Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#табиат_таровати
#туризм
#Паркент

Сўқоқ сўқмоқларининг ажаб сеҳри бор

Сўқоқ қишлоғи Тошкент вилоятининг Паркент туманида, Чотқол тоғ тизмаси этагида, денгиз сатҳидан тахминан 1000 метр баландликда жойлашган.

“Сўқоқ” топонимининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд: “суви оқ”, “сўқмоқ”. Топонимчи олим Суюн Қораевнинг фикрича, “Сўқоқ” асли “Сўхоқ”, “Сўхак” (Кичик Сўх) бўлган (Фарғона водийсидаги Сўх дарёси атрофидан кўчиб келганлар “Кичик Сўх” деб атаган бўлишлари мумкин).

Дарҳақиқат, Сўқоқсойнинг суви жуда тиниқ, оқ; дарё водийси сўқмоқлардан иборат.

Қишлоқ ҳудудида “Сўқоқ” давлат ўрмон хўжалиги жойлашган. Қишлоқнинг энг гўзал жойлари шу ерда. Арчазор, сершох қарағайзор ўрмонларида тўйиб-тўйиб нафас оласиз. Ўрмон хўжалигига машинада киришга рухсат беришмайди.

У ерда Чотқол тоғ-метеостанцияси ҳам жойлашган. Кичик шаршаралар, сойлар, гўзал тоғ манзараси, қушларнинг сайраши, кишига завқ бағишлайди.


📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тенгқурга_ибрат
#Паркент

Видеолавҳада паркентлик Бобур Мирзо эришган ютуқлари ортидаги мувафаққиятсизликлари ҳақида сўзлайди.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Паркент #Live

"Ёш сайловчи" лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тарғибот тадбири Паркентда ўтказилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
#Паркент

Туман ҳокими томонидан тўлиқ жиҳозланган уй кимга топширилди?

Давлат раҳбарининг тегишли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Паркент туман хокими Шохрух Шоахмедов тумандаги чин етим Тошхўжаев Амир Анвар ўғлига "Қуёшли" МФЙда жойлашган бир хонали уй-жой ордерини топширган эди.

Бугун туман хокими биринчи ўринбосари З.Йўлдашов, хоким ўринбосари Б.Соатов ва туман хокимлиги хузуридаги Болалар хуқуқларини химоя қилиш шўьба мудири А.Йўлдашовлар томонидан барча зарур жихозлар билан жихозланган ушбу уй-жой Амир Тошхўжаевга топширилди.

📌Янги уйда дастурхон езилиб қуръон тиловат қилинди ва чин етим Амир Тошхўжаевга келажак ишларига омад тиланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кураш #Паркент

🤼‍♂️Паркент туманида бугун ҳудудда миллий кураш бўйича "Прокурор кубоги" мусобақалари ўтказилди.

🔸Тадбирда Олий Мажлис спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев иштирок этди.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қор #Паркент

Айни пайтда Қизил тоғ (Красногорск) шаҳарчасида қор гупиллаб ёғаяпти. Деҳқончилик учун жудаям синовли йил бўладиганга ўхшайди...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент

Миллий халқ ўйинлари: Самсаракнинг яшил қирлари бўйлаб мингга яқин ишқибозлар жам бўлди – Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент

ЗАРЛИ ШАҲАРЧА ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

📌"Заркент қишлоғи Паркент тумани марказидан 12 чақирим нарида Чотқол тоғ тизмаларининг ғарбий томонида жойлашган. Денгиз сатҳидан 1100-1400 метр юқорида жойлашган бу азим қишлоқда асосан тожик миллатига мансуб аҳоли яшайди. Узумлари билан машҳур қишлоқ тарихига назар соламиз.

🔘Археологик маълумотларга қараганда, бу ерда турар жойлар 2800-3000 йил аввал пайдо бўлган.

🗻Заркентда тарихий обидалар, маданий мерос объектлари кўп. Жумладан қишлоқдаги тарихий тепа – Заркенттепада 1963 йилда Чотқол экспедицияси томонидан ўрганиш ишлари ўтказилганда унинг бир қисмида қаср мавжуд бўлгани аниқланган. У ердаги сопол топилмалари VI-VII асрларга тааллуқлилиги ҳақида фактлар мавжуд.

📁 Шарқшунос олим Бартольд Заркенттепа ҳақидаги араб ва форс муаллифлари томонидан ёзилган асарларни ўрганаётганда “заранг кент” ( зар, олтин шаҳар) атамаларига дуч келади.

⚡️Қадимда Заркентда душман ҳужумидан ҳимоя қиладиган қўрғон бўлган. Сомонийлар даврида ўз аҳамиятини йўқотган бу қўрғон XII-XIII асрларда қайта тикланган.

💰1974 йилда ҳудудда олиб борилган қазишма ишларида XVI асрда зарб этилган мис тангалар топилган. Шундан ҳам қишлоқ узоқ ўтмишга эга эканини кўриш мумкин.

🍇Заркентликлар асосан узумчилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланади.

🔍Тоғли минтақаларда мўл-кўл боғдорчилик маҳсулотлври етиштириш борасида ўзига хос мактаб яратган, уста боғбон, “Ўзбекистон Қаҳрамони” Тожибой Ризаев, академик Тожибой Бўриев, фалсафа фанлари доктори Абдусодиқ Ирисов, тиббиёт фанлари докторлари Абдураҳмон Пўлатов, Зариф Аширов, Ўзбекистон энциклопедиясини ёзишда ҳисса қўшган Султон Холназаров, ”Дўстлик" ордени соҳиби Бакир Йўлдошев айнан шу ҳудуднинг фарзандлари ҳисобланишади.

👨‍👩‍👦‍👦Заркент қишлоғида 13 000 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ фуқаролар йиғини 2017 йилда "Тожибой Ризаев", "Янгиобод”, ”Истиқлол”, "Қўрғон” "Давлатобод" маҳаллаларига ажралган.

🏢Қишлоқ ҳудудида 4 та мактаб, 2 та болалар боғчаси, 1 та стадион, маданият уйи, савдо шохобчалари, бир нечта ошхоналар фаолият кўрсатмоқда.

📌Собиқ Заркент ҚФЙнинг марказида ҳозирги кунда "Истиқлол" маҳалласи жойлашган.

Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Суҳроб Исматов
🔹Ҳоким ёрдамчиси –Жаҳонгир Султонов
🔹Ёшлар етакчиси – Руҳиддин Ризаев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Муяссар Ҳолматова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент #узум_сайли

🍇Кишмиш, тойфи, қорайи узумларининг зўри қаерда биласизми? Албатта, ўзимизнинг Паркентдада.🍇

🚩Паркентда узум пишди. Биз ҳам ҳашарда бўлдик. Тўлиқ кўрсатув тез кунда, ҳозирча қисқача тафсилотлар билан танишинг.😊

Каналга уланиш:

https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент #Ер

Паркентда 380 минг долларга ер сотмоқчи бўлган халқ душмани ушланди. Ер сотарлар халқ душмани. Ким бўлса ҳам. 😡

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi