Yoshlar kundaligi | Rasmiy
52.5K subscribers
13K photos
7.75K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#онлайн

🏢Вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг чегараолди ҳудудлар бўйлаб ўрганишлари давом этмоқда

📌Айни пайтда вилоят ҳокими Пискент туманининг чегараолди ҳудудида жойлшган "9227-сонли Ҳарбий қисм"да олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қизиқарли_фактлар

🎉Туғилган кун, тўйлар, бахтли дамларда бир-биримизга гул туҳфа қиламиз.

💐Лекин ўша гуллар фақат кўзни қувонтирибгина қолмай, балки саломатлигимизга ҳам ижобий ёки салбий таъсир кўрсатишини биласизми?

🪴Масалан, ёронгул барги тиш оғриганда яхши самара беради. Каланхоэ инсонга биоқувват бағишлайди, тинчлантиради. Фиксус тажовузкорликни енгиллаштиради..

🎞 Соғлиққа ижобий таъсир ўтказадиган гуллар ҳақида билмоқчи бўлсангиз, Зилола Ҳакимжонова лавҳасини кўринг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Каналга уланиш: https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Видео

ЯНГИЙЎЛДА ШАНБА КУНИ БАНКОМАТ ИШЛАМАЯПТИ – КУШЕРБОЕВДАН МАРКАЗИЙ БАНК МУТАСАДДИЛАРИГА "АЛАНГАЛИ" САЛОМ

🔸Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев ҳафтанинг шанба кунлари Янгийўл шаҳрида бўлади ва фуқаролар билан учрашади - қабул ўтказади.

🔺Сайлов округидаги сайловчилар учун ташкил қилинган бу қабулларга, одатда олис ҳудудлардан кўплаб фуқаролар келишади.

❇️Бугун ҳам ўзи туғилиб ўсган Янгийўлда бўлиб турган Расул Кушербоев шанба кунлари хорижий валютани айирбошлайдиган банкоматларнинг ишламаётганига эътибор қаратди.

⚠️Депутат Марказий банк мутасаддиларидан бу ҳолат учун изоҳ сўрар экан, бундай ёқимсиз тартиб нафақат юртдошларимиз, балки шанба ва якшанба кунлари мамлакатимизга ташриф буюрадиган туристлар учун ҳам нохуш эканлигини қайд этди.

📌Унинг фикрича, Расул Кушербоев бугун қора бозордан доллар айирбошлашга мажбур. Шундай ҳолат устида қўлга тушиб, ноқонуний валюта айирбошлашда айблашса, Марказий банк раҳбарияти ҳам биргаликда жавобгар бўлиши лозим. Мантиқ шуни тақозо қилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
​​#таҳлил

🌐Шу техника ривожланиб, интернет, ижтимоий тармоқлар ҳаётимизга кириб келди-ю, одамлар “реал” ҳаётдан деярли узилди-қўйди. Гўёки интернет ва ижтимоий тармоқларсиз ҳаёт "black and white" (оқ-қора) кўринишда. "Техника асри-да энди, нима ҳам қилардик", деб ўзимизни мажбуран овутиб қўйишдан бери келмай қолдик. Шуни билиб қўйингки, бугунги кунда ижтимоий тармоқлар фақатгина ёшларнинг хаёлларини ўғирлабгина қолмай, балки кўриниш ва шаклларини ҳам ростакамига "манипулация" қилиш йўлига ўтган. Яъни бугун...

🤫“Бағдодда ҳамма ёқ тинч” эмас!

❗️Ўз камчиликларингизни кўзгуда кўриш янгилик бўлмаса-да, уларсиз қандай кўринишга эга бўлишингиз мумкинлигини билиш - жуда ёқимли янгиликдир. Шу жиҳатдан, Снапчат, Инстаграм каби платформалардаги махсус фильтрлар орқали юзни тиниқлаштириб, кишиларни "барби" кўринишга солиб қўйиш ортидан _"Snapchat dizmorfiya"_ ("Snapchat dysmorphia") деб аталувчи "виртуал юқумли касаллик" ашаддий "тарқалаётгани" ҳақида олимлар ва шифокорлар қаттиқ огоҳлантириш беришмоқда.

🤔Қанақа ...морфия?

👻Снапчат дизморфия, яъни махсус фильтрлар орқали юз ёки танадаги нуқсонларни беркитиб, машҳурлар каби мукаммал кўриниш яратиш (ҳатто пластик операцияга мурожаат қилиш, ботекс, бурун, ёноқ ҳажмини ўзгартириш) га муккасидан кетиш. Маълумотларга кўра, снапчат дизморфия атамаси пластик жарроҳ шифокори Тижион Эшо томонидан унинг олдига фильтрлар орқали туширилган суратларга ўхшатиб қўйиш сўрови билан келган беморларнинг қайта-қайта талабларидан келиб чиқиб, фанга киритилган экан.

👉Ушбу иккита илова эса фойдаланувчиларга айни улар истаган кўринишини силлиқлаштириш, ажинларни йўқотиш, кўзлар, лаблар ва ёноқлар ҳажмини ўзгартириш имконини берувчи фильтрларни тақдим этади. Бора-бора бу жараён реалликка кўчаётгани ҳамда йил сайин пластик жарроҳликка мурожаатлар сонининг ошиб бораётгани бу дизморфиянинг биз айтаётган энг хавфли таъсиридир. 2007 йилда Бошланғич психиатрия журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ўз кўринишидан қониқмаслик ҳиссидан азият чекадиган одамларнинг тахминан 80 фоизи умр давомида ўз жонига қасд қилиш фикрини бошдан кечиришади ва *24% дан 28% гача ўз жонига қасд қилиш*га уринишади.

👀Жарроҳлик жароҳат олиб келмасин...

🇺🇸Америка Юз Пластик ва Реконструктив Жарроҳлик Академиясининг 2017 йилдаги статистик маълумотларига кўра, 55 фоиз жарроҳлар ёшлар уларнинг олдига ижтимоий тармоқларда чиройли кўринишга эга бўлиш мақсадида келишганини таъкидлашган. Бу ўтган йилгига нисбатан 13 фоиз ошгани кўрсатиб ўтилган. Ҳар қандай пластик жарроҳлик ўзидан салбий асорат қолдириши, ҳатто ўлимга ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда жарроҳлик амалиёти пайтида нервларда шикастланиш ҳолатлари бўлиши мумкин. Борди-ю бу юз нерви билaн боғлиқ бўлса, асорати юз ифодаларини қила олмаслик, кўз ёки оғиз атрофининг осилиб қолиши билан кечади. Шунингдек, гематома (бу одатда шишган ва кўкарган кўринишга эгалик) ни ривожлантириши мумкинлиги ҳам юқори экан.

📌Америка Психологик ассоциациясининг 2017 йилдаги Америкада ўтказган ҳисоботига кўра, 86% инсонларда ўз кўринишлари ёқимсизлигидан стресс ҳолатига тушиш кузатилган. Бу дегани 86% киши снапчат дизморфияга йўлиқиб, пластик жарроҳликка рози бўлиши мумкинлигини англатади. Жуда хавотирли кўрсаткич-а!

🔎Муаммо занжирининг "боши" қаерда?

🌀Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизга кириб бўлди, уларни чиқаришга ҳаракат қилиш ортиқча чираниш саналади. Бироқ уларнинг "манипулация"сидан ўзни асраш учун ҳаракат қилиш самара беради, албатта. Лекин бир жиҳат бор...Борди-ю биз асоратлар билан курашиб, муаммонинг "бош" ини эътиборсиз қолдирар эканмиз, натижага эришишимиз амри маҳол бўлиб қолмасмикин...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Фотолавҳа

📌Вилоят раҳбари айни пайтда Бекобод туманининг чегара олди ҳудудудларида бўлиб, у ерда ҳарбийлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун қурилаётган янги иншоотларни кўздан кечирмоқда.

🏗Бу ерда Зойир Мирзаев "Баҳористон" аҳоли яшаш пунктида жойлашган 30 хонадонли турар-жой биноси қурилиши ва ободонлаштириш жараёни билан танишди. Шунингдек, "Ойбек" чегара пунктида ҳам бўлиб, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси томонидан чегараларни делимитация қилиш бўйича эришилган келишувда назарда тутилган ер майдони кўриб чиқилди.

🔸Аввалроқ, Зойир Мирзаев Олмалиқ, Пискент туманларидаги чегара ҳудудларида бўлиб, маҳаллий аҳоли ва ҳарбийлар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
"Ёшлар кундалиги" турли йўналишларда йилнинг энг яхшиларини сўровнома орқали аниқлашда давом этмоқда

🔰 Кеча Тошкент вилоятидаги 6 нафар энг фаол ёш депутатлар орасида ўтказилган сўровномада 4515 нафар фойдаланувчи иштирок этди.

Мазкур сўровнома натижаларига кўра, энг кўп овоз тўплаган ёш депутатлар 3 талиги қуйидагилар:

1️⃣ Низомиддинов Муҳсиддин — 1200 та овоз;
2️⃣ Абдураимов Эргаш — 818 та овоз;
3️⃣ Назиров Аброр — 773 та овоз.

‼️ Ўтказилаётган сўровномалар ғолибларига эслатма: йил якунига қадар тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилади ва махсус совғалар топширилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍 Бўстонлиқ тумани, Юсуфхона қишлоғи...

🍽 Дам олиш куни, табиат қўйни, ноодатий тайёрланган кабоб — ҳақиқатдан мазза...

📹 Видео mazza.world саҳифасидан олинди

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Тезкор

🏢Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиевнинг топшириғи билан, туман ҳокимлигини ўраб турган темир панжаралар олиб ташлангани айтилмоқда.

🔺Туман ҳокимлиги ҳовлиси ва унга туташ ҳудудлар келгусида обод боғ бўлиши режалаштирилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зойир Мирзаевнинг топшириғи билан Тошкент вилояти ҳокимлиги жойлашган бино атрофини ўраб турган темир панжаралар олиб ташланиб, боғ яратиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
ДИҚҚАТ, МАКТАБИНГИЗ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИ?

☎️Агарда Сиз Тошкент вилояти халқ таълими тизими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида куз-қиш мавсуми бўйича камчиликларга, турли кўнгилсизликларга дуч келсангиз, зудлик билан +99897-402-84-11 ёки @Boshqarmaga_murojaat_Bot га мурожаат қилишингиз мумкин.

Бошқарма томонидан мазкур камчиликлар мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда имкон қадар қисқа фурсатда ҳал этилади.

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Live

📌Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида бир гуруҳ мутасаддилар бугун Тошкент вилоятининг чегара ва чегара олди ҳудуларида ўрганиш олиб боришмоқда.

🏢Айни пайтда Бекобод шаҳрида бўлиб турган Зоир Мирзаев 1-чегара қўриқлаш взводида қурилаётган 18 та хонадонли турар-жой мажмуи билан танишди.

🔺Ўрганишлар давомида, шунингдек, Бекобод шаҳридаги Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси томонидан чегараларни делимитация қилиш бўйича эришилган келишувда назарда тутилган ер майдони кўриб чиқилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, кун давомида вилоят ҳокими Олмалиқ шаҳри, Пискент тумани, Бекобод туманидаги чегара ҳудудидаги вазият билан танишди.

⚡️Зойир Мирзаевга ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ва бошқа тегишли мутасаддилар ҳамроҳлик қилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Келес_томонларда

Тошкент туманидан уч хушхабар

1️⃣Тошкент туманида ёшлар билан мулоқот ва учрашувлар тез-тез ўтказилиши анъанага айланган. Куни кеча туман ҳокими Одилхон Рустамов ёшлар билан навбатдаги очиқ мулоқотни ўтказди. Унда ёшлар ўзларини қийнаётган муаммо ва масалалар юзасидан раҳбарларга юзланишди. Мулоқотда кўтарилган масалалар жойида ижобий ҳал этилди ва вақт талаб қилинадиган масалалар эса қатъий назоратга олинди;

2️⃣2021 йил 4 декабрь куни соат 15:30 да Тошкент туманидаги Маданият саройида Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрининг "Ақлдан озиш ҳеч гапмас" мусиқали комедияси намойиши бўлиб ўтади;

3️⃣Тошкент тумани Маданият саройининг олд томонида 20 ноябрдан 10 декабрга қадар дорбозлар иштирокида ўйинлар ва кўчма цирк томошалари бўлиб ўтади. Шунингдек, мазкур томошалар 10 декабрдан 30 декабргача Оқтом Маданият марказида ҳам давом этади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
#жараён

📌Президент Шавкат Мирзиёвнинг 2021 йил 18-19 март кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича Нурафшон шаҳри "Nurafshon business city" ҳудудида вилоят Судининг маъмурий биносини қуриш ишлари бошланди.

▪️2021 йил 11 ноябрь куни вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш Дирекцияси" Давлат унитар корхонаси ва "Бинокор" МЧЖ ўртасида "Тошкент вилояти Судининг маъмурий биноси"ни қуриш учун пудрат шартномаси имзоланган. Шу куни "Бинокор" МЧЖга 21 млрд. 700 млн. сўм ўтказиб берилган.

Мазкур шартнома бўиича пудратчи томонидан бажариладиган ишларнинг тахминий қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда 70 млрд. 305 млн. 688 минг 789 сўмни ташкил этади.

Манба

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy