🔫❗️ Официально: в школах Узбекистана введут обучение стрельбе с 2025-2026 учебного года

❗️ В рамках допризывной подготовки школьников начнут обучать стрельбе из огнестрельного, спортивного и пневматического оружия. Учебная программа включит практические занятия, которые будут проходить на базе военных частей и полигонов.



🔫❗️ Расман: Ўзбекистон мактабларида 2025-2026 ўқув йилидан отиш бўйича машғулотлар йўлга қўйилади

❗️ Муддатли ҳарбий хизматга чақирувдан олдинги тайёргарлик доирасида мактаб ўқувчиларига ўқотар қуроллар, спорт ва пневматик қуроллардан ўқ отиш ўргатила бошлайди.Ўқув режасига ҳарбий қисмлар ва полигонлар базасида ўтказиладиган амалий машғулотлар киритилади.
Non ishlab chiqarish korxonamizning bo'sh ish o'rinlariga erkak va ayollarni ishga taklif qilamiz.

❗️Talablar:
Yosh chegarasi: 25-45 atrofida
Hushmoamila
Mehnatkash

💲Oylik ish haqi:
Ayollar uchun: 2.500.000-3.000.000
Erkaklar uchun: 3.000.000-4.500.000

Tajribasi yo'qlarga ish o'rgatilinadi, ish qiyin emas.

✔️Ish haqida batafsil ma'lumotni biz bilan aloqaga chiqib olishingiz mumkin.

Murojaat uchun telefon:        +998983072528
+998933735176
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
В Питере мужчина едва не погиб, увлекшись перепиской с девушкой: упал на строящиеся рельсы.

В результате падения он получил серьезные травмы: переломы носа, предплечья, бедра, а также закрытую черепно-мозговую травму и сотрясение. Пострадавшего госпитализировали.

По его словам, он был так увлечён перепиской, что не заметил, как потерял равновесие и рухнул вниз.


❗️Санкт-Петербургда бир эркак метро йўлларига тушиб кетди

Прокуратура маълумотига кўра, уни зудлик билан қутқариб, шифокорларга топширишган, фожиа олди олинган.

@YANGIYOLLIKLARUZ
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ўтказилган йиғилишдан:

Келгуси йилда канал ва ариқларни бетонлашга 800 млрд сўм ажратилади.

Ҳокимлар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш вазифаси қўйилди.

2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлади.

Қорақалпоғистонда мавжуд лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизими энди Хоразмда ҳам жорий этилади.

Келгуси йилда сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.

Мутасаддиларга 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлаш топширилди.

@YANGIYOLLIKLARUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР

⚡️📆2024 йил 8 ноябр кунидан хатлов ишлари бошланади

Қонунга мувофиқ, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларига қурилган кўчмас мулк объектларини аниқлаш мақсадида 2024-2025 йилларда хатлов қилинадиган маҳаллалар режа-жадвали тасдиқланди.

Тасдиқланган режа-график Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтига жойлаштирилди.
Фуқаролар сайтга кириб ўзининг ҳудудида хатлов ишлари қачон амалга оширилишини билиб олиши мумкин.

@YANGIYOLLIKLARUZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тарихий_видео

🇺🇿Антарктика марказида Ўзбекистон байроғи ҳилпирамоқда!

Блогер Абдураҳмон Фозилов Ўзбекистон ва қўшни қардош халқларни байроғини Антарктикага ўрнатди.

Абдураҳмон Фозилов Антарктикага борган биринча Ўзбек Блогери бўлиб тарихда қолди
!

Қўшни Қозоғистон телеканаллари эфирида ҳам Абдураҳмон Фозиловни, Отабек Умаровнинг ҳам инстаграмида ушбу видеони жойлаганини гувоҳи бўлиш мумкин.

@YangiyolliklarUz
Биттаси васият қилаётганмуш:
Кун келиб агар утиб қолсам, мендан аввал телефонимни кўминглар. Уни ичини хотиним кўриб қолса мени бошқатдан ўлдиради, деямуш 😂
@YANGIYOLLIKLARUZ
АДАШГАН ХАБАР...

— Бу уйда тинчлик бўлмайди ўзи, ҳой бола, нимага пойабзалга шампунь суртиб ювасан, ота-онангнинг шампунь заводи борми? — қайнонамнинг овози болаларникига қўшилиб кетди. Яна бир ёқда эрим, буларнинг оёқ кийимини ўзига ювдирмай, ўзинг ювгин, деб танбеҳ бераркан, унинг овозига чақалоғимнинг йиғиси уланиб кетди. Йўқ, бу аҳволда жинни бўлиб қолиш ҳеч гапмас. Ҳамма иш ҳам менга, норозилиг-у, алам ҳам менга. Болаларни ухлатиб, кир-чирни ювгунимча ярим кеча бўлди. Тунги сукунатни қўл телефонимга келган хабарнинг овози бузди. Ярим кечада ким менга хабар ёзди экан, ёки яна бемаъни рекламалардир-да , деб ҳафсаласизлик билан хабарни ўқий бошладим.
"Жума Айёмингиз билан, опажон. Бу дунёнинг тугамас ташвишлари олдида таслим бўлмай, кулишга куч топиб юрибсизми? Аслида, байрамдан бошқа вақтда сизни йўқламайдиган мендек ношуд укангиздан қанча хафа бўлсангиз, шунча кам. Жиянларим ҳам катта бўлиб қолишгандир? Узоқда бўлсам ҳам, кўнглим сизда. Сизнинг синиқ жилмайиб туришингиз, доим нималаргадир куйиб-пишиб юришингизга ўрганиб қолган эканман, мусофирчиликда ўрнингиз жудаям билинди. Иш, иш деб, ҳатто қўнғироқ қилолмаётганим учун узр. Байрам сизга жамики яхшиликларни олиб келсин, сабрингизга яраша ажр албатта қайтсин. Мен сизга бир сирни айтайми? Аслида, сизнинг, уйда ҳамма яхши, поччанг мени ер-у кўкка ишонмайди, қайнонам ҳам қизидек кўради, деган ёлғонларингизни соғиндим. Бу ерда эса, ҳамма рост гапиради. Қанийди, опагинамга ўхшаб чиройли алдашни биладиган биттагина одам бўлса эди, деб ўртаниб кетаман. Ёлғонларингиз тугамасин, опа, ҳаётнинг фақат яхшилигини айтадиган ёлғонларингизнин г хумори тутганида, сизга етиб боролмаётганим алам қилади. Ҳар урганида жигарларини эслаб ёнадиган юрагингизга улкан матонат тилаб қолувчи укангиз”.

Негалигини билмайман, аммо кўзимдан ёш чиқиб кетди.
Эртасига рақам эгасига хат ёзиб, кимсиз, деб сўрадим.
“Кечирасиз, янглишиб, сизга жўнатибман” деган жавоб келди.
Меҳрли бўлайлик!!

@YANGIYOLLIKLARUZ
2024-йил
🗓 8- Ноябр
🍁 ЖУМА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:42 🕰

🌅 ҚУЁШ - 07:03 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:12 🕰

🌇 АСР - 15:29 🕰

🌆 ШОМ - 17:12 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:28 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)


@YANGIYOLLIKLARUZ
Audio
#Хайрли_тун

🍀 Қайғурма! Касал тузалади, мусибат кетади, гунох кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади, келажак келади, осий тавба қилади, фақир бой бўлади.

🍀 Қайғурма! Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми? Демак, оғир кунларнинг ортидан фаровонлик, кенглик ва яхши ҳаёт бордир.

🍀 Қайғурма! Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради, тоза сув иссиқдаги ташналикни совутади, иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради, бедор ҳолда изтироб чекиш ортида лаззатли ором бордир, дард аламларини соғлик лаззати кеткизур, бунинг учун сен бир оз сабр қилмоғинг ва бир лаҳза кутишинг даркор.

- Шайх Оиз Ал-Қарний

@YANGIYOLLIKLARUZ
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
#Бисмиллах

═════☁️☁️☀️☁️☁️══════

🕌Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌙 Аҳли Исломнинг гўзал айёми - Жума муборак бўлсин!

🤲 Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, жисмингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқингизга соғ-омонлик ато қилсин.

@YANGIYOLLIKLARUZ
Bugun, 8 noyabr
☀️ +11°...+6°, Ochiq havo
Yog‘ingarchilik ehtimoli: 0%

@YANGIYOLLIKLARUZ
Аёлларга тавсия 😉

Болани тили чиқиши билан “дада“ дейишни ўргатинг. Шунда ҳар йиғлаганда "дада" деб йиғлайди. Кейин "сизни истаяпти" деб дадасига бериб қўясиз...😅

@YANGIYOLLIKLARUZ
2025 йилда Тошкентдан Иссиқкўлга туристик поезд қатнови йўлга қўйилади

Туристик поезд Тошкентдан Бишкек орқали Иссиқкўлда жойлашган Балиқчи (Рибаче) шаҳрига боради.

@YANGIYOLLIKLARUZ
🎉 Жума акцияси! 🎉

Сизнинг соғлигиңиз – бизнинг учун биринчи ўринда!
📣Клиникамизда ҳар жума куни ЭКГ текшируви Бепул!

🔍 Ҳар куни 200 минг сумдан ошик пулга анализ топширсангиз, сиз учун умумий кон тахлили Бепул!

Соғлиққа эътибор қаратиб, бу акциядан фойдаланинг!


🏪 Онлайн запись в 😎ГРУППЕ
☎️+998(95)193-28-28

📌 Локация

Телеграмм || 😎 Инстаграмм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдураҳмон Фозилов Қозоғистон телеканаллари марказида

«Халқлар дўстлиги абадий бўлсин» дея фикр қолдиришмоқда


@YANGIYOLLIKLARUZ
#Расман
Энди Чақириққача бошланғич тайёргарлик (ЧЁТ) ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади.

Бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади. Шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда биттадан мактаб негизида "Жасорат мактаби" фаолияти йўлга қўйилади.

Ўқитувчиларга юбориб қўямиз.

@YANGIYOLLIKLARUZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Салом, мен ис газиман!” — Кўринмас қотил ўзи ҳақида гапириб берди

Ҳар йили кўплаб инсонларни нобуд қилувчи кулфат – ис гази ҳақида нималар биламиз? Анимациямиз орқали сиз бу газ ва унинг ҳужумидан сақланиш ҳақида энг муҳим нарсаларни билиб оласиз.

@YANGIYOLLIKLARUZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг ҳукмига кўра, мазкур ноқонуний гуруҳ аъзолари тегишлилиги бўйича Жиноят кодексининг 155-3, 159, 244-1 ва 244-2-моддалари билан айбли деб топилиб, уларга нисбатан 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

@YANGIYOLLIKLARUZ
Asalomalekum yaxshimisila shu karta tushib qobti Yangiyoʻl bozorida koʻrganla bolsa tel qivorila olox rozi boʻlsin xammadan 970140886 ga
👶 Бола парвариши (декрет) таътили ҳозирда 3 йил эмас 6 йил иш стажига қўшиб ҳисобланади

Ҳурматли фуқаролар!

2022 йилгача бўлган даврда аёлларнинг бола парваришида бўлиш даври кўпи билан 3 йил иш стажига қўшиб ҳисобланган.

💬 Қонунчиликка киритилган ўзгаришларга кўра, 2022 йил февраль ойидан бошлаб мазкур давр узайтирилиб жами 6 йил иш стажига қўшиладиган бўлди.

Бу нима дегани?

Мисол учун, аёл кишининг 30 йил меҳнат стажи давомида 3 нафар фарзанди учун иш стажининг 8 йили мобайнида парваришлаш (декрет) таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда фуқарога пенсия тайинлаш учун иш стажи ҳисоблашда жами 28 йил иш стажи ҳисобланади.

Яъни, 30 йил - 8 йил + 6 йил = 28 йил.

Кўриниб турибдики, мазкур тартибнинг белгиланиши ҳам аёлларга қаратилаётган яна бир муҳим эътибор ҳисобланади.

🕊 Ушбу маълумотдан хабари бўлмаган аёлларга юбориб қўйинг.



Янгийул тумани Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси

Внебюджетного пенсионного фонда Янгиюльского района

Маьлумот учун тел: (70)601-14-09