Yoshlar kundaligi | Rasmiy
52.5K subscribers
13K photos
7.75K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#статистика

Тошкент вилояти аҳолиси 3 миллион нафарга яқинлашди

Дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябр ҳолатига Тошкент вилояти демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:

📈Аҳоли сони – 2 977,0 минг нафар;

👩‍🦰Аёллар сони – 1483,1 минг нафар;
🧑Эркаклар сони – 1493,9 минг нафар;

🚼Туғилиш сони – 54 710 нафар;
⚰️Ўлимлар сони – 11 158 нафар;

💍Никоҳлар сони 16 226 нафар;
💔Никоҳдан ажралишлар сони – 3 845 нафар;

Ташқи миграция:
🛬 Кўчиб келган – 20 745 нафар;
✈️ Кўчиб кетган – 26 960 нафар;

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун

Нурафшондаги реал вазият: ёшлар йўлдан ўтишга қийналмоқда

❗️Ёшлар ишлари агентлигининг Нурафшондаги биносига тўгаракка келаётган ёшлар йўлдан ўтишга қийналаётганини айтмоқда:

🚗"Ҳайдовчилар "пешеход"да ҳам тезликни секинлаштирмайди, тўхтамай ўтиб кетади, йўлдан ўтишга қийналамиз, йўл четида кўп қолиб кетамиз".

👬11 ёшли Шарофиддин ва Темур каби йўлдан ўтишда қийинчиликка дуч келаётган ёшлар оз эмас.

🛣Тор ва серқатнов йўлнинг бўйида жойлашган бинога ҳар куни юзлаб ёшлар тўгарак ва тадбирлар муносабати билан келади.

⚠️ Энг ёмони машиналар яхшигина тезликда юради. Бу ҳам етмагандай, "Пиёдалар ўтиш белгиси" (пешеход) борлигига қарамай, машиналар белги қаршисида тезликни камайтириш, пиёдага йўл бериш ҳақида ўйламайди. Белгининг ҳам ранги деярли ўчиб кетган. Бу йўлда тез -тез автоҳалокатлар бўлиб туради. Яқинда — 24 октябрь куни ҳам ЙТҲ содир бўлган.

🚸Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳайдовчи пиёдалар ўтиш белгиси қўйилган йўлда йўловчига йўл бериши керак. Аммо Нурафшон шаҳрида бу қоида ишламайдиган кўринади. Йўқса, ёшларни қийнаётган масала муаммога айланмаган бўлармиди?

❗️Маълумот учун, Японияда ҳайдовчилар пиёда ҳали транспорт йўлига чиқмасидан уларга йўл берар экан. Бу Нурафшон ёшлари учун шунчаки орзу.

Бу вазиятда нима қилиш керак? Мазкур йўлга светофор қўйилиши ўзи шундоқ ҳам тор бўлган йўлда тирбандликни юзага келтирмайдими? "Пешеход" белгисини эса ҳайдовчилар менсимаяпти... Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масалага эътибор қаратса ёмон бўлмасди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Даҳонинг_болалиги

Биринчи Шарқ қалдирғочи

Онаси “қизим Парижда рақсга тушади”, деганида ҳамма кулганди. Бироқ у кейинчалик бутун дунёда “биринчи Шарқ қалдирғочи”, “Шарқдаги Айседора Дункан” номлари билан танилди. 1906 йил 29 март куни Марғилон шаҳридаги Петросянлар оиласида қизалоқ туғилди.  Ўша пайтлар бу оила инқилобий ҳаракатлар туфайли Ўрта Осиёга сурган қилинган бўлиб, чақалоқ туғилиши уларнинг ҳаётига янги бахт олиб кирди. Шўх-шаддод қизалоқ маҳалласида пайдо бўлган кўчма артистлар труппаси томошаларига ҳавасманд эди. У бир кўрган ҳаракатини қийналмай такрорлай олган. Яқинлари орасида эркин рақсга туша бошлаганида эндигина 6 ёшга тўлганди.

Жўшқин табиатли қизалоқ дугоналари билан кўчада ўйнар экан, уста Олим Комилов доираси зарбидан беихтиёр рақсга тушарди. Ўз устида мустақил ишлаши, рақсда кўрсатган дадил ва бетакрор ҳаракатлари натижасида 12 ёшида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий бошчилигидаги зиёлилар назарига тушди. Айнан шу йили у илк бор катта саҳнага чиқди.

Москва театр техникумини муваффақиятли тамомлагач, театр труппаси билан бутун республикани кезди.

1925 йил Парижда Халқаро декоратив санъат кўргазмасида ёш раққоса Муҳиддин Қори Ёқубов билан бирга Ватани шаънини муносиб ҳимоя қилади. Қаҳрамонимизнинг ўзбекона либослари парижлик хонимларнинг ҳавасини уйғотади. Улар ўзбек миллий либосларини навбати билан кийиб кўра бошлайди. У бундан таъсирланади ва саёҳат давомида ўзбекона либосларидан воз кечмайди.

29 ёшида Лондонда ўтказилаётган халқаро фестивалда ғолиб бўлиб, Буюк Британия қироличаси қўлидан олтин медаль олади. Унинг миллий рақс ва қўшиқ санъатига қўшган ҳиссаси учун ўзбек аёл санъаткорлари ичида биринчи бўлиб “Ўзбекистон халқ артисти” унвони билан тақдирланади.

У 1938 йили биринчилардан қўшиқ ва рақсни бирлаштириб, саҳнавий ижро муҳитига мослаштирди. Янгича ифодавий воситалар (мимика, рақс, диалог кабилар) билан бойитиб, улар негизида бир неча кичик мусиқий композицияларни ишлаб чиқди.  Мамлакатда у бормаган туман-шаҳарлар деярли қолмади. Оддий халқ тўйларидан тортиб, Катта Фарғона канали қазилиши каби тарихий жараёнларда ҳам ўз санъати билан халққа хизмат қилди. Хусусан, Ангрен шаҳрида кўмир конларининг очилиши арафасида бўлиб ўтган халқ ҳашарларида ҳам қаҳрамонимиз қўшиқ ва рақслари билан иштирок этади.

Айниқса, Иккинчи жаҳон уруши даврида фронт учун ўз ҳисобидан танк учун маблағ ажратди. Фронт чизиқларида концертлар ташкил қилиб, аскарларнинг руҳини кўтарди.

Умри давомида юзга яқин халқаро ва давлат мукофотлари билан тақдирланди. Қарийб 50 йиллик самарали меҳнат натижасида ижодий лабораторияси мамлакатимиз ва жаҳондаги 86 миллатнинг қўшиқ ва рақслари билан бойиган.

У йиллар давомида тўплаган либосларини жамлаб кўргазма ташкил қилди. Кейинчалик бу кўргазма асосида уй-музейи очилди. Вафотидан сўнг ўзбек санъатига қўшган муносиб ҳиссаси учун “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига унинг номи берилди.

Ҳали ҳаётлигидаёқ афсонага айланган бу аёл Тамара хоним эди. Тамара Петросян эди.

Отабек Бакиров тайёрлади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#кун_иқтибоси

Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.

Жалолиддин Румий

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Xориж_янгилиги

Туркманистонда итга президент соврини топширилди

🇹🇲 Туркманистонда
«Энг жасур Алабай» номинациясида ғолиб бўлган итнинг эгасига Президентнинг бош соврини – автомобиль, итнинг ўзига эса махсус медаль ва диплом топширилди.

ℹ️ Маълумот ўрнида, бундан икки йил аввал Туркманистонда итга ҳайкал ўрнатилган эди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Пискент

КЎҲНА КЕЛОВЧИ (КЕРОВЧИ)

Манбаларда Керовчи номи ҳар хил, яъни “Кировчи”, “Крейучи”, “Креяучи”, “Керовчи” ва хакозо номлари билан аталиб келган. Бундай номланиши илмий тадқиқотлар ва тарихий манбаларда турлича тариф берилган.

Тарих фанлари номзоди Т.Файзиев томонидан Қурама вохаси бўйича ўтказилган илмий тадқиқотларда Керовчи (Келовчи) бу ўзбек уруғларидан бирининг номи эканлиги кўрсатилган.

Шунингдек, манбаларда ҳозирги Керовчи қишлоғидаги қирликда Керовчи қальаси ва қалъадан пастда шу номдаги қишлоқда аҳоли истиқомат қилган. Бу ерда карвонсарой ва савдо-сотиқ ривожланган.

Илмий тадқиқот манбаларида XVIII-XIX асрларда Керовчи шаҳрида тахминан 200 та хонадон ва бир мачит бўлганлиги кўрсатиб ўтилган.

Тошкентнинг Қўқон хонлиги давридаги маъмурий-ҳудудий ҳолатида ўзгаришлар бўлган. Жумладан, XVIII аср охирида Шоҳрухия вилояти ўрнида Қурама вилояти шаклланиб, вилоят таркибига 24 та қалъа кирган. Керовчи шаҳри Қурама вилояти маъмурий маркази ва вилоят ҳокими қароргоҳи вазифасини бажарган. Вилоят таркибида Облиқ, Тилав, Тама, Бўка каби қалъалар ҳам бўлиб, уларга ҳам ҳокимлар тайинланган.

Ўзбекистон Республикасининг Фанлар академияси академиги, Биринчи ўзбек археолог олими Я. Ғуломовнинг илмий изланишларида, Тошкентдан
45 км узоқликда, яъни Керовчи қишлоғида Абдуллахон равоти бўлганлиги айтиб ўтилган. Шунингдек, тарихдан Керовчида қадимдан “Кайвони момо” ва “Ғойиб ота” зиёратгоҳлари зиёратчилар билан гавжум бўлган.

Ўзбек роман жанри асосчиси Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романида ҳам Қўқон хонлигининг энг оғир қалтис вазиятларини акс эттириш билан бирга, Отабекнинг Марғилон ва Тошкент ўртасида ўз тақдири учун кечган кечинмаларини акс эттирилишида Қурама воҳаси маркази Керовчини бир неча бор тилга олиб ўтган.

Қадимги топилмалар билан қизиқувчиларнинг севимли китоби бўлган “Тайны выцветших строк” (“Ранги хиралашган сатрлар”) номли китобда 1958 йил гидрогелог олим И.А.Анбоев томонидан Ангрен дарёси бўйидаги Керовчи қалъаси яқинида изланиш олиб бораётганида нодир қўлёзмалардан бўлган Хожа Аҳмад Яссавийнинг "Девони ҳикмат" тўпламини (ХII аср) топгани ёзиб кетилган.

Машҳур ўзбек этногрф олимаси Музаяна Алавиянинг қатор тадқиқотларида ҳам Керовчига алоҳида ўрин берилган.

Керовчидан республикамиз илм-фан ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган қатор зиёлилар етишиб чиққан. Улардан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, Республика Халқ маорифи аълочиси Ислиддин Ҳайдаров, филология фанлари номзоди Раҳима Эргашева, техника фанлари номзоди Сирожиддин Ғуломовларни айтиб ўтиш жоиз. Шунингдек, тиббиёт фанлари доктори Манзура Ҳамидова иш фаолиятини шу қишлоқда бошлаган.
Ҳозирги кунда олий таълим масканларида таълим олаётган ёшлар улуши бўйича ҳам керовчилик ёшлар етакчи.

"Келовчи" қишлоқ фуқаролар йиғини 2021 йили “Келовчи”, “Гулистон” маҳаллаларига ажралган. Ҳозирда унинг маркази “Келовчи” маҳалласидир. Ҳудудда 2 та мактаб, 1 та болалар боғчаси, ОШП (оилавий шифокорлик пункти), 1 та тикувчилик корхонаси, Пискент пахта сақлаш пунктининг филиали, ”Келовчи” маданият маркази, 11 та тадбиркорлик субъектлари, маиший хизмат кўрсатувчи объект мавжуд.

Аҳоли сони - 4170 нафар, 14-30-ёшлилар - 682 нафарни ташкил этади. Маҳалла ер майдони – 1,5 минг гектар.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси –Жалолхон Ғуломов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Рустамхон Усмонов
🔹Ёшлар етакчиси – Бахтиёр Худайбердиев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Гулноза Ҳайдарова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир ҳақида фильм тасвирга олинмоқда

🎬 Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” томонидан Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир ҳақида “Истиқлол шоири” ҳужжатли фильми суратга олинмоқда.

💭 Унда шоирнинг болалик даври, ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида сўз боради. Шунингдек, фильмдан таниқли шоир ва адибларнинг Маҳмуд Тоир ҳақида интервьюлари ўрин олган.
Фильм сценарий муаллифи Дилфуза Турдибоева, режиссёр Мурод Одилов, оператор Анвархон Қосимов, картина директори Акромали Абдуллаев.

🎥 Суратга олиш ишлари Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳамда Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#дайжест

31 октябрь. Хўш, бугун вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай ўзгаришлар юз берди? Дайжест шу тўғрисида!

Бекобод шаҳри.12-сонли умумтаълим мактаби биносида ҳудудда яшовчи фуқаролар ҳамда ёшлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Қуйи Чирчиқ тумани. Халқ таълими бўлими ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида олимпиаданинг туман босқичида фахрли ўринларни эгаллаган 117 нафар ўқувчилар тақдирланди.

Чиноз тумани. Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари ўтказилди. Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган муаммо ва таклифлари юзасидан "ЙЎЛ ХАРИТАСИ" ишлаб чиқилди.

Оққўрғон тумани. Ҳудуддаги қатор мактабларда қизлар иштирокида жамиятда юриш-туриш, кийиниш маданияти тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Чирчиқ шаҳри. Ҳудуддаги барча умумтаълим мактабларида ёшлар ўртасида турли хил жиноятларни олиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилди.

Янгийўл тумани. “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар "Ал-Азиз" НТМда касб ва тилларга бепул ўқитилмоқда.

Тошкент давлат аграр университети маданият саройида талаба-ёшлар ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Оҳангарон шаҳри. “Ватан” МФЙ ҳудудида жойлашган 5-умумтаълим мактаби ҳудудига 100 туп мевали дарахт кўчатлари экилди.

Ангрен шаҳри.34-ИДУМ ва 42-умумий ўрта таълим мактабида Ватан таянчи отряди аъзолари ўртасида ҳарбий спорт мусобақаси бўлиб ўтди. 5 та шарт бўйича умумий ҳисобда 34-ИДУМ Ватан таянчи аъзолари ғолиб бўлди.

Нурафшон шаҳри. Болалар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида мактабларда профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Майда шохларгача бир-бир силкитиб,
Сўнгги баргларни ҳам тўкди ноябр.
Ҳамма эшикларни зичлаб беркитиб,
Тебранма курсига чўкди ноябр.

Шеър: Носиржон Жўраев

💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳакер_кундалиги

💬 Телеграм ҳозирги кунда бизга энг керакли мессенджерга айланиб қолди.

🔐 Ушбу мессенджерингизга бегоналар уланиб ололмаслигини йўлини биласизми? Унда ушбу лайфҳак сиз учун.😉

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Минбар #Чиноз #Сарвар_Мирзаев

МАХСУС ЛОЙИҲА: «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ МИНБАРИ»

🇺🇿 Танишинг, Сарвар Мирзаев, Чиноз тумани «Бирлик» МФЙ ёшлар етакчиси. Унинг саъй-ҳаракатлари билан маҳалла ёшларидан бирининг орзуси ушалди.

😉Қандай орзу дейсизми? Буни видео орқали билиб олинг👆

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ретросурат

📍 1965 йил. Қуйи Чирчиқ тумани, Дмитров номидаги колхоз маданият уйи. Ҳозирги “Беруний” маданият саройи.

📷 Сурат “Ўзбекистон архитектураси ва қурилиши” журналининг 1965 йил 9-сонидан олинган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_ва_жазо

Ёш йигитнинг фирибгарлиги фош бўлди

🇺🇿 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқори Чирчиқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.О. фуқаро А.нинг ишончига кириб, гўёки Америка Қўшма Штатлари элчихонасида ишловчи танишлари орқали 30 000 АҚШ доллари эвазига унга чет давлатга чиқиш ҳуқуқини берувчи “VISA” ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

🚨 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари (фирибгарлик) ва (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Агар ҳалол иш тутаман десанг, кўпчилик манфаатини кўзла ва фақат унга эътиқод қил. Шахсий манфаат кўпинча янглиштиради.

✍️Клод Гельвеций - француз адиби.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️

Давлат тест маркази:

📑 Давлат комиссиясининг 7-сон баёни билан Россия Федерациясининг (Украина билан чегарадош) Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент #мурожаат

Вилоят ҳокимининг топшириғи Паркентда нега бажарилмаяпти?

Латофат Дўстова ногирон фарзандини даволатиш учун нажот истаб вилоят ҳокимининг сайёр қабулига борди. Вилоят раҳбари мурожаатчини тинглаб, тегишли мутасаддиларга топшириқ берди. Бироқ ...

Фуқаронинг сўзларига кўра, қуйи тизимдагилар унинг мурожаатини сохта имзо билан (!) ёпишга уринишган.

14 ёшли дардманд Лобар эса бир ойдан бери даволанишини интиқ кутмоқда.

Масъуллар имзони сохталаштирганлик учун қонунда жавобгарлик борлигидан бехабар, деб ўйламаймиз. Майли, бу кўзбўямачиликка ойдинлик киритиш тегишли ташкилотларнинг иши, аммо бизнинг айтар сўзимиз шундай: Лобарга ёрдам беринг!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"МЕНГА АМАЛ БЕРИНГ!" — ЁХУД КУРСИГА ОШИҚ ЁШЛАР...

Сизга ҳам шундай туюладими: бугун курсига, амалга ўч ёшлар кўпайган. Лекин ҳамма курси эгаси бўлишни истаса, ихтиролар, кашфиётларни ким қилади, китобларни ким ёзади..?

Ёшлар орасида олим, учувчи, космонавт, ихтирочи ёки бошқа ноодатий касбни эгаллаш истагидагиларни топиш қийин. Пул ва амал илинжи эса боғча боласининг ҳам миясига мустаҳкам жойлашган.

“Буюк ихтиролар менинг хаёлларимдадир", деганди Эйнштейн. Ҳа, барча кашфиёт-у асарлар ўша "учиб" юрадиган оддий хаёллар орқали туғилади.
Аммо бугун хаёлпараст ёшларни учратиш амримаҳол. Ахир улар кичикликдан пул топиш ва яхшироқ курсига ўрнашиш кайфиятида улғайтирилмоқда.

Сўнгги йиллар ўзбек жамиятининг онгига амални бойлик ва ҳашаматли ҳаётнинг кафолати деб биладиган стереотип ўрнашди. Дунё миллиардерларининг пул бу — ғоялар, деган фикри, ўзбек жамиятида пул бу — амал деган тушунчага алмашди. Амалдорларнинг бойлар каби турмуш кечириши, олимларнинг амал-тақал қилиб кун кўриши ҳам бу стереотипни мустаҳкамлади.

Бугун интернетни кузатиб, ёшлар психологияси, уларнинг хоҳишларини билиш осон. Сўнгги русумдаги машина, офисдаги курси, галстук таққан жентельмен, сочилган долларлар тасвири— булар ёшларнинг саҳифаларида акс этаётган суратлар.

Ўзи ишлаётган ташкилотнинг биноси, ўтирган курсисини ҳам суратга олиб кўрсатиш урфга кирди. Бир қарашда оддий ҳолдай туюлса-да, бу жамиятдаги кайфиятни ифодалайди. Инсон руҳиятини ўрганган олимлар ўз саҳифасига ташкилот биноларининг суратларини акс эттиришни тузилмаларга содиқлик, кумирлик, ихтиёрий маҳкумлик, деб баҳолайди.

Бугун эркига, фикрига эмас, нари борса, ўзи ишлаётган бинога садоқатли авлод кўпчиликни ташкил қилмаяптми? Яъни умуминсонийлик принципига эмас, қайсидир тузилманинг ва ўзининг манфаатига хизмат қиладиган авлоднинг салмоғи ортаётгандай... Албатта, бойлик, шон-шуҳрат ва амалга интилиш барча мамлакатларда мавжуд. Аммо менимча, бизда миқдор меъёрдан бузилган.

Хуллас, сизни билмадим-у бугун мен ёшларнинг хатти- ҳаракатини кузатиб, уларнинг "Менга амал беринг!"деган ҳайқириғини эшитаётгандайман...

Мафтуна Каримова,
журналист.

Каналга
уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Дайжест Ёшлар кундалиги
<unknown>
#дайжест

Бугун вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай ўзгаришлар юз берди? Дайжест шу тўғрисида!

Оҳангарон тумани. “Санам” МФЙда яшовчи Улманой Назарова шашка бўйича республика босқичида фахрли 3-ўринни эгаллаган эди. Шу муносабат билан Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан маҳаллада замонавий “Workаut” майдончаси қуриш бошланди.

Оққўрғон тумани. "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида ўтказилган "Ёш китобхон" танловининг туман босқичида “Қўрғонтепа”, “Қўштепа” ва “Султонобод” МФЙ ёшлари ғолиб бўлди.

Қибрай тумани. Шахмат-шашка тури бўйича "Беш ташаббус" олимпиадасининг ҳудудий босқичида қатнашган 500 нафар ўғил-қизлар ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Чиноз тумани. Ёшларнинг таклиф, истакларини ҳал этиш мақсадида сектор раҳбарлари иштирокида учрашувлар ўтказилди.

Бекобод тумани. Китобхонлар ўртасида "Темур тузуклари билимдони" интеллектуал ўйини ўтказилди.

Нурафшон шаҳри. 1,10- ва 48-сонли умумтаълим мактабларига замонавий компьютер техникалари келтирилди.

Чирчиқ шаҳри. Тошкент давлат аграр университетида "Ёш китобхон" танловининг ғолиблари аниқланди.

Бўка тумани. Беш ташаббус олимпиадаси доирасида  қатор мактабларда “Ўзбек жанг санъати” бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Канала уланиш:
https://t.iss.one/Yoshlar_Kundaligi_Rasmiy
#Туйғу

Севгимиз ўлдими?
Либосингиз кўк...




Муаллиф: Усмон Азим
Образ: Отабек Турсунқулов, Моҳларойим Қурбонова
Фото: Абдулазиз Абдурашидов.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий шоуга айланаётган Хэллоуин аслида қандай байрам эди?

🎃 Янги асрда “оммавий маданият” таъсирига учраган Хэллоуин моҳияти ва ўтказиш тартибларида туб бурилиш ясалди. Энди Хэллоуин карнавалларида ўликлар, қонхўрлар ёки қароқчилар образи урфдан қола бошлади. Уларнинг ўрнини машҳур шахсларнинг ниқоблари, одамларнинг эркин тасаввурида туғилган ваҳший махлуқлар, ҳатто жинсий ҳаёт манзаралари тасвири эгаллади.

❗️Бу байрамда тўпланадиган катта жамоат, қиёфани яширувчи ниқоблар ва назоратсиз оломон бунга қулай имконият яратади.

🌐 Батафсил

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ, Сиз учун ажойиб имконият!

😀 Ёш бўлишингизга қарамай хотирангиз билан боғлиқ муаммолар учраяптими?

Чет тилларини ўрганишда қийинчиликлар юзага келаяптими?

🤷‍♀️ Фикрингизни жамлаш ва диққатингизни ушлаб туришга қийналаяпсизми?

📌 Унда ушбу МНЕМОНИКА курсларимиз айнан сиз учун

Бир ойда 4000 та чет тили сўзларини осон ёд олиш кўникмаларини ўрганиш;
Тарихий саналар ва бошқа рақамларни тез ва самарали эслаб қолиш;
Юз ва исмларни илк танишувдаёқ эслаб қолиш;
Календарлар ( исталган йилнинг бирор кунини ҳафтанинг қайси кунига тўғри келишини тез аниқлаш техникалари)
Ҳар қандай катта ҳажмдаги маълумотларни ( телефон рақамлар, паспорт, ИНН, матнли маълумотлар ва бошқалар) ни тез эслаб қолиш каби кўникмаларни ўзида жамлаган 🧠"Супер хотира" курси қатнашчисига айланинг.

Ҳозироқ биз билан боғланинг
😊👇👇
☎️ +998999763322
@Intellektual_trener
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM