Янгийўлликлар(расмий)®
27.1K subscribers
31.2K photos
14.1K videos
137 files
8.23K links
📱Мурожаатлар боти:
https://t.iss.one/yangiyul_bot
📱Инстаграм:
https://Instagram.com/yangiyolliklar

РЕКЛАМА УЧУН: @yangiyolliklar_reklama1
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Газ... свет.... газ.... свет...

Умр ўзи қисқа. Яхши яшаб қолишга, савоб амаллар қилишга улгуриб қолиш керак!!!

Лекин бу қурғур газ ва свет умримни еди.... умримни еди....

Жарроҳ

P. S

Янгийўлдаги аҳоли свет ва газ масаласида ўта жиддий норози.

@Yangiyolliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШИФОКОРЛАР НЕГА КЎП СУВ ИЧИШНИ ТАВСИЯ ЭТИШАДИ?

Соғлом одам кунига ўртача 2 литр сув ичиши керак.
Бу – шифокорлар тавсияси.
Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув билан ҳаёт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув йўқотиши олдини оламиз.

Сувнинг вужудимизга фойдалари:
— Танадаги ҳароратни мўътадиллаштиради.
— жигар ҳамда буйракдаги заҳарли моддаларни ювади.
— танани жароҳатлардан асрайди.
— ҳужайра билан тўқималарнинг бир-бирига яқинлашишини таъминлайди.
— тери ҳужайралари соғлом кўринишига ёрдам беради.

Вояга етган инсон танасида 40-50 литр сув бўлади. Қоннинг 83 % и, тўқималарнинг 75 % и, миянинг 74 % и, суякларнинг 22 % и сувдан иборат. Танадаги сувнинг 20 % и йўқолса, инсон ҳалок бўлади.

Етарли миқдорда сув ичилмаса:
— Мия секинлашиб, одам дангаса бўлиб қолади.
— қон қуюлади.
— қабзият юз беради.
— пешоб сарғайиб кетади.

📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

@Yangiyolliklar
#Топиб_олинган

Юнусова Дилфузахон Хусанбой Қизига тегишли паспорт "1-поликлиника" 405 хонада қолдириб кетилган.
Паспорт эгаси 978746767 рақамига мурожаат қилиб олиб кетиши мумкин.


#йўқолган

Муратов Ривкат Асгатовичга тегишли бўлган меҳнат дафтарчаси йўқолган. Топиб отганлар 970188805 рақамига мурожаат қилинг.

Каналга аъзо бўлинг
@yangiyolliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз уткинчимиз !
Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг.
Юрагингизга яқин олманг!

Тунингиз осуда утсин.

@Yangiyolliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳайрли_тонг☁️❄️

Ассалому-алайкум!
Янги кун муборак!!
Барчага кун давомида аъло кайфият ҳамроҳ бўлсин!
Душанба кунингиз хайрли, файзли-барокатли бўлсин🤲

2020 йил куз фаслининг сўнги куни, баҳра олиб қолинг.

@Yangiyolliklar
Ҳалқ дарди. Ҳалқ номидан ижро этилди....

Нарҳи осмон бўлса ҳам, светни ўчирманглар....

Ҳайрли тонг!!!
Аҳли Янгийўл....

@Yangiyolliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пора_работать
Как люди добираются на работу в Индии.

Если есть желания мы находим выход.
Если нет желания мы ищем причины.


@Yangiyolliklar
#янгийўл_туман_хтбга

Асаломуалекум Чарчамасдан элни хизматида юрибсилами
Сизга бир мурожатим бориди
Ман Каримов Умид Абдуганиевич Регистон махала пахтакор ку́часи 3 хонадонда яшийман махаламизда 25 сонли мактаб бор эски мактаб бузилиб янги мактаб курилди лекин спорт зал курилмади у́кувчила халигача спорт дарсларини ку́чада у́тказишади кор ёмгирли кунлада дарс колдирилади
Силадан илтимос шу масалани хал килишга ёрдам берила спорт зал куриб беришсин
Тел ракамим 97 604 58 57

Матн таҳрирланмади

@Yangiyolliklar
❗️ФВВ хабарига кўра, бугун, 30 ноябрь куни соат 7:42 да Тошкент вилояти Янгийўл тумани Истиқлол кўчаси, "Қирариқ" МФЙ да жойлашган 80-сонли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиқган.

Бирламчи маълумотларга кўра, чақнаш натижасида уйнинг бир қисми қулаб тушган ва хонадон соҳиблари вайроналар остида қолган. Турар-жойнинг зарар етган қисмидан 1984 й.т. И.С., 1987 йилда туғилган И.Н., 2006 йилда туғилган И.Р. ва 2009 йилда туғилган И.С. олиб чиқилиб, тиббиёт муассасасига юборилган. Чақнаш оқибатида 1984 й.т. И.С., 2006 йилда туғилган И.Р. вафот этган бўлиб, 1987 йилда туғилган И.Н. ва 2009 йилда туғилган И.С. турли даражада тан жароҳатлари олган.

Бирламчи маълумотларга кўра, чақнашнинг асосий сабаби сифатида табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши.

@Yangiyolliklar
Янгийўлликлар(расмий)®
#янгийўл_тумани_ободонлаштириш_бошқармаси #340_миллионли #погрузчик_нима_у? Давлат ҳаридлари порталидаги мана бу листга кўра Янгийўл тумани Ободонлаштириш бошқармаси баҳоси салкам 340 миллионли!!! "погрузчик" техникасига буюртма берган. Бу "погрузчик" нарҳига…
​​🌐 Ижтимоий тармоқлар орқали Янгийўл туман ободонлаштириш бошқармасига "#340_миллионли
#погрузчик_нима_у?" деб номланган мурожаатига

МУНОСАБАТ

📖 Мурожаатда кўрсатиб ўтилган Янгийўл туман ободонлаштириш бошқармаси харид қилиб олган "погрузчик" техникаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 4- июндаги ПҚ-4351 сонли қарорига асосан "Аҳоли пунктларини ободонлаштириш сохасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар" тўғрисидаги қарор лойихаларни амалга оширишга доирдир.

📊 Ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси ПҚ 4351-сонли қарорини 2-иловасида 2020-2024-йиллар даврида туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларининг махсус техника ва механизмлар билан жихозланиши йиғма параметрлари белгиланган.

💰Тошкент вилоятининг вилоятлараро кесимида эса Янгийўл тумани учун ажратилган техникалар 2020-2024-йиллар кесимида қуйидагича тақсимланган:

2020-йил 300 млн
2021-йил 34 млн
2022-йил 270 млн
2023- йил 275 млн
2024-йил 311 млн
сарфланиши кўзда тутилган.

🖌Янгийўл туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Т.Якубова

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг
@yangiyolliklar
Янгийўлликлар(расмий)®
Photo
Биласизми? Янгийўлимизнинг ерлари ўта мағрурдаааа.. Шахардан келадиган асфалтларни хеч қабул қилмаяпти😁

P.s
Ўйла, изла, топ ўйини бошланди. Қани дўстлар ким топади ким айбдор? Йўлми ёки ёнгинасида турган калодецчами😁. Ёки ким жавобгар?


@yangiyolliklar
ПЦР на COVID-19 для выезда заграницу 250 000 сум

🚘 Выезд в любую точку Янгиюля!

COVID - 19 (Антитела IgG+IgM)
ТЕСТ НА COVID-19
Все виды анализов‼️
Услуга сертифицирована и имеет лицензию;

❗️Для выезда и получения информации звоните:
☎️ +998997955343 | +998997205343

💳 Форма оплаты любая!
Лаборатория ⁣ООО «NOVAMED»
Салом!
Гулбахор шахарчаси навбахор махалласи 29 уйва 39 уйлар ертоласида сув ва канализация 2 ойдан бери окиб ётибди кол тегди килиб хамма ерни кавлаб ташлашган эди бир неча кунга сув 39 уй ертоласида тохтади энди эса 29 уй ертоласида сув толиб электр шитини ярмига келди ширкатга мурожат килсак водаканалга борила деди кимга учрашилик качонгача шу ахвол давом этади уй портлагандами илтимос чорасини топишда ёрдам беринг.

Обуначимиз Хуснора

@yangiyolliklar
Ассалому алайкум админ! Халқ ташвиш ва қувончларини ёритиш ишлари билан ҳормай толмай юрибсизми?
Бугун шаҳримизнинг бир нечта жойида қўлида шу эълонни кўтариб юрган аёлларни учратдим. Суриштирсам Самарқанддан экан, фарзандини операция қилиш учун маблағ керак дейишяпти. Пластик картаси йўқ экан. Мен уларга жума куни масжидга боришса, ўша ерда пул беришим мумкинлигини айтдим.
Бу аёллар хақиқатдан ҳам ёрдамга мухтож эканлиги юзасидан ИИБ аниқлик киритиб кўрса яхши бўларди.

@Yangiyolliklar
“Хусусан, экспортчи корхоналарга газ ва электр энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлашга қаратилган тезкор чора-тадбирлар кўриш бўйича аниқ топшириқлар берилди”- деб ёзилади бош вазир ўринбосари ўтказган мажлис ҳақидаги хабарда.

Мен ҳалигача тушунмайман, нега экспортчи корхона гўёки, оддий ишлаб чиқарувчи тадбиркордан устун кўрилиши керак? Хўп, экспортчи маълум миқдорда товар ишлаб чиқариб, четига сотиб, давлатимизга қанчадир доллар кириб келишини таъминлайди, тўғри, лекин бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам аҳолини маҳсулот билан таъминлайдилар – агар ўша ишлаб чиқариш бўлмаса, ўша маҳсулотни четдан сотиб олишга тўғри келади, яъни доллар чиқиб кетади давлатимиздан. Унисидаям, бунисидаям одамлар ишлайди, унисиям, бунисиям солиқ тўлайди, мантиқан олганда, иқтисодиётимизгаям, ижтимоий ҳаётимизга ҳам фойдаси бир хилда.

Ўзбекча тушунтирганда, тасаввур қилинг, бир оилада икки келин бор. Бири буличка пишириб, магазинларга тарқатади, даромад қилиб, оилага олиб келади. Иккинчиси ҳар куни оиладагилар ейиши учун нон пиширади. Биринчи келин, бир ойда нақд беш юз минг сўм пул ишлайди. Иккинчи келин эса, 500 минг ҳаражатни тежайди. Чунки агар у қийналиб нон пиширмаса, бозордан нон олишга тўғри келади. Бозордаги нон қимматроққа тушиши муносабати билан, шунча сўм кўпроқ сарфланади. Демак бири оилага 500 минг олиб келаётган бўлса, иккинчиси 500 минг чиқиб кетишини олдини оляпти. Энди улардан бирини “маладес”, иккинчисини эса “ пул топмайди, фойдаси йўқ” деб қаралса, қанчалик тўғри?

Демак, ўша оилада даромад муҳимроқ, ҳаражатни эса, тежаш мумкин, ҳар куни бозордан нон олинмайди, бир кун қотган нонга, бир кун нонсиз, болалар йиғласаям, ўлмай туради.

Ҳамма маҳсулот ҳам газ эмаски, экпорт қилиб доллар олиб келинса, аҳоли эса, газ ўрнида ўзи ўтин, кўмир қилиб ёки совқотиб, эплаб турадиган. Бу “фойдали” қоида ҳамма товарга ҳам ишламайди, ҳайриятки..."

Қахрамон Асланов

Каналга аъзо бўлинг
@yangiyolliklar
Нима ёзайкин деб кўп ўйладим...

Балким сийқаси чиқиб кетган газ-электр ҳақида ёзайми... йўқ барибир бефойда!

Ёзги юпун кийим оёғида пайпоғи ҳам йўқ, бурни оқиб, оёғида акасини калишини кийиб онасини этагидан ушлаб олиб печкаларга мўлтиллаб турган қашшоқ аёл ва боласи ҳақида ёзайми дедим. Юрагим дош бермайди. Виждоним йиғлайди!

Балким кўмиру ўтинга пули йўқ қари отахонни бир амалдор хонасидан ёрдам ололмай ўксиниб чиққани, ёши 78 га бориб йиғлаб қарзга газ балон сўрагани ҳақида ёзайми дедим. Юрагим болаларимга керак дедим. Аммо...

Балким эски бозордан одамлар кийган кийим олишга мажбур бўлган она, уни кийишга уялган, мактабда аввалги сафар кулгуга қолган қизалоқ ҳақида ёзайми дедим... Раҳмим келди...

Ўтин бозорда бир моторол ўтинни 450 минг сўмга чиққани, у ҳам таламон бўлаётгани... пули йўқлар қишда молни бўқини ёқаётгани ҳақида ёзайми дедим. Сийқаси чиқди...!

Метан... ёнғин хавфсизлиги мутлоқо йўқ битта мошина портласа ёнида тирбанд бўлган, олти соатда навбати келадиган, жанжалгача бораётган шофёрлару... ёнғин бўлса ёнғинни ўчиришга киролмай боши гаранг бўлган ёнғин ўчирувчилари ҳақида ёзарман а...? Йўўқ! Бефойда!

Мардикорларга уй берамиз дейди бир инсон тв да. Зўр! Аммо уй эмас аввало иш топиб беринг аёллар қишда ғишт, кўмир тошиётганини кўрганмисиз дейман ичимда. Шуни ёзаман дейман. Ахир 30 минг сўмга бу совуқда эртадан кечгача шоғол тошиган аёллар ҳаққи индамайман. Эртага сени дастингдан интернетда танқид қилишди деб ишга ҳам олмай қўйиши мумкин....

Топдим нима ёзишни...!

Бизга дабдабали тўйлар, қўша-қўша машиналарда загзлар, ўзи 1 млн маош оладию миллиартга уй қурадиган, чойхоналарда гап бермайдиган, уйига борсанг суякдан ит қарзи борлар ҳақида ёзаман! Аммо қорним очди...

Уй совуқ.
Болалар бувисиникида...
Бир ўзим уйим эшигини очдим. Зиндонни ўзи совуқлиги. Алам қилдим. Эшикни очиб ширин табассум билан кутиб оладигани бўлмаса....

Ногирон жигаринг шифтга термулиб гапиролмай йиғлаб дуо қилса...

Ҳаммаси ҚОРА ТУШ!
ҲАММАСИ ЎТКИНЧИ!

Ўзинг сабр бер Оллоҳ ҳаммизга!

©️ Дима Қаюм

@Yangiyolliklar
Тошкент вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

👉 https://kun.uz/56726478

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудуд_газ_таъминоти
#газ_ва_инсоф_қани?


Ўша ўша вазият. Янгийўл тумани Қўш Ёғоч махаллаларида газ босими ўта паст.

Миллтиллаб турибди. Уй ичлари ташқариданда совуқ.

Газни пасайтириб-баланд қиладиган "пултни" қўлида ушлаган оғалар, бўлдида энди....
Ёш болалар,қариялар қийин аҳволда қолишдику....

@Yangiyolliklar
Achchiqmi yoki yo'q? 🌶 izohingizni qoldiring!

Yetkazib berish: +998 (70) 201 00 01
Telegram-bot: @tesko_uz_bot

-

Острый или нет? 🌶 делись в комментариях!

Доставка: +998 (70) 201 00 01
Telegram-bot: @tesko_uz_bot

#teskoburgers #yangiyol #fastfood
Янгийўлликлар(расмий)®
#ҳудуд_газ_таъминоти #газ_ва_инсоф_қани? Ўша ўша вазият. Янгийўл тумани Қўш Ёғоч махаллаларида газ босими ўта паст. Миллтиллаб турибди. Уй ичлари ташқариданда совуқ. Газни пасайтириб-баланд қиладиган "пултни" қўлида ушлаган оғалар, бўлдида энди....…
#муносабат

🔥 Ижтимоий тармоқ орқали Янгийўл тумани Қўшёғоч маҳалласидан фуқаролар газ босими тушганлиги тўғрисида мурожаат йўллашган.

📌 Мурожаат манзилига "тумангаз" корхонасининг мутахассис ходимлари бориб ўрганиб чиқишди. Ҳозирда табиий газ босими бир меъёрга келтирилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


P.s. Газ босими кўтарилдими Қўшёғочликлар?

Каналга аъзо бўлинг
@yangiyolliklar