Янгийўлликлар(расмий)®
27K subscribers
31K photos
13.9K videos
136 files
8.15K links
📱Мурожаатлар боти:
https://t.iss.one/yangiyul_bot
📱Инстаграм:
https://Instagram.com/yangiyolliklar

РЕКЛАМА УЧУН: @yangiyolliklar_reklama1
Download Telegram
“Занжирни уз, уйда қол” деяпти ҳамма. Лекин бунинг нималигини англаш учун инсон, ҳар қандай инсон, ўзининг шунгача бўлган даражасидан бир поғона юқорилаши, янада инсонроқ бўлиши керак.

Сен бошқа одамлар учун ҳам жавобгарлигингни билиш – бу биз учун янги ва керакли тажриба. Биз доим аввало ўзимиз учун, ўзимизнинг муҳофазамиз учун ҳаракат қилганмиз. Энди бошқаларни муҳофазалаш ўзимизни муҳофазалаш билан тенглигини англашимиз керак. Бу бир томондан ажойиб, бошқа томондан эса ҳеч биримиз ўрганмаган одат. Лекин ўргансак, ўзимизга фойдага қолади. Хулосаларимиз муҳим.

*
Шифокорлар... Улар, шубҳасиз, қаҳрамонлар. Фронтнинг олд қаторидаги жангчилар. Эртага бу балолардан эсон-омон чиқиб олсак, улар ҳақида дунё бўйлаб юзлаб асарлар ва фильмлар яратилса керак. Улар орасида ўзбек асарлари ҳам бўлишига умидим бор. Лекин ҳозир уларга беморлар ва карантиндагилардан ҳам қийинроқ. Карантиндагилар муддат ўтиб чиқиб кетишади, касаллар, иншааллоҳ, тузалади. Улар эса шу бало буткул бартараф бўлмагунча ҳар куни ишда, ўз жонларига хатарни елкаларига ортмоқлаб жуда муҳим вазифаларини бажариши керак. Бемор келади-кетади, шифокор эса умуман эпидемия тугамагунча шунинг ичида. Шу сабабли ҳам уларга қийин. Шу кунга уларга қилган муносабатимиз учун, албатта, уяляпмиз, афсусланаяпмиз. Лекин бу кам...

*

Кеча онамни аранг қўшнининг жанозасига чиқишдан қайтардим. “Эртага кўз-кўзга тушса, нима деган одам бўламан” дейдилар. “Онам, ўша эрта келиши учун, ўша одамнинг кўзига кўзингиз тушиши учун бугун уйда қолишингиз керак. Соғ-саломат кўришишга етказсин” дедим. Онам жанозага чиқмадилар, аммо хафа бўлдилар, қон босимлари кўтарилди... Мен ҳам тўғри иш қилганимни билсам-да, кун бўйи дилим хира юрдим.

Ҳа, менталитет билан курашиш қийин, балки бефойда. Лекин на илож, чидаймиз-да.

***
Вирус бор, биз бор – учинчи томон йўқ!

Вирусни хориждан олиб келганам – биз, карантиндагилар ҳам – биз, касалланганлар ҳам – биз, унга қарши курашаётганлар ҳам – ўзимиз. Давлат ҳам биз, халқ ҳам биз.

Вирус Хитойники, Италияники, Францияники... эмас, у ҳам умуминсоний. Карантиндагилар нафақат ўзлари учун, биз учун ҳам мажбурий чекловда ўтиришибди, уларга ҳам хайрихоҳлик ва ёрдам керак.

Биз ҳамма учун уйда ўтирибмиз, ҳамма учун (ўша ҳамманинг орасида ўзимиз ҳам бормиз).

Дунёнинг қайсидир чеккасида лабораторияда вакцина яратиш устида бош қотираётган олим ёки ниқоб тикиб текинга тарқатаётган қўшнимиз, шифокорларга бепул таом олиб бораётган саховатпеша ёки ўзида коронавирус борлигидан шубҳаланиб лабораторияга борган инсон – ҳаммаси биз учун ҳаракат қиляпти. Бутун инсоният бир бутунга айланди.

Ё вирусга қарши курашаётганлар билан бирга бўламиз, ё қириламиз, бошқа танлов йўқ.

Шундай фикрлай бошлаганимизда, балки вирус ҳам чекина бошлайди.

@Yangiyolliklar
⚡️⚡️⚡️⚡️Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 50 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган яна бир фуқарода аниқланган.

@Yangiyolliklar
Уйда қолинг!!!

Бозорларда талашиб картошка олаётган, маска тақмасдан "хингр хингр" қилаётган ЯНГИЙЎЛЛИКЛАР

УЙДА ҚОЛИНГ!!!

Кўчага чиқиб 8-10 киши улфатчиликга жой топа олмай, домларни пана пастқам жойларида стол "накриват" қиволиб, вирусни бартараф этилишига "тосс" айтаётган ЯНГИЙЎЛЛИКЛАР

УЙДА ҚОЛИНГ!!!

Гўёки бу вирус Янгийўлга кирмайдигандек, янгийўлликлар тўлиқ ҲАВФСИЗДЕК хис қилмоқда ўзларини.

УЙДА ҚОЛИНГ!!!

Тиржайганча сигарет тутатаётган, "круг" бўволиб семичка чақаётган, ЛОҚАЙДЛАРЧА "эмиш.....миш...миш" лавотган ЯНГИЙЎЛЛИКЛАР

УЙДА ҚОЛИНГ!!!

Уйда қолиб, сабр билан, коронавирусни енгса бўлади, исботланмоқда дунё тажрибасида....

Сизни кўчага чиқиб, оммавий жойларга аралашишингиз туфайли вирус яйрайди....
1 КИШИ 16 НАФАРГА ЮҚТИРГАН, 16 НАФАРГА....

Оллоҳ ақл берган, ўйланг фикрланг.....

ЭРТА ЯШАБ ҚОЛИШИМИЗ УЧУН, БУГУН УЙДА ҚОЛАЙЛИК....

ЯНГИЙЎЛЛИКЛАР

УЙДА ҚОЛИНГ!!!


Жарроҳ🤟


@Yangiyolliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каналимизда кўтарилган кабель телевиденияси билан боғлиқ муаммони бевосита юқори ташкилотларга йўналтирган эдик.
Ушбу саволга АКТ вазири матбуот котиби Шерзод Аҳматов жавоб қайтарди.

@Yangiyolliklar
​​⚡️"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ берган хабарга кўра, Коронавирус карантини сабабли Ўзбекистондаги барча вилоятларда электр энергиясидан қарздор истеъмолчилар тармоқдан узулмайди.
МИБ келиб, муаммо қилмайди.

P.S

Ҳукумат аҳолини ўйлаб шунча шароитлар қилиб беряпти.
Ниқобни тақинг. Уйда қолинг.


@Yangiyolliklar
Болалар ҳам бор экан...

Ўзбекистонда вирус юқтирганлар орасида бир неча болалар борлиги маълум қилинди.
Эндиям кимдир қўлини узатиб тўғри саломлашишни талаб қилармикан?
Ниқобсиз гердайиб маркетга кириб келармикан?
Карантиндаги сақланишдан қочиб уйга борармикан?

Болани изоляцияда комбинизон кийган, маска таққан шифокорлар қуршовида тасаввур қилиб кўринг. Ҳатто катталар учун ҳам бу катта психологик синов. Ҳали касаллик муолажаларини гапирмаяпман.
Ўша ердаги болалар энди бировники эмас, энди улар ҳақида ўйламасликнинг иложи йўқ, боланинг бегонаси бўлмайди.

Улар учун, ўзингиз учун, яқинларингиз учун қоидаларга риоя қилинг. Улар жуда оддийку. Илтимос.

Д.Файзиев

P. S

Расмдаги ҳолат Янгийўл шахар Массив янги кўп қаватли уйлардаги болалар майдончаси. Айни дақиқалар.
Хар куни шундай экан.
Уят, ота оналарга УЯТ....

@Yangiyolliklar
"Уйда қолинг! Кошки мен ҳам қололсайдим..."
Бу расм жуда кўп нарсани гапиради... Ҳаёлимда ҳалиги вафот этган суриялик 3 ёшли болакай ҳам...

Уйингиз бор экан, айни вақтда уйда қолинг. Ҳаммани қутқараман десангиз уйда қолинг. Ўзингизга ўхшаганларни соғ-саломат кўриш учун уйда қолинг. Оилангиз бағрида, уйда қолинг. Улар билан янада яқин бўлиш имкони бу, уйда қолинг. Ҳаммаси яхши бўлиши учун уйда қолинг.

@Yangiyolliklar
КОРОНАВИРУС БОРАСИДАГИ 10 САВОЛГА ҚУРЪОНИ КАРИМДАН 10 ЖАВОБ

1. САВОЛ: Бу вирус бизнинг юртда қачонгача давом этади?
ЖАВОБ: "Саноқли кунлар" (Бақара сураси, 184-оят).

2. САВОЛ: Алҳамдулиллаҳ, ушбу касалликка чалинганлар унча кўп эмас. Вафот этаётганлар ҳам касалликка чалинганларга нисбатан солиштирилса, озчиликни ташкил қилмоқда.
ЖАВОБ: "Энди Аллоҳ сизларнинг (юкингизни) енгил қилди, сизларда ожизлик борлигини билди". (Анфол сураси, 66-оят).

3. САВОЛ: Ушбу касалликдан сақланишнинг йўли санитария- гигиена қоидаларига риоя қилишда экан. Биз буни қандай амалга оширамиз?
ЖАВОБ: "Юзларингизни ҳамда қўларингизни ювингиз" (Моида сураси, 6-оят).

4. САВОЛ: Кийимларимиз орқали ҳам ушбу касаллик юқиши мумкин экан. Бундан сақланишнинг ечими қандай?
ЖАВОБ: "Либосларингизни пок тутинг!" (Муддассир сураси, 4-оят).

5. САВОЛ: Зарурат бўлмаса ҳам кўчага чиқиш жоизми?
ЖАВОБ: "Ва ўзингизни ҳалокатга ташламанг!" (Бақара сураси, 195-оят).

6. САВОЛ: Нима учун баъзи кишилар ушбу касаллик борасида тиббий тавсияларга риоя қилишмаяпти?
ЖАВОБ: "Бунга сабаб, улар англамайдиган қавм эканликларидир". (Ҳашр сураси, 13-оят).

7. САВОЛ: Уйда ўтириш (карантин) тадбиркорлар ва йирик корхоналарга катта иқтисодий зарар кўришларига сабаб бўлмоқда?
ЖАВОБ: "Агар сизлар камбағалликдан қўрқсангизлар, (билингизки), яқинда Аллоҳ хоҳласа, ўз фазлу карами билан сизларни бой-бадавлат қилажак. Албатта, Аллоҳ билим ва ҳикмат Соҳибидир" (Тавба сураси, 28-оят).

8. САВОЛ: Айрим шахслардан ташкил топган гуруҳлар одамлар орасида қўрқув пайдо қилиш, ваҳима тарқатиш мақсадида ёлғон (интернет тилида “фейк”)хабарларни тарқатишмоқда. Уларни (бу қилмишлари) учун қандай атаймиз?
ЖАВОБ: "Қасамки, агар мунофиқлар, дилларида мараз бўлган кимсалар ва Мадинада миш-миш тарқатиб юрувчилар (ўз қилмишларидан) тўхтамасалар, албатта Биз Сизни уларга қарши оёқлантирармиз, сўнгра улар (Мадинада) Сиз билан бирга тура олмай қолурлар" (Аҳзоб сураси, 60-оят).

9. САВОЛ: Баъзиларнинг фикрича, коронавирус инфекцияси душман томонидан (лабораторияларда) ишлаб чиқилган ва атайин тарқатилмоқда экан. Бу нарса уларнинг ҳийла ва найрангларидан бўлиб, бу орқали биз мусулмонларга зарба беришни мақсад қилишган экан?
ЖАВОБ: "Агар сабр-тоқат қилсангизлар ва Аллоҳдан қўрқсангизлар, уларнинг найранглари сизларга ҳеч қандай зарар қила олмайди. Албатта Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини иҳота қилгувчидир" (Оли Имрон сураси, 120-оят).

10. САВОЛ: Ниҳоят, ушбу машаққат ва муаммолардан ким бизни олиб чиқади?
ЖАВОБ: "Айтинг: «Сизларга у (бало)лардан ҳам, барча ғамлардан ҳам Аллоҳнинг ўзи нажот берур" (Анъом сураси, 64-оят).

ИЗОҲ: Қуръони Карим – бу Аллоҳнинг Ўз қулларига кўрсатган чексиз Раҳмати бўлиб, у илоҳий бир муждадир. Бу Китобни ўқиган сари янги-янги маънолар очилаверади ва қиёматга қадар бутун инсоният ҳаёт йўлини ёритувчи маёқ саналади.
Фақатгина Қуръон ҳаёт йўлида учраши мумкин бўлган ҳар қандай муаммо ва тўсиқларни ҳал қилувчи калит бўлиши мумкин, холос.
Заррача шубҳа йўқки, Аллоҳ томонидан нозил қилинган ва 114 та сурадан иборат бўлган Қуръони Карим кўп қиррали бўлиб, ўзида чексиз ва буюк ҳикмат сақлаган илоҳий китобдир.

@Yangiyolliklar
⚡️⚡️⚡️Муҳум!!!

Эртадан бошлаб Адлия идоралари, хусусан нотариуслар, ФҲДЁ, давлат хизматлари марказлари ҳам чекланган, қоида тариқасида электрон ва масофавий тартибда иш режимига ўтмоқда.

@Yangiyolliklar
25 март куни соат 6:00 дан бошлаб тиббиёт ниқобисиз юриш ҳолати биринчи марта қайд этилса - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, такроран содир этилса - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Эртадан бошлаб Янгийўл тумани ва Янгийўл шахри бўйлаб махсус Назорат гуруҳи ниқоб тақмаганларга жарима солишни бошлайди.

@Yangiyolliklar
Yangiyul yangi domla dzinfesiya qilinishi pullikmi ertaga yangi domla dzifesiya qilinadi pul egib berasla pul tayorlab qoyila deb ketishdi. Qonunda tolov qilinmidi deyilganku. Masul hodimla bu qanaqasi.

#обуначи Doniyor

P. S

Агар ўрта асрларда яшаётган бўлганимизда ўша текин бўлган дизенфекцияга пул йиғмоқчи бўлаётганларни боши танасидан жудо қилинарди.....
Янгийўл шахар хокимлиги, Янгийўл шахар ДСЭНЭМ....
Изоҳни ким беради???


@Yangiyolliklar
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти:

АҚШ коронавирус пандемияси эпимарказига айланиши мумкин.

Душанба кунги маълумотларга кўра, АҚШда янги турдаги коронавирусга чалинганлар сони 42 мингдан ошган, 559 киши вафот этган...

P. S

Вирусни АҚШ яратган деганларга айтиб қўйинг👆

@Yangiyolliklar
Янги қурилаётган кўприк бошланиши, дехқон бозорининг олди томонидаги кўча вақтинчалик ёпилди.
Кўприк ва янги йўл қурилиши муносабати билан.

@Yangiyolliklar
Янгийўлликлар(расмий)®
Yangiyul yangi domla dzinfesiya qilinishi pullikmi ertaga yangi domla dzifesiya qilinadi pul egib berasla pul tayorlab qoyila deb ketishdi. Qonunda tolov qilinmidi deyilganku. Masul hodimla bu qanaqasi. #обуначи Doniyor P. S Агар ўрта асрларда яшаётган…
Бизга Янгийўл шахар ДСЭНЭМ рахбари Мурод Қурбонов алоқага чиқди.
Шахар хокимлиги 800 кг! хлор берган, шахардаги кўп қаватли уйларни дизенфекция қилишга.
Хар бир ЖЭКга 20 кг! дан ажратилган.
Қўшимча заҳиралар ҳам мавжуд.
Демак гап Комунал йўналиш масъулларида қолган.
ЖЭК ҳодимлари, давлат ТЕКИН берган хлорга ПУЛ талаб қилиш қип-қизил ЖИНОЯТКУ.
Узур сўранг, аҳолидан пул талаб қилманг.
МУСИБАТ ОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ ҚОЛИШ ЯХШИ ИШ ЭМАС.

Янгийўл шахар хокимлиги Уй-жой комунал хизматлари бўлими, Прокуратура масъуллари вазиятни қўлга олинг.
Аяб ўтирманг.Жазоланг.
ХАЛҚНИ ХОЗИРГИ АҲВОЛИНИ ТЎЛИҚ ҲИС ҚИЛИНГ.


@Yangiyolliklar
Bugun bitta kelinchak ikkita bolachasini bayramona kiyintirib qayergadir shoshib ketvotudi.Ozi soddadur telefoni smartfon emasdir,bolalaridan ortib tv kormas,Dunyo miqyosida global muammoga aylangan- Covid-19 xaqida yetarlicha ma'lumotga ega emas deb qarasak,turmush òrtogi bordur,yaqinlari aka- uka,ota-onasi...??? Dòkondaman-odamlaga gapirib charchadim.Naqadar omi xalqmiz,yana maniyam ustimdan kulishlari ortiqcha😢
-Vayyy xamma kasal sizga kebdiyu,niqob-qòlqop deb.
Xaliyam odamlar anglab
yetishmayapti va bu juda achinarli😢😢

#обунаимиз Anonimka

@Yangiyolliklar
Ўлимингиздан сўнг унутилишни истамасангиз: ё ўқишга арзигулик нарсалар ёзинг, ёки ёзишга арзийдиган ишлар қилинг.

© Бенжамин Франклин

@Yangiyolliklar
Ҳазил мақоллар:

Онангни отангга маскасиз кўрсатма!
Бошингга қилич келса ҳам маска тақ!
Келинни келганда кўр, маскасини ечганда кўр!
Дўст маска сўраганингда билинади!
Нонни катта тишласанг ҳам маскани тақмай юрма!
Маска билан обод юзинг, гар бўлса у вайрона ҳам!
Бир товуққа ҳам маска керак, ҳам антисептик, деганларидек...
Маскага ишонма, маскасиз юрма!
Бугунги маскани эртага тақма
Масканг халол бўлса, кўчада тақ!
Маскангни яширсанг, истимаси ошкор қилади!
Оғзи қийшиқ бўлса ҳам маскаси бор гапирсин!(кўринмайди-да😂)
Масканинг йиртиги хам маска....
Эр хотиннинг уруши, Дока масканинг куриши....
Маска сотсанг кушнингга сот, у билан узинг гаплашасан....
Маскаси йук маскаси эскига кулади.....
Йигит кишига 40 маска ҳам оз
Эл оғзига маска тутиб бўлмайди.
Маскаси борнинг маскаси йўқ билан нима иши бор?!
Маскани ердан топсанг хам тақиб ол.
Юзта маскасиз дўстдан битта маскали душман яхши.
Маскасизга иш буюр, ортидан ўзинг югур.
Олтин олма, маска ол, маска олтин эмасми?!
Маскасиз шох бўлгунча маскали гадо бўлгин.
Маскасиз бирни енгар, маскали мингни.
Карантиндан кейин маскани ..... тақ!
Маскасиз қиз эрга ёлчимас.
Маскали сенга гапираман, маскасиз сен эшит!

Телеграм | Инстаграм
Янгийўлликлар(расмий)®
Бозор атрофидаги телефон аксессуарлари сотадиган дўконда олинган расм. Бу ғайридин кофирларнинг мазахли иши нахот кўринмаяпти??? Оллоҳ сўзининг хақиқийси ушбу статуетка пастроғида ёзилган. Зудлик билан бу нарсани йўқ қилинг!!! 😡😡😡 #обуначидан anonim @yangiyolliklar
Барчамизга маълумки араб тили ва грамматикаси ўзгача беқиёс ва ҳар бир харфлари ажойиб кўринишга эга. Шу боисдан ҳам муборак китобимиз ҚУРЪОНИ КАРИМ ушбу тилда ёзилган. Шу ўринда эслатма қилмоқчиман, араб тили граматикаси ва морфологияси тўғри феълларга бўлиниб уни тўлиқ дарсликда илк маротаба буюк мутафаккир алломамиз Махмуд АЗ ЗАМАХШАРИЙ хазратлари келтирганлар. Хозирги кунда ҳам ушбу қўлланма дарслик бутун дунё бўйлаб дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда. Энг қизиғи, барча араб давлатлари "агар АЗ ЗАМАХШАРИЙ бўлмаганларида биз ўз тилимизни грамматик мукаммал билмас эдик" дейишади.
Нима учун бу хақда тушунча бериб ўтдик? Негаки хозирги кунда бозор ҳамда дўконларда АЛЛОҲ лавзи ва МУҲАММАД С.А.В.нинг номлари тушурилган ҳар-хил кўринишдаги ясама сувенирлар сотилмоқда. Минг афсуси буларни ҳаммасини ҳам тўғри деб айта олмаймиз. Негаки баъзиларида қўпол хатоликлар кузатилиб турибти. Чунки араб сўзларида биргина харф ёки нуқтанинг ўзгариши сўз маъносини тубдан ўзгартириб юборади. Канал обуначиларини шу каби холатларга эътиборли бўлишларини ва озгина шубҳа уйғонганда ҳам бундай нарсаларни сотиб олмасликка чақирамиз.

МУЛЛАЖОНОВ ИСРОИЛЖОН

@yangiyolliklar
Я бы хотела обратится к людям, которые выбрасывают использованные маски на улицу. Неужели нельзя найти урну, которые находятся на каждом шагу в городе. Я прошла по городу и ужаснулась , во первых это не эстетично, во вторых гуляют дети и они подобрав эту использованную маску надевают себе на лицо...это ужас..😱😱😱

#отподписчика Камила

@yangiyolliklar
Bugun, 25 mart
☁️ +14°...+6°, Bulutli

Hozir: ☁️ +8°, ⬆️ 9 m/s

Tong: ☁️ +10°
Kun: ☁️ +13°
Oqshom: 🌤 +13°

Namlik: 64%
Shamol: Janubiy, 11 m/s
Bosim: 762 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 06:18
Quyosh botishi: 18:41