Янгийўлликлар(расмий)®
28.2K subscribers
32.4K photos
15.1K videos
140 files
8.59K links
📱Мурожаатлар боти:
https://t.iss.one/yangiyul_bot
📱Инстаграм:
https://Instagram.com/yangiyolliklar

РЕКЛАМА УЧУН: @yangiyolliklar_reklama1
Download Telegram
​​❗️Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Россияда бўлиб қайтган икки фуқаро ва яна бири эса Туркияда бўлиб қайтган беморнинг турмуш ўртоғида аниқланган.

@Yangiyolliklar
Янгийўл тумани Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари👍👍

@Yangiyolliklar
Яхши хабарлар ҳам бор

Коронавируснинг илк ўчоғи Хитойнинг Хубей провинциясида (маъмурий маркази Ухань шаҳри) эртага 25 мартдан бошлаб кириш, чиқиш ва умуман карантин билан боғлиқ чекловлар бекор қилинмоқда.

Провинцияда чекловлар 23 январда киритилган эди.

Демак, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Тартиб, назорат ва масофа керак. Уйда қолсак, бу жуда осон амалга ошади.

@Yangiyolliklar
⚡️ Коронавирус билан оғриган бемор хориждан келгандан сўнг уйида 35 кишилик маросим ўтказган. У ерда бўлган 13 кишига юқтирган.

Баҳром Алматов,
Давлат Бош санитария врачи

@Yangiyolliklar
Айни дақиқаларда Тошкент ва Янгийўл шахарлари марказий кўчалари.

@Yangiyolliklar
⚡️Беморлардан бири, 20 ёшли қизда ўқишда касаллик юқтирган. Аммо унинг ўзи ва ота-онаси ҳам чет-элда бўлмаган.

⚡️5 нафар бемор тузалган. Қайта карантиндан сўнг уйга жавоб берилади.

Баҳром Алматов,
Давлат Бош санитария врачи

@Yangiyolliklar
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтди.

Савол: 70 фоизли спирт вирусни ўлдирадими?
Вирус «водопровод» сувидан юқиши мумкинми?

Жавоб: Спиртли воситалар, спиртли геллар, спиртнинг ўзи ҳам коронавирусни ўлдиради. Ҳозирда дезинфекцияловчи турли воситалар ишлаб чиқарилмоқда, уларнинг аксарияти таркибида спирт мавжуд. Спиртнинг вирусларни ўлдириш хусусияти бор.

— Коронавируснинг «водопровод» сувидан юқиш ҳолатлари ҳали аниқланмаган. Чунки «водопровод» сувидан юқиши учун ана шу сув қувурлар тизимининг манбасига вирус тушган бўлиши керак.

@Yangiyolliklar
Бозор атрофидаги телефон аксессуарлари сотадиган дўконда олинган расм.
Бу ғайридин кофирларнинг мазахли иши нахот кўринмаяпти???
Оллоҳ сўзининг хақиқийси ушбу статуетка пастроғида ёзилган. Зудлик билан бу нарсани йўқ қилинг!!! 😡😡😡

#обуначидан anonim

@yangiyolliklar
Rich burger
Доставка бор:
901301117

#текинреклама
Айрон, гўжа, шарбатлар (арча кўча)
Доставка бор

#текинреклама
ҲОЙ БИРОДАРЛАР!!! КЎЧАДА НИМА БОР??!! УЙДА ЎТИРСАНГИЗЧИ!!!

Астойдил "ажал етган бўлса ўлади" деювчилар учун бир гап: тўғри, ажалингиз етган бўлса албатта ўласиз, лекин шу баҳона гўдакларингиз, болаларингиз ва ота-онангизни ҳам олиб кетманг! Ўлим ташувчига айланиб қолманг. Ҳаммамизнинг уйимизда кексалар бор, уларни асранг. Уларнинг яшаши учун ҳам ўзингизни асранг!!!

@yangiyolliklar
Янгийўлликлар(расмий)®
ҲОЙ БИРОДАРЛАР!!! КЎЧАДА НИМА БОР??!! УЙДА ЎТИРСАНГИЗЧИ!!! Астойдил "ажал етган бўлса ўлади" деювчилар учун бир гап: тўғри, ажалингиз етган бўлса албатта ўласиз, лекин шу баҳона гўдакларингиз, болаларингиз ва ота-онангизни ҳам олиб кетманг! Ўлим ташувчига…
Жуда агар "дух"ингиз баланд бўлса, боринг, поездни тагига ўзингизни ташланг, ёки бўйнингизга тош бойлаб сувга ўзингизни отинг, кўрамиз тирик қолармикансиз.
Шу учун кўп "ақллилик" қилмасдан уйда болаларнгиз билан мазза қилиб дам олинг. Ҳукумат ўз вазифасини бажаришга тўсқинлик қилманг!!!

@yangiyilliklar
Чет элдаги юртдошларимизни ватанга қайтариш учун чартер рейслар қўйилмоқда

Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириғига биноан Россия, Корея, Туркия, БААдаги фуқароларини олиб келиш учун ҳар куни чартер рейслар жўнатилади.

Чартер рейслар режа графиги юқоридаги скриншотда келтирилган

@Yangiyolliklar
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАРНИНГ 19 НАФАРИ ЭРКАК, 30 НАФАРИ ХОТИН-ҚИЗЛАРДИР

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.

Улардан 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қиз, шунингдек, 4 нафари вояга етмаган болалардир. Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 4 нафар, 10-19 ёшгача – 1 нафар, 20-40 ёшгача – 27 нафар, 40-50 ёшгача – 7 нафар ҳамда 50-59 ёшгача – 4 нафар, 60-70 ёшгача бўлган эса 6 нафарни ташкил этмоқда.

Беморлардан 11 нафари ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

@Yangiyolliklar
#яхшикайфият

Урушда қатнашган отахондан "Отахон, сиз қандай омон қолгансиз?", деб сўрашганда, "Ликиллаб ташқарига чиқавермай, окопда ўтириш керак-да!", деган экан😂🤟

Биз ҳам уйда ўтирайлик, ҳаммаси яхши бўлади! 😉🤟

@Yangiyolliklar
“Занжирни уз, уйда қол” деяпти ҳамма. Лекин бунинг нималигини англаш учун инсон, ҳар қандай инсон, ўзининг шунгача бўлган даражасидан бир поғона юқорилаши, янада инсонроқ бўлиши керак.

Сен бошқа одамлар учун ҳам жавобгарлигингни билиш – бу биз учун янги ва керакли тажриба. Биз доим аввало ўзимиз учун, ўзимизнинг муҳофазамиз учун ҳаракат қилганмиз. Энди бошқаларни муҳофазалаш ўзимизни муҳофазалаш билан тенглигини англашимиз керак. Бу бир томондан ажойиб, бошқа томондан эса ҳеч биримиз ўрганмаган одат. Лекин ўргансак, ўзимизга фойдага қолади. Хулосаларимиз муҳим.

*
Шифокорлар... Улар, шубҳасиз, қаҳрамонлар. Фронтнинг олд қаторидаги жангчилар. Эртага бу балолардан эсон-омон чиқиб олсак, улар ҳақида дунё бўйлаб юзлаб асарлар ва фильмлар яратилса керак. Улар орасида ўзбек асарлари ҳам бўлишига умидим бор. Лекин ҳозир уларга беморлар ва карантиндагилардан ҳам қийинроқ. Карантиндагилар муддат ўтиб чиқиб кетишади, касаллар, иншааллоҳ, тузалади. Улар эса шу бало буткул бартараф бўлмагунча ҳар куни ишда, ўз жонларига хатарни елкаларига ортмоқлаб жуда муҳим вазифаларини бажариши керак. Бемор келади-кетади, шифокор эса умуман эпидемия тугамагунча шунинг ичида. Шу сабабли ҳам уларга қийин. Шу кунга уларга қилган муносабатимиз учун, албатта, уяляпмиз, афсусланаяпмиз. Лекин бу кам...

*

Кеча онамни аранг қўшнининг жанозасига чиқишдан қайтардим. “Эртага кўз-кўзга тушса, нима деган одам бўламан” дейдилар. “Онам, ўша эрта келиши учун, ўша одамнинг кўзига кўзингиз тушиши учун бугун уйда қолишингиз керак. Соғ-саломат кўришишга етказсин” дедим. Онам жанозага чиқмадилар, аммо хафа бўлдилар, қон босимлари кўтарилди... Мен ҳам тўғри иш қилганимни билсам-да, кун бўйи дилим хира юрдим.

Ҳа, менталитет билан курашиш қийин, балки бефойда. Лекин на илож, чидаймиз-да.

***
Вирус бор, биз бор – учинчи томон йўқ!

Вирусни хориждан олиб келганам – биз, карантиндагилар ҳам – биз, касалланганлар ҳам – биз, унга қарши курашаётганлар ҳам – ўзимиз. Давлат ҳам биз, халқ ҳам биз.

Вирус Хитойники, Италияники, Францияники... эмас, у ҳам умуминсоний. Карантиндагилар нафақат ўзлари учун, биз учун ҳам мажбурий чекловда ўтиришибди, уларга ҳам хайрихоҳлик ва ёрдам керак.

Биз ҳамма учун уйда ўтирибмиз, ҳамма учун (ўша ҳамманинг орасида ўзимиз ҳам бормиз).

Дунёнинг қайсидир чеккасида лабораторияда вакцина яратиш устида бош қотираётган олим ёки ниқоб тикиб текинга тарқатаётган қўшнимиз, шифокорларга бепул таом олиб бораётган саховатпеша ёки ўзида коронавирус борлигидан шубҳаланиб лабораторияга борган инсон – ҳаммаси биз учун ҳаракат қиляпти. Бутун инсоният бир бутунга айланди.

Ё вирусга қарши курашаётганлар билан бирга бўламиз, ё қириламиз, бошқа танлов йўқ.

Шундай фикрлай бошлаганимизда, балки вирус ҳам чекина бошлайди.

@Yangiyolliklar