Yoshlar kundaligi | Rasmiy
113K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

СУДЬЯ, ДОКТОРАНТ ВА ДХХ: НАМАНГАН МИСОЛИДА.

‼️ Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани Жиноий суд раиси пора олган пайтида "босилган". Судя 5 миллиардлик масалани "енгилроқ" қиламиз деб 20 минг $ сўраган ва шундан 2 минг $ ни олган пайтида далил билан ушланган. Энди жазо ҳам "енгил" бўлмаслиги бор гап. Қўлида адолат тарозусини тутган инсоннинг шу тарозининг бир палласини пул билан тўлдиришга уриниши кишининг нафратини қўзғатади. Қолаверса, халқимиз "Энангни қози сўкса, додингни кимга айтасан" деган гапи ҳам бекорга эмас. Аммо яхшиям ҳаммасидан бохабар инсонлар борлигини ўйлаб енгил тортасан.

📌 Яна бир ҳолатда "НамДУ" нинг 3-босқич докторанти ҳам 20 минг $ сўраб, шундан ярмини чўнтакка ураётганида ушланган. Эсиз, устозлар берган билим ва унивеситет таълими учун кетган умр. Қолаверса қаердан шунча журъат? Шундай кадрлар келгусида ёш авлодга дарс беришини ўйлаш даҳшатли. Ушлансин, ушланаверсин. Миллатнинг ривожланиши йўлида бундай ҳаромхўрларнинг барчаси тозалаб юборилиш шарт!

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

ЧИНОЗДАГИ "ЧИНОВНИК" ҚЎЛГА ТУШДИ

📌 ДХХнинг маълум қилишича, Чиноз туманида ҳокимлик ходими 6 000 $ билан қўлга тушган.

⚠️ У кам таъминланганлар учун ажратилган уйга кўз тиккан. Уй эгасининг хабари бўлмай туриб, уни "кредитини вақтида тўламаётгани" важи билан қайта банк ҳисобига, кейин эса бошқа одам номига ўтказиб, кредит чиқариб бериш ваъда қилинган.

Жўжани санаш кузгача бормади. Порахўр сўраган пулини олаётган пайтида ушланди.

👀 Ҳаром луқма билан оила боқиш истагида бўлганларга қарата "Ёғ босиб қолмасидан кўзингизни очинг ёхуд кўзи очиқлар борлигини унутманг", дегинг келади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

Тошкент вилоятида босқинчилик қилиб, одам ўғирлаган уюшган жиноий гуруҳ ушланди

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

МИЖОЗГА ҚЎПОЛЛИК ҚИЛГАН САРТАРОШ УЗР СЎРАБ ЧИҚДИ

⚡️Тошкент туманида фаолият олиб борувчи сартарош М. Турғуновнинг мижозга қилган салбий хатти-ҳаракати ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтарди.

📌У меҳнат қилиш учун бошқа вилоятдан келган йигитни камситган ва сочини калга олиб ташлаган эди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_Қидирмиш

Тошкент вилояти "Электр тармоқлари" муҳандиси 30 минг доллар билан қўлга тушди

⚡️ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси Қибрайдаги қандолат корхонасини 3 фазали тармоққа улаш, трансформаторлар ўрнатиб, бошқа техник ҳужжатларни тайёрлашга кўмаклашиш эвазига 39 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

👮‍♂️ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиали муҳандиси сўралган пул маблағи "учидан" 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

❗️Ҳозирда уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

🔹Янгийўл туманида ҳоким ёрдамчиси ва шериги ер сотишда айбланиб, қамоққа олинди

🤦‍♂️Улар давлат тасарруфидаги ерни 20 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган.

👮‍♂️Келишилган пулдан 5 минг долларини олаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекциясининг собиқ ходими пора билан ушланди

📣 Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги МЧЖ фаолияти бўйича ўтказилган солиқ аудити текшируви натижасида қонунбузилиш ҳолати аниқланган.

💰 Хусусан, туман солиқ инспекциясининг камерал назорат шўбаси собиқ бошлиғи 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан ушланди. У МЧЖ раҳбарига 267 млн. 300 минг сўм қўшилган қиймат солиғи ва 664 млн. 700 минг сўм соф фойда солиғини камайтириб беришни ваъда қилган.

⚖️ Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

⚖️ Жиноятчи опа-укага ҳукм ўқилди

Тожикистондан Тошкент вилояти ҳудудига гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний олиб кириш ва тарқатиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан чек қўйилди.

⛔️ Тезкор тадбирлар давомида Янгийўл туманида яшовчи, 1986 йилда Фарғона вилоятида туғилган фуқаро Д.Й ва унинг 1993 йилда Самарқанд вилоятида туғилган укаси Б.Р 275 грамм “гашиш” ва 1 грамм “опий” гиёҳванд моддасини қўшни республика ҳудудидан олиб келиш вақтида қўлга олиниб, жавобгарликка тортилди.

📌 Суд ҳукмига кўра Б.Р га (ука) 10 йил ва Д.И га (опа) эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM