Yoshlar kundaligi | Rasmiy
113K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Муҳокама_учун_мавзу

"Жин чиқариш"ми, жон чиқариш?

Айни вақтда ижтимоий тармоқларни икки эркак “жин чиқариш” пайтида бир аёлни ўлдириб қўйди" сарлавҳаси остидаги хабар ларзага келтирмоқда.

Воқеа Оққўрғон туманида содир бўлган. 35 ва 44 ёшли икки эркак "жин чиқариш" маросимида бир аёлни эҳтиётсизлик оқибатида ўлдириб қўйган. Ачинарли томони, аёл руҳий ва жисмоний қийноқлар остида курашаётган вақтида яқинлари томошабин бўлиб тургани. Жабрланувчининг қовурғалари синади, турли аъзолари ёрилади ва ички қон кетиши натижасида вафот этади.

Хўш, бундай "муолажалар" беморни қанчалик қутқара олади? Ростан ҳам одам организмига жин кириб оладими? Бугун тиббиёт ривожланган бир пайтда бу каби маросимларни қўллашга эҳтиёж бормикан?

Биз судланувчиларга берилган жазо муддатига эътибор қаратмаймиз. Чунки энг катта жазо виждон ҳукмидир.

Сиз бунга қандай муносабатдасиз?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

📱Ёшларнинг телефонида нима бор?

👩‍💻 Бугун ахборот олами дунёни ларзага солаётган бир вақтда ёшларни ахборот хуружларидан асраш борасида нечоғли бош қотиряпмиз? Сир эмас, балоғат ёшига яқинлашаётган ўғил-қизларимизнинг ижтимоий тармоқларда фаоллигига тўлиқ тўсиқ қўйиб бўлмай қолди.

📷▶️Масалан, сиз фарзандларингизнинг facebook, Instagram, TikTok,Telegram каби (агар бўлса) ижтимоий тармоқларидаги профилига қўйилган суратларни ҳеч кузатганмисиз?

⌨️ Яқинда ўзим аъзо бўлган бир гуруҳни кузатдим. Ишонасизми, қўйилаётган хабарлар, турли видео ва лавҳалар эътиборимни асло тортмади. Ана шу маълумотларни жойлаётганлар ким эканига қизиқдим. Ёшгина бир йигитнинг профилини (маданиятсизлик бўлса ҳам) безбетлик билан титкиладим. Афсуски, ҳали вояга етмаган бола юзларига... у ёғини айтолмайман. Қолган суратлари ҳам ундан қолишмайди.

🖥 Кейин у билан тенгқур фарзандим, жиянларимнинг профилини кузатдим. Билдимки, (балки ўтиш даврида ана шундай суратларни қўйиш бир ҳою ҳавасдир) уларнинг руҳиятида анча ўзгариш содир бўлибди. Ўйлаб қоласан киши, биз ота-оналар иш, тирикчилик деб фарзандларимизнинг келажагини бой бериб қўймаяпмизми?

Сиз-чи? Дилбандларингизнинг телефонини охирги марта қачон кўздан кечирдингиз?

✍️ Нигора Ўролова.

✈️ Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

Асаби чатоқлар кўрмасин!

👫Айни вақтда ижтимоий тармоқларни Бухоро шаҳридаги боғчаларнинг бирида содир этилган ўғирлик "портлатмоқда". Ўғри узоқдан келмаган. Мана шу муассасанинг ходими эканлиги видеода акс этиб турибди. Аслида бу воқеа қайси ҳудудда бўлгани аҳамиятсиз. Ачинарлиси, ҳалол ва ҳаромнинг фарқига бормай қўйганимиз, норасида гўдакнинг ризқини ейишдан жирканмаётганимиз...

☝️Кексалари бор хонадонларда илгари ҳомиладор аёлга ҳатто қўшнининг ерга тўкилиб ётган мевасиниям эгасининг розилигисиз емаслик, бу ҳали туғилмаган гўдакнинг эртасига, ҳалол бўлиб вояга етишига рахна солиши айтиларди. Ҳозир-чи? Ўзимиз кўра билатуриб ҳимоясиз, ҳақини талаб қила олмайдиган гўдакнинг ризқини фарзандимизга тутяпмиз. Ҳаром едирган боламиздан эртага қандай ёруғлик кутяпмиз?

‼️Бу билан боғчалар номига мағзава ағдармоқчи эмасмиз. Гуруч курмаксиз бўлмайди, бундайлар ҳамма жойда бор. Мақсадимиз - қайси соҳада ишласак ҳам нафснинг домига тушмайлик, виждон аталмиш покиза қўрғонимизни асрайлик, бировнинг ҳақидан ҳазар қилайлик!

Yoshlar kundaligi
#Муҳокама_учун_мавзу

👸 ГЎЗАЛЛИК ЖАСОРАТ ТАЛАБ ҚИЛАДИМИ?

😀Бугун сизга бариатрик жарроҳлик, яъни ошқозон қисқартиришнинг оқибати, нархлари ҳамда руҳий ва жисмоний зарари ҳақида маълумот бермоқчимиз.

КИМ КЎҲЛИК...

✂️ Ўзларининг тўладан келган қомати билан кўз ўнгимизда қолган машҳур аёл актрисалар Муяссар Бердиқулова, Зуҳра Солиева, хонанда Феруза Жуманиёзова, Шаҳноза Отабоева, инстаблогер Муборак Абдуллаева "бир, икки, уч" дегунча хипчабелга айланиб қолганига гувоҳ бўлдик. "Ё операциянгдан" деб ёқа ушлайди одам. Аслида бу ҳолга келиш осон бўлмаган. Ҳар ҳолда жарроҳлик ҳеч қачон оғриқсиз ўтмаган.

ОПЕРАЦИЯ СТОЛИДАН ТУРГАЧ

📌 Жарроҳлик амалиётидан сўнг беморнинг кесилган жойидан қон кетиши, темир танқислиги анемияси ривожланиши мумкин. Ўн икки бармоқли ичакда, ошқозоннинг шиллиқ қаватида яхши сўриладиган Б12, Д3 витаминлари камайиб кетиши учрайди.

Олий тоифали жарроҳ Шуҳрат Ҳошимов бу ҳақида шундай дейди:

Вазнингизни шу қадар назорат қила олишингиз қийин бўлса, марҳамат, бу амалиётни қўлланг. Аммо бутун умр дориларга, витаминларга боғланиб қолишингизни, “яна семириб кетсам-чи” деган қўрқув мияга келишини унутманг. Иложи борича табиий йўллар билан озишга ҳаракат қилинг. 

ОНА БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

⁉️ Хўш, турмушга чиқмаган қизларжон, бундай гўзалликдан кейин турмуш қуриш керак-а? Лекин битта муаммо бор. Оз овқат тановул қилиб ҳомилани қандай боқмоқчисиз? Шифокорлар фарзандли бўлишни жарроҳликдан икки-уч йил ўтиб режа қилишни тавсия қилмоқда. Ҳомиладорлик жараёни оғир кечиши, витаминлар етишмовчилиги ҳамда фақат мутахассис кузатувида бўлишингиз зарурлигини эслатмоқда.

ФАҚАТ НАФСНИ ТИЙИШ КЕРАКМИ?

Операциянинг мақсади кам таом ейиш экан. Бу ерда нафснинг ҳам аҳамияти катта. Агарда кам таом тановул қилинса, озишга имконият катта бўлади. Жарроҳлик йўли эса аёлларимизни иложсиз овқат едирмай қўяр экан холос. Фақат шу, нуқта.

НАРХЛАР, ДОЛЛАРЛАР...

💰Агар айрим сунъий гўзалликларни бирма-бир ҳисоблайдиган бўлсак:

— ошқозон кичрайтириш учун — 3 минг 500 АҚШ долларидан 4 минг АҚШ долларигача;

— лаб учун ботокс — 1 млн. сўмдан бошланади;

— кўз атрофига ботокс — 500 мингдан;

— кўз қовоғидаги ёғларни олиш (жарроҳлик йўли билан) — 3 млн сўм.

ХАВФЛИ ВАЗИЯТ

💻 Ижтимоий тармоқлар орқали бундай операциялар оқибати ўлим билан якунланаётганини ҳам ўқияпмиз. Қанчадан-қанча ногиронлар шукр қилиб яшаётган бир вақтда, сизлар гўзал қоматингизни янада гўзаллаштиришга шошилманг! Ҳар қандай жарроҳлик хавфли бўлишини унутманг!

Сиз бу ҳақида нима дейсиз?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

Орзу-ҳавас қурсин...

"
Love story" керакми ё соғлиқ? Сиз нима қилган бўлардингиз?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

ЎЗБЕКЧА РАҚСГА ТОБИНГИЗ ҚАЛАЙ?

Йигитнинг рақсига респект! Бир ўзи даврани тўлдириб юборди.

Ачинарлиси эса ҳеч ким қўшилиб кетолмади рақсга. Бирга бир тушолмади майдонга. Агар шу жойда “Лезгинка” ё бошқа миллат ўйини бўлганда чангитиб юборишарди тўйхонани. Афсус, ўзбекча рақсни билишмайди‑да. Атрофдаги йигитларни мўлтираб туришини‑чи.

Алам қиладигани турк, грузин, чечен ё бошқа халқ рақсларини ўрганиш учун курсларга борамиз, интернетдан онлайн дарслар оламиз. Уларни ўрганишни обрў деб биламиз. Ўзимизни рақсга келганда “бўлаверади” қабилида иш тутамиз.

“Дилхирож”, “Андижон полкаси”, “Лазги”га аслида юрагида ўти бор йигитлар рақс тушган. Бу рақслар жанговар руҳни кўтариш, муҳаббат ва дўстликни изҳор қилишга хизмат қилган. Бугун бу қўшиқларга қизлар хиром айламоқда.

Тўйларимизда ўйнаётган йигитларга бир қаранг. Бири илондай эшилади, бири телбаларча ўзини ҳар ёққа уради, яна бири эса серрайиб қарсак чалади холос. Биз бировларнинг ноғорасига ўйнашни яхши эпладик. Лекин ўз куйимизга ўзимиз рақс тушолмаймиз.

Сиз‑чи, ёшлар, ўзбекча рақсга тобингиз қалай?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM