Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#иқтибос

20 ёшдан 30 ёшгача бўлган жонкуяр ёшларни ХТБ мудирлигига, оғир таълим муассасалари раҳбарлигига ишга таклиф қиламиз. Келинг, иқтидори бўлса ёшларга имкон берайлик. Ойлик маошини икки карра кўп тўлаймиз - Зойир Мирзаев.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#иқтибос #Парламентга_мурожаат

Биринчи навбатда, эътиборни Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратамиз.

Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда”. Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади.

2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилишни бошлаймиз.

Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади. Албатта, чет тилини билиш — замон талаби. Аммо она тилини билишни мажбур қилиш керак» «Ўзбек тилини билишни мажбурий қиламиз.

2023 йилда Ўзбекистонда 70 та янги мактаб қурилади, 460 та мактаб кенгайтирилади. Икки сменалик таълимни йўқ қиламиз.

Келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#иқтибос

«1 январдан бошлаб 14 та ҳудудда тажриба асосида янги дарсликлар ўқитилади»

Биз
«Болалар ёмон бўлиб кетди» деган фикрдан воз кечишимиз керак. Ўзимизга савол қўяйлик – уларни яхши қилиш учун нималар қилдик?! Барибир улар ўзимизнинг фарзандларимиз.

Aлбатта, 20-30-40 йил давомида эскича дарс берган ўқитувчига янги дарсликларга ўтиш бироз оғир. Лекин бугун бу нарсани қилмасак, эртага ўзимиз кутган натижани ололмаймиз»

Президентнинг янги авлод дарсликлари билан танишув жараёнидаги нутқидан.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#иқтибос

Зойир Мирзаев:

Мактабларнинг иситиш тизимларини ўрганиш, айниқса, қозонхоналарда  сув музлаб қолмаганини текшириш керак. Кўмир билан иситиладиган мактаб печларини эса бир кун аввалдан ёқмаса исимайди;

Фаолиятини бошлаётган мактабларга борадиган йўлларни қор ва муздан тозалашга барча куч ва воситалар сафарбар қилиниши шарт;

Халқ таълими бошқармаси ҳар икки соатда фаолият бошлаган ёки бошлаш арафасида турган мактаблардаги ҳолат бўйича вилоят ҳокимига ахборот бериб боради;

Вилоят ҳокимлиги томонидан бириктирилган вакиллар ўша ҳудудларда бўлади, мактабга киради, бошқарув сервис компаниялари, касалхоналарга киради, вазиятни назорат қилишда ҳокимларга ёрдам беради;

Ҳамма раҳбарлар хизмат машинасида йўл бўйида кутиб турган йўловчини кўрса, машинасида манзилга олиб кетсин. Агар касалхонага бораётган бўлса, жойигача элтиб қўйинглар;

Ободонлаштириш бўлими ходимлари совқотиши керакмас. Уларга иссиқ овқат, кийим-бош берилиши зарур;

Бозорда нарх-наволарнинг назорати бир дақиқа ҳам сусайтирилмаслиги керак. Бекобод шаҳрида ёғ нархи сунъий кўтарилган. Ҳолбуки захирамизда етарли даражада ёғ маҳсулотимиз бор.

Вилоят ҳокимининг бугун ZOOM платформаси орқали ўтказган йиғилишидан.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Мен фақат бир мақсадни кўзладим: ўттиз-ўттиз беш ёшларгача жаҳон адабиётини ўқиш. Фақат ўқиш, ўқиш, ўқиш, қўл қотиб қолмасин учун майда-майда ҳикоялар машқ қилиб туриш.

Мен бу ният йўлида иморат солмадим, машина олмадим, мансаб эгалламадим, шон-шуҳрат қизғанмадим!
Фақат изландим, фақат ўқидим.

© Тоғай Мурод

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#иқтибос

Мактаблардаги меҳнат дарсларида ўқувчиларга, аввало, қаламча ўтқазишни ўргатиш керак. "Яшил макон" шундан бошланади - Зойир Мирзаев.

Айни дамда Оҳангарон тумани ижтимоий-иқтисодий ривожига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишдан.

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Ер уни қадрлайдиган одамга берилиши керак. Томорқасини эплолмаётган фуқарога ер бериб қўямизда, қандай натижа кутамиз - Зойир Мирзаев

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

📌ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ҳақида тўхталди.

‼️Жумладан, Оммавий ахборот воситалари ислоҳотларимизнинг энг нурли давомчилари, деди Шавкат Мирзиёев.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Дунёнинг 6 та энг зўр шифокорларини айтаман:

Қуёш нури
— Дам олиш
— Жисмоний машқлар
— Парҳез
— Ўзига ишонч
— Дўстлар

Буларни маҳкам ушланг ва ҳаётдан завқланиб яшанг — Стив Жобс

Yoshlar kundaligi
#Иқтибос

ТВЕРДА ЎЛДИРИЛГАН ПРИГОЖИН ФОЖЕАСИДАН 18 СОАТ ЎТГАЧ ДУНЁ У ҲАҚИДА НИМА ДЕЯПТИ?

➡️ Батафсил

Yoshlar kundaligi
#Иқтибос

⚡️ ОЗГИНА ЎЙЛАНТИРАДИГАН ФОЙДАЛИ ИҚТИБОСЛАР

Ўз-ўзини тарбиялаш таълимнинг ягона туридир. Мактабнинг вазифаси ўз-ўзини тарбиялашга ёрдам беришдир.

Одамлар таълимнинг охири бор деб ўйлашади. Ўрганишни тўхтатган кунингиздан майдалашишни бошлайсиз.

Зўравонлик қобилиятсизларнинг охирги паноҳидир.

Қийинчиликларга жасорат билан жавоб беринг, улар йўқолади.

Одамларга "Озон қатлами емирилмоқда, ўрмонлар кесиляпти, чўллар кенгаймоқда, "иссиқхона эффекти" бизни бўғиб қўяди, ядро уруши бизни йўқ қилади" десангиз улар эснаганча ухлаш учун тайёрланади. Аммо уларга марсликлар қўнаётганини айтсангиз қичқирганча қочишга тушади.

Муваффақиятли аҳмоқнинг катта сири шундаки, у умуман аҳмоқ эмас.

Қуён гўштини тайёрлашнинг биринчи босқичи қуённи тутишдир.

Кекса одамлар, ёшлар севишни билмайди деб ҳисоблайди. Ёшлар эса кекса одамлар севгини унутган деб ўйлайди.

Айзек Азимов (1920-1992), фантаст ёзувчи ва илмий тадқиқотчи.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM