Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Танишинг, ака ука "Ара ва Алек Авитсяннер"лар!
Бу йигитлар бундан қарийб уч йил олдин ўзларининг янги қўшиқларини шунчаки машинада тасвирга олиб "YouTube" тармоғига жойлашади. Видео жуда тез тарқалади. Ҳозирги кунгача 55 миллион марта томоша қилинган.
Шуниям айтиш керакки, оға-инилар қўшиқнинг сарлавҳасида оригинал вариант "Эрик Карапетян"ники ва булар ўша қўшиқни ковер қилишганини ёзиб қўйишади.
Сизга бу қўшиқ ўзбек шоу-бизнесида янграган қайсидир қўшиқни эслатмаяптими? Айнан қайси қўшиқлигини эслаган бўлсангиз, хонанда Имроннинг бу иши қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Янаям биз Имроннинг хонанда Арсен Шахуцнинг "Девочка стоп" номли қўшиғини "Тез кунда тўй бўлади" деб "чопгани" ҳақида айтаётганимиз йўқ.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
🇨🇳 Туркиялик Айла Челик 7 йил аввал Беязит Ўзтурк билан дует шаклида куйланган "Багдат" номли қўшиғига олинган клипни ўзининг You Tube каналида тақдим этади. (Бу клип ҳозиргача 191 миллион марта кўрилган)
⚡️ Орадан икки йилча вақт ўтиб, Моҳим исмли шоу-бизнесимиз вакиласи "Ишон" деган тарона тақдим этади. Қўшиқ йўли, мусиқаси худди ўша "Багдат" билан бир хил. Аммо айтилиши ва эшитилиши ғирт ўзбекча. Бу клип эса шу пайтгача 11 миллион марта томоша қилинди.
🙄 Клиплар тақдим этилган вақтни ҳисобга олсак, шунда туркиялик Айла ўзи билмаган ҳолда бизнинг Моҳимнинг қўшиғини ундан олдинроқ айтиб қўйган бўляптими, ё бу ерда бошқа гап борми?
🤨 Биз қайси бирига ишонайлик, сиз нима дейсиз?
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
🙄 Клиплар тақдим этилган вақтни ҳисобга олсак, шунда туркиялик Айла ўзи билмаган ҳолда бизнинг Моҳимнинг қўшиғини ундан олдинроқ айтиб қўйган бўляптими, ё бу ерда бошқа гап борми?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Таҳлил
🎞Икки кун олдин халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг "Ошиқ юрак" таронасига олинган клип You Tube тармоғига сиздирилди. Ҳозиргача қарийб 1 миллион марта томоша қилинди.
👨💻 Клип сюжети эътиборимизни тортди. Унда асосан кибержиноятчилардан жабрланганлар тасвирланган.
❣️ Онасининг пластик картасидан фирибгарлик билан пули ечиб олинган қиз ўзи билмаган ҳолда айнан шундай жиноятчилардан бирига кўнгил қўяди. Кейинчалик у буни сезиб қолиб, ўша йигитдан воз кечиш ҳолатигача келади...
🔓 Йигит ўзгарди, эски ишларини ташлади. Зарар берган инсонларининг ҳаққини қайтариб, узр сўради. Аммо ўша "эски ишлар" ҳам қонун устувор давлатда жавобгарликсиз қолмайди. Уни ўз тўйи куни олиб кетишди...
✔️ Пушаймонлиги ва Ватанга ёрдами учун эрта кечирилган ошиқ, ўз дилдорининг олдига қайтди. Кабутарлар осмонга учди...
❤️ Ҳа, муҳаббат аслида шундай бўлади ва шундоқ кўрсатилади.
🚫 Олдинроқ бир мақоламизда "Эри бор аёл бир долларфуруш жиноятчини севиб қолиши ҳеч қанақасига муҳаббат эмас"лиги ҳақида ёзгандик.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Таҳлил
🎞Икки кун олдин халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг "Ошиқ юрак" таронасига олинган клип You Tube тармоғига сиздирилди. Ҳозиргача қарийб 1 миллион марта томоша қилинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Премьера
Юлдузлардан ҳайитлик!
✔️ Бир қанча эстрада юлдузлари "Ҳайит муборак бўлсин" деб куйлашди ва бугун YouTube тармоғига жойлашди.
Шоҳруххон, Алишер Узоқов "Сариқ бола" шулар жумласидан...
‼️ Клип шунчаки бир декорацияда тасвирга олинган. Унда асосан хонандалар куйлаб, ўйинга тушган. Бу ерда бошқа гап бор. Бу ҳам бўлса "Хон сарой" рекламаси...
📌 Структура жуда оддий. Халқ ўзи мухлислик қиладиган санъаткорлар "Ҳайит муборак бўлсин" деганини ўзига табрик деб тушунади, хурсанд бўлади ва "раҳмат, сизларга ҳам муборак" деб изоҳ ёзади. Натижада клип кўришлар сони ортгани сайин клипни эгаллаб олган "Хон сарой" логоси каттагина рекламага эришади.
Кичкинагина мурожаат!
❌ Ўзингиз бирга ишлаётган, ўша қурилиш фирмангизни истаганча реклама қилаверинг. Аммо бунда "пиар ва просмотр" учун мусулмонларнинг муқаддас байрамидан фойдаланманг. Гап шу!
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Премьера
Юлдузлардан ҳайитлик!
Шоҳруххон, Алишер Узоқов "Сариқ бола" шулар жумласидан...
Кичкинагина мурожаат!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
❓ Биз марҳум санъаткор Муҳриддин Ҳолиқовнинг санъатини ва шахсиятини камситмоқчи эмасмиз. Шунчаки сўрамоқчимиз. Бу қўшиқ аслида кимники?
➡️ Мутахассислар мазкур қўшиқ жуда қадимги Араб ретро тароналаридан бири деб айтишмоқда.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Премьера #танқид
Оббо "шоир"ей!
📌 Феруз Рузметовнинг "Шоир бўлдим" таронасига олинган клип You Tube да бир кунда 150 минг томошабинни жалб қилди.
💬 Клип эълон қилингунча бу қўшиқ "ТикТок"да яхшигина айланиб, ёшларнинг тилига тушган эди. Аммо клип...
🔴 Клип сюжетида қиз "бўлғуси турмуш ўртоғи қўшиқчими, актёрми, ҳеч бўлмаса шоир бўлишини, хулласи машҳурроқ одамга теккиси келаётганини" айтади. Бунга жавобан йигит шоирликка киришади. Абсурд бу.
✔️ Шоир машҳур бўлмайди, у машҳурларни етиштиради. Чин шеърни ҳофизлар қўшиқ қилиб машҳурлашса, актёрлар монолог ўқиб танилади.
❌ Энди бир гапда! Шоирлик кучаниб эришиладиган мақом эмас. Шеър ҳам сомса эмаски, истаган пайтда тандирга ёпиб узсанг.
➡️ Кўнглига ишқ учқуни тушган инсонки, қоғоз олиб нималардир қоралашга киришиши бор гап. Лекин шоир бўлиб шеър ёзиш, адабиёт ва абадиятга дахлдор бўлиш учун ишқдан ташқари истеъдод ҳам керак.
Эҳ кўнглимнинг овунчоғи,
Энди бойлар ўйинчоғи... деб шу қўшиқ матнини ёзган инсонга алоҳида саломларимиз...
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Премьера #танқид
Оббо "шоир"ей!
Эҳ кўнглимнинг овунчоғи,
Энди бойлар ўйинчоғи... деб шу қўшиқ матнини ёзган инсонга алоҳида саломларимиз...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Элиссами ёки Севинч?
🔠 Элиссар Закариар (Элисса) 1972 йили Ливанда туғилган. У ҳозир ҳам араб дунёсининг энг машҳурларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда 50 миллиондан ортиқ кузатувчига эга.
📌Ўзбек шоу-бизнесига ҳозирча орзу бўлган Инстаграмдаги 20 миллионлик, YouTube да 5 миллион кишилик аудиториялар ҳам шулар жумласидан.
🏵2005 йил хонанданинг мусиқий альбомлари 30 миллион нусхада сотилди. "Жаҳон мусиқа мукофоти" берилди. Элисса бу мукофотга сазовор бўлган биринчи ва ягона ливанлик санъаткордир.
🟢 Севинч Мўминовани таништиришга эҳтиёж йўқ. Бу ўша шўх-шаддодлиги, дадиллиги билан унча-мунча эркак ҳамкасбларини курагини ерга теккизган Севинч-да.
🔠 Биз юқоридаги видео билан Севинчни ўғирликда айбламоқчи эмасмиз. Балки у шундай қўшиқни ўзбек аудиториясига ҳам илинмоқчи бўлгандир. Шунчаки эгасидан сўраш, ёки бирор жойда Элиссанинг номини айтиб ўтиш эсидан чиққандирда...
Янаям хулосани ўзингизга қолдирамиз😏
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Элиссами ёки Севинч?
📌Ўзбек шоу-бизнесига ҳозирча орзу бўлган Инстаграмдаги 20 миллионлик, YouTube да 5 миллион кишилик аудиториялар ҳам шулар жумласидан.
🏵2005 йил хонанданинг мусиқий альбомлари 30 миллион нусхада сотилди. "Жаҳон мусиқа мукофоти" берилди. Элисса бу мукофотга сазовор бўлган биринчи ва ягона ливанлик санъаткордир.
Янаям хулосани ўзингизга қолдирамиз
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Фақат бизникилар ўғирлайдими?
🎵 Левент Юксел ва Юлдуз Усмонова худди шу қўшиқни 9 йил аввал турк тилида дуэт шаклида куйлаб, клип тақдим этишган. Бу Юлдузнинг Туркияда юрган йилларига тўғри келади. Ушбу чиқиш You Tube тармоғида 10 миллионга яқин томоша қилинган.
◀️ Турк эстрадасининг яна бир вакиласи Тугба Юрт ҳам бу қўшиқни 5 йил олдин ўз тилида куйлаб, олдинги натижани янгилади. Унинг кўришлар сони 27 миллион.
✅ Ҳозиргача ҳам бу қўшиқнинг турк эстрадасида ўз ўрни бор. 10 лаб хонандалар томонидан куйланган ва куйланмоқда.
📌 Шу намойишлардан хулоса қилиб, кўпчилик бу қўшиқни асли туркларники деб билади. Ўзимизнинг Юлдуз эса уни улардан ўзбекча қилиб "чопган" деб ҳисоблашади.
❗️ Биз масалага ойдинлик киритиш учун қарийб қирқ йил аввалги тасвирларни топдик. Юқоридаги видеода уни ҳам сизларга тақдим этяпмиз. Яна бу қўшиқнинг ҳар бир туркча вариантининг изоҳ(описание) қисмида муаллиф сифатида Юлдуз Усмонова исми ёзиб кетилган. Бундан қўшиқнинг асл муаллифи ким эканлиги англашилади.
🔠 Сезганингиздек фақат бизникилар кўчирмайди. Биздан ҳам қўшиқларимизни дунё эстрадаси олиб, ўз тилларига ўгириб куйлашади.
📌 Фақат битта кичик фарқ бор. Чет хонандалари қаерда бўлмасин қўшиқнинг асл муаллифини ёзиб кетишади. Бизникилар "чопган" қўшиқларни эса доимгидек ҳеч ким сезмай қолаверади.😁
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Фақат бизникилар ўғирлайдими?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Шенайми, Дилфузами?
🎼Турк эстрадасининг ёрқин вакили Шенай (Shenay Ekiz) 1947 йилда туғилган. Куйлашни 1969 йилдан бошлаган. Илк хит қўшиғи "Кел кардешим" 1971 йилда тақдим этилган бўлиб, у ўша қўшиғи сабаб 1975 йилда Болгарияда бўлиб ўтган "Олтин Орфей" халқаро танловида ғолибликни қўлга киритади. У пайтда ўзимизнинг Дилфуза Исмоилова уч ёшда эди.
"Кел кардешим"
🧐Энди бу қўшиққа тўхталсак, бир пайтлар хонанда Рустам Ғойипов айнан шу қўшиқ мусиқасига халқ оғзаки ижодига мансуб "Жанонга бордим бир кеча" қўшиғини мослаштирганига гувоҳмиз.
😉Дилфузахоним Исмоилова эса, шунчаки Шенайнинг қўшиғига роса ўхшайдиган "Дунёга кулиб бир қара" деб куйланадиган, "Дўст" қўшиғини яратиб қўйганлар билмай.
👆 Хулоса қилишингиз учун юқоридаги қўшиқлардан парчаларни сизга тақдим этяпмиз.
Ўхшашликни қаранг-а😁
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Шенайми, Дилфузами?
🎼Турк эстрадасининг ёрқин вакили Шенай (Shenay Ekiz) 1947 йилда туғилган. Куйлашни 1969 йилдан бошлаган. Илк хит қўшиғи "Кел кардешим" 1971 йилда тақдим этилган бўлиб, у ўша қўшиғи сабаб 1975 йилда Болгарияда бўлиб ўтган "Олтин Орфей" халқаро танловида ғолибликни қўлга киритади. У пайтда ўзимизнинг Дилфуза Исмоилова уч ёшда эди.
"Кел кардешим"
🧐Энди бу қўшиққа тўхталсак, бир пайтлар хонанда Рустам Ғойипов айнан шу қўшиқ мусиқасига халқ оғзаки ижодига мансуб "Жанонга бордим бир кеча" қўшиғини мослаштирганига гувоҳмиз.
😉Дилфузахоним Исмоилова эса, шунчаки Шенайнинг қўшиғига роса ўхшайдиган "Дунёга кулиб бир қара" деб куйланадиган, "Дўст" қўшиғини яратиб қўйганлар билмай.
Ўхшашликни қаранг-а😁
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Кенсебайми, Тарканми, ёки Хуршид Расулов?
Орҳан Кенсебай 1944 йилда Туркияда туғилган буюк санъаткорлардан бири. Буюк деганимиз ҳам асосли. Сабаби Орҳан мусиқа ва санъатдан ташқари, Халқ шоири, рассом, юзлаб машҳур қўшиқлар муаллифи бўлган бастакор, мусиқий гуруҳ раҳбари, продюссер ва ўнлаб чолғуларни чала оладиган профессионал созанда ҳам.
"Ҳатасиз кул ўлмаз"
Бу қўшиқ илк марта 1977 йилда Орҳан Кенсебайнинг мусиқий альбомида эълон қилинган. Қўшиқнинг сўз, мусиқа, ижро муаллифи ҳам Орҳаннинг ўзи. Кейинчалик муаллиф ушбу қўшиқни янгилаб куйлаши учун шогирди Тарканга рухсат берган.
Таркан мазкур таронани илк марта 1998 йилда куйлаб, бундан 10 йил олдин ўз You Tube саҳифасида эълон қилади. Натижа – 28 миллион томоша. Эътиборлиси, Таркан қўшиқнинг асл муаллифини кўрсатиб кетган. Балки у шунинг учун ҳам Таркандир...
Энди ўзимиздан гапирсак! Ўзининг маъноли, миллий ва мусиқаси "чопилмаган" қўшиқлари билан элда машҳур Хуршид Расулов 8 ой олдин "Тулки" номли қўшиқ ва клип тақдим этди. Клип ҳозиргача 5 миллион марта томоша қилинди. Ажабланарлиси, Хуршид ака бу қўшиқда шеърга Аъзам Маҳмудни, бастакорликка ўзини муаллиф сифатида кўрсатади. Шоир ёзган сўзларнику тушундик, аммо бастакорлик-чи?
Биз айнан Кенсебайнинг қўшиғи "бирга бир чопилган" демоқчи эмасмиз. Аслида бунинг иложи ҳам йўқ. Чунки You Tube платформасида мусиқий муаллифлик ҳуқуқи яхши ишлайди. Лекин айнан ўша қўшиқ йўлини "сирпантириб" ўзбекча сўз ва нолалар қўшиб, сездирмайгина ўзлаштирилган ва тақдим этилган деган тахминимиз бор...
Хулоса учун юқоридаги видеода учала ижродан ҳам парча тақдим этяпмиз.