#Даҳонинг_болалиги
🇹🇷 ТУРКИЯНИНГ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ
🎉 1881 йил 19 май. Беш фарзандидан айрилган Али Ризо хонадонида ўғил туғилди. Бахтдан сархуш ота бешик тепасига қиличини осиб: "Бугундан бошлаб мана шу қилич унинг шаъни, ори, номуси ҳимоячиси бўлсин. Мазлумни йиғлатганларни мана шу қилич ёрдамида йиғлатсин", деди. Болакай мактабда энг қобилиятли, севимли, намунали болакай бўлганидан устозлари орасида "Камолотли", яъни Камол деб ном чиқарди.
🎒 Ўрта мактабни тугатмасданоқ, 12 ёшида Ўсмирлар ҳарбий мактабига ўтказилди. Ҳарбийлик қонда бор эди-да. 16-17 ёшида эса онасининг қаршилигига қарамай, ҳарбий академияга ўқишга топширди. Сиёсий, ижтимоий, диний ҳамда дунёвий қарашлари шу ерда тетапоя бўлди. Ўз халқини кўчада куппа-кундузи таловчи киссавур юртдошлари борлиги ва жамиятни, халқни бундай кимсалардан тозалаш, эрк ва озодлик нафасини олиб кириш, аммо буни қандай қилиш ҳақида ўйлай бошлади.
👍 Шу тариқа йигитча 450 нафар талаба ичида кучли ўнталикка киритилди. Энди у 20 ёшли капитан эди. Биринчи жаҳон уруши буюк Усмонли турклар империясига қимматга тушди. Барча ҳарбий салоҳияти юқори саркардалар, офицерлар, капитанлар қаторида қаҳрамонимиз ҳам урушга сафарбар этилди. У шунчаки капитан эмасди: ўзига хос сиёсати ва ўткир нутқи бор эди. Ватанни ғанимга бўйсуниб топширгандан, жанг қилиб, ўлиб топшириш афзаллиги ҳақида ваъзлар ўқиди.
🔥 Истанбул инглизлар қўлида қолиб кетганида, қўмондон сифатида халқни оммавий озодлик курашига чақирди. Сакариё дарёси бўйидаги жанг унга Маршал унвонини берди. 1922 йил охирига келиб турк армияси унинг бошчилигида ғалабага эришди.
📌 Айниқса, Чаноққалъада кўрсатган жасорати ҳануз олқишланади. Ўзи мақсад қилган янги республикани ташкил қилиш вақти келганди. Кечиктирмади. Янги республикага асос солди.
‼️ Диний мутаассибликдан холи дунёвий демократик, адолатга асосланган бир давлат ташкил топиши ва ривожланиши учун нима керак бўлса барини қилди: илм тарғиботини кучайтирди, мактаблар қурдирди, бепул умумий таълим жорий қилди, янги турк алифбосини жорий эттирди, қонун олдида аёл ҳам, эркак ҳам тенг эканлигини қатъий белгилаб қўйди, университетлар очдирди.
☝️ Эвазига эса халқ уни бир замонавий давлатни "вужудга келтирган ота" сифатида "Отатурк — турклар отаси" дея алқади. Олқишлади. Унга ҳамфикр, ҳамнафас бўла бошлади. У замонавий Туркиянинг илк карвонбошиси — президенти бўлди. Отаси бўлди.
XX асрнинг энг муҳим сиёсий лидерларидан бири бўлган ҳамда жар ёқасида турган давлатни чўққига чиқарган бу болакайнинг исми...
Мустафо эди. Мустафо Камол Отатурк эди.
Yoshlar kundaligi

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡⚡⚡⚡⚡
Оддий қишлоқ одамлари, гўзал табиат, тоза ҳаво ва энг асосийси супер атмосфера🔥
📍
🎞"Оддий қишлоқ" кўрсатувининг янги сонини YouTube саҳифамизда ҳозироқ томоша қилинг.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО БУ ЕРДА 👈
Yoshlar kundaligi
Оддий қишлоқ одамлари, гўзал табиат, тоза ҳаво ва энг асосийси супер атмосфера🔥
📍
Ўзбекистон Швецарияси - Мовий тоғлар. Овжазсой, Оҳангарон тумани
. (Локация)🎞"Оддий қишлоқ" кўрсатувининг янги сонини YouTube саҳифамизда ҳозироқ томоша қилинг.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО БУ ЕРДА 👈
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_воқеаси
Бортида Эрон президенти бўлган вертолёт билан муаммо юз берди
🇮🇷 Хабарларга кўра, Эрон президенти Иброҳим Раисий карвонида учта вертолёт бўлган, улардан иккитасида вазирлар ва амалдорлар бўлиб, улар ўз манзилларига эсон-омон етишганлиги айтилмоқда. Президент учаётган вертолёт ҳақидаги хабарлар эса ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда.
🚨Эрон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилининг маълум қилишича, ноқулай об-ҳаво туфайли ҳаводан қидирув ишлари тўхтатилган, жараён пиёда қутқарув гуруҳлари томонидан олиб бориляпти. Қутқарув гуруҳлари сони ҳам оширилган.
🇺🇸 Америка расмийлари Эрон президенти Раисий ўлдирилган деб ҳисоблаяпти. Бу ҳолатдан сўнг АҚШ президенти Жо Байден ҳам фавқулодда йиғилиш учун Оқ уйга боради.
🇦🇿 Озарбайжон Президенти Твиттердаги саҳифасида ушбу ишдан хавотирда эканини билдириб, қўшни давлат, дўст ва қардош сифатида ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини маълум қилди.
🇮🇶 Ироқ Бош вазири ҳам Эрон президенти вертолётини топишда Эронга ёрдам бериш ҳақида қарор чиқарди.

#Туйғу
Эй, кўзлари шамчироқ
Эй, сўзлари қўнғироқ.
Бамисоли қўғирчоқ
Кел, бугун кўришамиз.
Шошиб, фурсат ўтмасдан,
Кун охирга етмасдан,
Ҳали қуёш ботмасдан
Кел, бугун кўришамиз.
Қўшиқдан
🖼 Образда: Бахтиёр Қурбон, Анора Абдурашидова

⚡️⚡️⚡️
🇮🇷 Эрон Президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган ➖ Mehr ахборот агентлиги
И.Раисий 2023 йил 9 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

#Тайинлов
✅ Эркин Муҳиддинов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
❗️Ҳозиргача у Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Yoshlar kundaligi
✅ Эркин Муҳиддинов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
❗️Ҳозиргача у Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият
Ҳалойиқ! Куёв бола қандай инсон эди😁
◀️ Образда жамоамиз вакиллари: Мирзанеъматовлар оиласи.
Yoshlar kundaligi
Ҳалойиқ! Куёв бола қандай инсон эди😁
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихор
"Ёш олимлар" танловида Тошкент вилояти вакили биринчи ўринни эгаллади
❇️ 17-18 май кунлари Бухоро шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференцияси бўлиб ўтди.
✔️Анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия, Ҳиндистон каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи олим ва экспертлари ташриф буюрди.
🟢Мазкур анжуман доирасидаги "Ёш олимлар" танловида РИО ва РИАТМ Тошкент вилоят филиалидан Сонияхон Зиеведенова энг юқори ўринни муносиб кўрилди.
✨Вилоятимиз вакиласини ушбу ютуқ билан табриклаймиз.

#Бу_қизиқ
🔔 МАРКАЗИЙ ОСИЁДА "СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ"НИ НИШОНЛАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
🇺🇿 Ўзбекистонда бу йили "сўнгги қўнғироқ" байрамини фақат мактаб ичида нишонлашга рухсат берилди. Ортиқча хашамат ва пул йиғди-йиғдисига чеклов қўйилди.
❓ Хўш, бу борада вазият қўшни давлатларда қандай?
➖🇰🇿 Қозоғистон
Бошқа мамлакатдаги тақиқларга қарамай, Қозоғистон битирувчиларга содиқ қолди. Мамлакатда ўқув йили 31 майда тугайди. 1 июнь куни эса барча мактабларда сертификат топшириш маросими бўлади.
➖🇰🇬 Қирғизистон
Мактаб ўқувчиларига мактабдан ташқарида битирув кечаларини нишонлаш, байрамона кийиниш, ижарага автомобиль олиш тақиқланган. Талабга бўйсинмаганларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилади. Шунингдек, мактабларда пул йиғиш ҳам тақиқланган.
➖🇹🇯 Тожикистон
Мактаб тугашига бағишланган тантанали маросимлардан бошлаб барча байрам тадбирлари бекор қилинган. Бундай тақиқлар мамлакатда 2015 йилда бошланган. Таълим вазирлиги ўз қарорини ота-оналар томонидан қилинган шикоятлар асосида имзолаган.
➖🇹🇲 Туркманистон
Таълим масканларида байрамни ўтказиш учун пул маблағлари ва бошқа йиғимлар ундириш, шунингдек, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида тантанали тадбирлар ўтказиш тақиқланади. Байрамни нишонлашда хавфсизлик чораларини таъминлаш учун таълим ташкилоти раҳбарлари жавобгар.
🤔 P/s. Сизнингча битирув оқшомини қай тартибда нишонлаган маъқул?
✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.
Yoshlar kundaligi
➖
Бошқа мамлакатдаги тақиқларга қарамай, Қозоғистон битирувчиларга содиқ қолди. Мамлакатда ўқув йили 31 майда тугайди. 1 июнь куни эса барча мактабларда сертификат топшириш маросими бўлади.
➖
Мактаб ўқувчиларига мактабдан ташқарида битирув кечаларини нишонлаш, байрамона кийиниш, ижарага автомобиль олиш тақиқланган. Талабга бўйсинмаганларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилади. Шунингдек, мактабларда пул йиғиш ҳам тақиқланган.
➖
Мактаб тугашига бағишланган тантанали маросимлардан бошлаб барча байрам тадбирлари бекор қилинган. Бундай тақиқлар мамлакатда 2015 йилда бошланган. Таълим вазирлиги ўз қарорини ота-оналар томонидан қилинган шикоятлар асосида имзолаган.
➖
Таълим масканларида байрамни ўтказиш учун пул маблағлари ва бошқа йиғимлар ундириш, шунингдек, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида тантанали тадбирлар ўтказиш тақиқланади. Байрамни нишонлашда хавфсизлик чораларини таъминлаш учун таълим ташкилоти раҳбарлари жавобгар.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
Зангори осмон бўйлаб 100 йил — "Ўзбекистон ҳаво йўллари" 100 ёшга кирди
💯 Бундан юз йил олдин, 1924 йилнинг май ойида Ўзбекистон авиация тарихида муҳим саҳифа – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ташкил топди. Ўшандан бери компания ривожланишда узоқ йўлни босиб ўтди ва минтақада сифатли авиация хизматларининг рамзига айланиб боряпти.
🛫“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўзининг мунтазам ва чартер рейслари орқали Ўзбекистонни дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан боғлаб, йўловчилар учун қулай ва хавфсиз парвозларни таъминлаб келиш билан бир қаторда, доимий равишда йўналишлар тармоғини кенгайтирмоқда ҳам.
🌎 Ўтган юз йил ичида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” нафақат минтақанинг муҳим иқтисодий иштирокчисига айланди, балки Ўзбекистон ва дунё ўртасидаги туризм, маданий алмашинув ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшди.
✔️ Ўзининг юз йиллигини нишонлаётган компания ўз ютуқлари билан фахрланади ва авиация соҳасида янги чўққиларни забт этишда давом этади деб ўйлаймиз.
🟢 “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг 100 йиллик юбилейи нафақат нишонлаш учун сабаб, балки янги имкониятлар ва вазифаларга тўла келажакка назар ташлаш лаҳзаси ҳисобланади.
Yoshlar kundaligi
Зангори осмон бўйлаб 100 йил — "Ўзбекистон ҳаво йўллари" 100 ёшга кирди
🛫“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўзининг мунтазам ва чартер рейслари орқали Ўзбекистонни дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан боғлаб, йўловчилар учун қулай ва хавфсиз парвозларни таъминлаб келиш билан бир қаторда, доимий равишда йўналишлар тармоғини кенгайтирмоқда ҳам.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳаёт
➖🇮🇳 Самолётдаги яна бир ҳалокат: Ҳиндистонда 179 нафар йўловчини олиб кетаётган самолёт двигатели ёниб кетди. Бу Аир Индиа бортида содир бўлган иккинчи ёнғин эди (видео) — Times of India.
➖🇦🇫 Талафотли тошқин: Афғонистонинг Фарёб ва Бодғис вилоятларида содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 70 киши ҳалок бўлди ва юзлаб уйлар, минглаб гектар қишлоқ хўжалиги ерлари вайрон бўлган — ToloNews.
➖🏴 8 давлатда мотам куни: Эрон президенти вафоти муносабати билан Ҳиндистон, Ироқ, Ливан, Покистон, Сурия, Туркия ва Тожикистон давлатлари 3 кунлик мотам кунини эълон қилди — TASS.
➖🇰🇿 Президентга янги маслаҳатчи тайинланди: Қосим Жўмарт Тўқаев собиқ молия вазирини ўзига маслаҳатчи этиб тайинлади — Ақорда.
Yoshlar kundaligi
➖
➖
➖
➖
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қўшниларда_нима_гап
🇵🇰 Покистонлик талабалар Қирғизистонни оммавий равишда тарк этмоқда — Бишкекда юз берган тартибсизлик оқибатлари
🎓 Покистон ҳукумати Қирғизистондаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган 540 та фуқаросини тижорат рейслари орқали ўз ватанига қайтармоқда. Бунга сабаб эса 17 май кечасида содир бўлган зиддиятли ҳолат эканлиги айтилмоқда.
❗️ Маълум бўлишича, бир неча талаба ўзаро муштлашган. Бу ҳолат маҳаллий блогерлар томонидан тасвирга олиниб, "Қирғиз талабалари чет эл талабалари томонидан калтакланмоқда" каби сарлавҳалар билан тарқатилгач, умумий аҳоли қўзғалиб, меҳмон талабаларга ташланиб кетишган. Кўнгилсиз ҳодисада 29 киши жабрланган.
🟢 Ҳолатга бефарқ бўлмаган Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг Қирғизистондаги вакили ҳам "Ўзбекистонлик талабалардан Қирғизистон қоидаларига тўлиқ амал қилишлари"ни сўраб ахборот тарқатган.
🇺🇿 Мазкур нохуш воқеада ўзбек талабаларининг ҳам иштироки ёки жабрлангани ҳақида ҳозирча бирор маълумот йўқ.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юқори Чирчиқда табиатга 1 млрд 487 млн сўмлик зарар етказган мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди
❗️ Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси мансабдор шахслари Юқори Чирчиқ туман ҳудудида экилган 175 туп қимматбаҳо дарахтларни қаровсиз қолдириб, нобуд қилиб, табиатга 1 млрд. 487 млн. сўмлик зарар етказган.
⚔️ Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
📌 Бош Прокуратура бу борадаги назорат тадбирлари давом эттирилаётганини ҳам қўшимча қилган.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM