Yoshlar kundaligi | Rasmiy
113K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен #Мониторинг_гуруҳи

Мониторинг гуруҳи билан ўрганишдамиз. Ҳа, кўп ишлар қилинган, шаҳар ҳокимлиги, 4 та сектор раҳбарлари иш кунини ёшлар масаласи билан бошлашлари, мулоқотдан қочмаслиги кундек равшан.

Аммо, яна ўша гап – "Ёшлар дафтари"да турган ёшларга бир марталик нақд пул шаклидаги ёрдам бериш орқали дафтардан чиқариб юбориш ҳолатлари учраяпти. Ўзи бу социал трюкнинг бош ижодкори ким? Нега ҳамма жойда бир хил сценарий?

📝Ҳозирча ўрганишларимиз давом этаяпти. Кейинроқ батафсил ёзамиз.

📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
:

Facebook |Telegram| YouТube | Tik Tok| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мониторинг_гуруҳи #Ангрен_шаҳри

⚡️⚡️ Ангренда ўрганишларимиз давом этаяпти. Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов "Ёшлар дафтари"да турган 4 нафар йигит-қизга субсидия асосида зарур асбоб-анжомларни топширди.

👍👏Шаҳар ҳокими, шунингдек, улар орқали Ангрен ёшларига мурожаат йўллаб, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган йигит-қизларга ҳамиша камарбаста эканлигини, ҳудуддаги барча корхона ва ташкилотлар, уларга фақат ва фақат ёрдам беришини билдирди.

📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| YouТube | Tik Tok| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

#Ангрен

Бемор нега операция қилинмайдиган бўлди? Чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан қисқача репортаж.

🎤Анора Абдурашидова
🎥 Равшан Мирзақулов


👏👍💔

Yoshlar kundaligi
#Ангрен #кўзгу

Қиш эрта эшик қоқди, ҳаммаёқ қорга бурканган.

🥶Ангрен шаҳридаги 3-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқувчилари таълим оладиган бино эса қиш мавсумига тайёр эмас. Хоналар совуқ, иссиқлик тизими мутлақо ишламайди.

‼️Ўқувчилар совуқ хоналарда, қалин кийимларда ўтиришибди. Ташқарида эса XXI аср...

Масъуллардан мазкур муаммони ўрганиб, назоратга олишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ffeP4KSxbpkxY2Ri
#Ангрен #Медиатур

⚡️Ангрен шаҳридаги “Дельфин” ёпиқ сув ҳавзасидамиз. 1981 йилда қурилган сув ҳавзаси кўп йиллар мобайнида қаровсиз ҳолда бўлган. Ҳомийларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёпиқ сув ҳавзаси тўлиқ капитал таъмирланиб, жорий йилнинг июль ойида фойдаланишга топширилган.

🥊Бу ерда мингдан зиёд аҳоли ва спортчилар 19 та спорт тури бўйича шуғулланишади.

🔹Бино спорт жиҳозлари билан етарли даражада таъминланган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен #Медиатур

🏊‍♀️Сузиш саломатлик учун ҳар томонлама фойдали. Сув ҳавзаси бир кунда 792 нафар, бир ойда эса 23 минг 760 нафар аҳолига хизмат кўрсатиш қувватига эга.

⚠️Ёпиқ сув ҳавзаси ишга туширилиши билан 35 та янги иш ўрни яратилди.


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен #Медиатур

Аёллар фитнес клуби

Бу ерда аёллар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилади, Ахир соғлом онадан соғлом бола туғилади, деб бежизга айтишмаган.😊👍

Айтганча, бу жой Европада эмас, ўзимизнинг Ангренда.😉

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#медиа_тур

Бугунги медиа-тур Ангрен шаҳрида янги очилган 1 минг 300 метр баландликда жойлашган "Янгиобод" санаториясида ташкил этилган мўъжазгина байрам дастури билан якунланди.

Маълумот учун: ушбу соғломлаштириш ва дам олиш маскани бир вақтнинг ўзида 200 нафардан ортиқ дам олувчиларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 17,0 млрд сўмни, умумий ер майдони 2.7 гектарни ташкил ташкил этади, шунингдек, масканда 62 та янги иш ўринлари яратилган.

Малакали шифокорлар, жумладан, кардиолог, терапевт, уролог, гинеколог, невропотолог ва УТД терапевти томонидан сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен #Видео

🌸 Наврўз ҳар йили Ангренда бошқача нишонланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#танқид #Ангрен

«МИСИ ЧИҚДИ»

2021 йилнинг 21 май куни "Ахборот-кутубхона ходимлари куни" муносабати билан Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар Ахборот-кутубхона марказига иккита компьютер жамланмаси совға қилинган эди.

Иккита қутининг ичи бўш экан. Масъуллар томонидан яқин кунларда тўлдириб берамиз, дейилган. Мана, 2022 йилнинг апрели бўлди-ки, натижа йўқ.

2021 йилнинг 19 октябрь куни Ангрен шаҳар Ахборот-кутубхона марказининг 50 йиллик юбилейида Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан 20 миллион сўмлик ваучер берилган эди. Ваучер фақат қоғоз экан. Пули олти ойдан бери "йўл"да.

Икки марта алдаган ҳокимлик вакиллари ҳамон сукутда. Ангрен ажойиб шаҳар-да!

Барчаси расмий манбаларда ва матбуотда эълон қилинган.

Отабек Бакиров,
журналист.


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi