу жангда ҳеч ким ютмади. Айниқса сиз.
Омон бўлинглар!

Қароримни қўллаб-қувватлаб турган барчангизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Борингизга шукр дўстлар. Ҳар бир воқеадан ўзимиз учун хулоса чиқариш вазифамиз. Мен ўзим учун яхшигина хулоса қилдим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кейинги қадамни ташлаб кетган инсон энг кучли ҳисобланади.
Ҳозирча каналимда жамиятда бўлаётган воқеаларга ўз муносабатимни билдиришда давом этаман. Олдинда сайловлар. Юз фоиз ишониб юбормангу, лекин сизларни бефарқ бўлмасликка чақираман. Кузатинг, қўрқманг ва фикр билдиринг. Барчаси яхшиликка.
Блогер дўстим Нурбек айтганидек, РАУНД!
Каналга уланиш учун 👉: @zafarbeksolijonov
Ҳозирча каналимда жамиятда бўлаётган воқеаларга ўз муносабатимни билдиришда давом этаман. Олдинда сайловлар. Юз фоиз ишониб юбормангу, лекин сизларни бефарқ бўлмасликка чақираман. Кузатинг, қўрқманг ва фикр билдиринг. Барчаси яхшиликка.
Блогер дўстим Нурбек айтганидек, РАУНД!
Каналга уланиш учун 👉: @zafarbeksolijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир вақтлари халқ орасида "биз билгандик, биз кутгандик" деган сўзлар орқали мадҳ этиш билан машҳур бўлган қиз саҳнага қайтибди. Бу сафар Андижон вилоят ҳокимини мақтабди. Жуда кўпчилик кулишни бошлади.
Синглим бу гаплар сенга етиб борадими ёки йўқ, билмайман. Лекин сендан илтимос, ўзингни кулгуга қўйишни бас қил. Маддоҳликни тугат. Ҳоким ижтимоий тармоқларни кузатмайди, деб ўйлайсанми? Сенинг аввалги чиқишингда одамлар устингдан кулганини билмайди, дейсанми? Илтимос, бунақа ўйинлар ичига тушиб қолма.
Балки, булар ич-ичингдан чиқаётган сўзлардир, аммо ўзингни кулгу марказига қўйма.

Forwarded from Bahodir Ahmedov (Bahodir)
ФАРЗАНДИНГИЗ илк бор музқаймоққа етарли ПУЛ ИШЛАБ ТОПГАНИДА, шундай қилинг:
1. У музқаймоқни паққос туширишидан олдин ундан музқаймоқни тортиб олинг ва 20 ФОИЗИНИ ЕБ ҚЎЙИНГ;
2. Фарзандингиз сизга ҳайрон бўлиб қараб турганида яна 30 ФОИЗИНИ ЕБ ҚЎЙИНГ.
Шундан кейин, қолган музқаймоқни унинг қўлига тутқазинг ва ДАВЛАТ ҳар бир кишининг ишлаб топган пуллари билан ШУНДАЙ ҚИЛИШИНИ, у топган пуллар билан ҳам шундай бўлишини унга ТУШУНТИРИНГ.
Агар ҳар бир ота-она шундай қилса, мамлакатда ДАВЛАТ ЎЗ ПУЛЛАРИГА ЭГА ЭМАСлиги, у фақатгина СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ПУЛЛАРИГА ЭГАЛИК ҚИЛИШИни тушунадиган авлод вояга етишига умид бор. Солиқ тўловчилар эса давлат амалдорлари уларнинг пулларини қандай сарфлаётганини кузатиб тура олади эмас, балки кузатиб туришлари ШАРТ.
© Маргарет Тетчер - Буюк Британиянинг бош вазири (1979-1990).
@Falsafiy_satrlar каналидан олинди
Шу ўринда бир гап: давлат ташкилотларини баъзи амалдорлари биз ундай қиляпмиз, биз бундай қиляпмиз деб мақтанаётганда шу гапни айтинг. Халқ пулидан ҳақ олиб, халқ хизматини қилганини миннат қилишса, шу гапларни албатта эслатинг!
Дўстларга улашинг👉 @tarixzarvaraqlari

"Асалнинг ҳам ози ширин" деган гап бор. Халқ бундай чиқишларни ёқламайди. У ўзгарган. Эмоцияларни жиловлай олиш керак. Ёшлар аниқ мақсад билан ҳаракат қилишни ўрганайлик. Мақтовлар кўпайса, ишдан барака қочади, дангасалашиб ўз устимизда ишламай қўямиз, халққа бу эриш туюлади.
Лекин у қизимиз алоҳида мавзу. Суҳбат қуриб кўришимиз керак. Унчалик биз ўйлаган ва тасаввур қилгандек эмаслигига ишонгим келаяпти. Эмоцияларини жиловлашни ўргатиш керакдур, аммо унинг шаънига тегишли гаплар айтишингизни истамас эдим. У ҳам кимнингдур дилбанди, синглиси ёки жигаргўшаси ахир. Майли фикрини билдирсин, биз уни эшитайлик, тегишли хулоса қилайлик, аммо бирлашиб қоралаб ташламайлик, оммавий киберюмор/мемлар/кибербуллйинг қилиб ташламайлик. Фикр ёки сўз қандай бўлмасин, уни эшита олишимиз керак хоҳ танқид хоҳ мақтов бўлсин.
Мени ўйлантираётгани унинг ҳозирги ҳолати ва жамоатчиликка мослашиш учун қанча ҳаракат қилиши ва маълум вақт давомида бошқаларнинг унга қай назарда боқишини ҳис қиляпман. Унга тенгдошларидан бўладиган босимни ҳис қиляпман. У бир куни бу вазиятни тушуниб етишига ишончим комил, аммо биз эса бироз вазмин ва бағрикенг бўлишимизни хоҳлар эдим.
П.С. Мен уни жуда ҳимоя қилиб ёзгим келаяпти, аммо ғашингизга тегиш ниятим йўқ. Ҳаддан ортиқ мақтовни ҳеч ким ёқламаса керак, аммо бироз бағрикенг бўлайлик дўстлар.
П.С.С Бугун Хоразмда хизмат сафарида эдим, биз учун осон кун бўлмади, ростини айтсам. Бир инфожанг кунига айланди, бугунги сана биз учун. Кечки пайт келганимда бугун ижтимоий тармоқларда "ҳайп" бўлган мавзу ҳақида ўта субектив фикрларим билан бўлишгим келди холос. Хайрли тун дўстлар.
Алишер Садуллаев, Ёшлар иттифоқи раиси

“Бугун ҳам мана шу селекторда ўтирганлар, мен биламан кимдир сизларни тайёрлаган бўлиши мумкин. Тайёрламанглар ҳеч кимни. Қандай оғир савол бўлса ҳам, саволни эшитишга келганман. Вазиятни яхши қилишга келганман.
Баландпарвоз гап, қарсакка, мақташга келганим йўқ. Биз мақтайвердик, қарсак чалавердик, баланпарвоз гап гапиравердик, 20 йил орқада қолиб кетдик. Ҳамма соҳа бўйича”.
Президент Шавкат Мирзиёев
2018 йил 13 апрел, Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани
P. S. Энди етиб борар...
Каналга уланиш учун 👉: @zafarbeksolijonov
Баландпарвоз гап, қарсакка, мақташга келганим йўқ. Биз мақтайвердик, қарсак чалавердик, баланпарвоз гап гапиравердик, 20 йил орқада қолиб кетдик. Ҳамма соҳа бўйича”.
Президент Шавкат Мирзиёев
2018 йил 13 апрел, Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани
P. S. Энди етиб борар...
Каналга уланиш учун 👉: @zafarbeksolijonov
Zafarbek Solijonov
Сиз видеодаги қизнинг ишини ёқлаган бўлармидингиз?
79 фоиз инсон буни ёқламаган ва "йўқ" деб жавоб берган.
Солиқларни ўз вақтида тўлаб, ватанини индамасдан яхши кўриб юрганлар қанча!?
Айтишларича, бу байроқ Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Пахтазор МФЙдаги маҳалла инспекторларига берилган хизмат уйининг пештоқида ўрнатилган экан. Яна ким билсин.
Рост бўлса, бунга раддия бериш шарт эмас. 10 та расм жўнатишди. Ё янгилаб қўйинглар, ёки олиб ташланглар. Бу ачинарли ҳолат, байроққа нисбатан ҳурматсизлик дейилади.
Каналга уланиш учун 👉: @zafarbeksolijonov
Рост бўлса, бунга раддия бериш шарт эмас. 10 та расм жўнатишди. Ё янгилаб қўйинглар, ёки олиб ташланглар. Бу ачинарли ҳолат, байроққа нисбатан ҳурматсизлик дейилади.
Каналга уланиш учун 👉: @zafarbeksolijonov
Ассалому алайкум, аввало эътиборли бўлганингиз учун катта раҳмат Сизга!
Сизнинг шахсий телеграм каналингизда чиққан ачинарли ҳолатни Қашқадарё вилояти ИИБ масъуллари ўрганиб чиқди.
Аниқланишича, Ғузор тумани ИИБ "Пахтазор" МФЙга хизмат кўрсатувчи хизмат уйининг пештоқига ўрнатилган Ўзбекистон Республикасининг байроғи об-ҳавонинг иссиқ ва совуқ вақтларида узоқ вақт туриши натижасида яроқсиз кўринишга келиб қолганлиги, профилактика инспектори эса бу ҳолатга эътиборсиз қараганлиги маълум бўлди.
Ҳолат тасдиғини топди ва жойида бартараф этилди.
Ўзбекистон Республикасининг байроғига эътиборсизлик қилган профилактика инспектори расман огоҳлантирилди.
Аҳрор Содиқов, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.
Ваалайкум ассалом, эътиборли бўлганингиз учун катта раҳмат, барака топинг Аҳрор ака