YANGI DAVR - YOSHLAR TV | Rasmiy kanal
2.63K subscribers
2.99K photos
18.4K videos
2 files
444 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Боксчи Фазлиддин Ғойибназаровнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди

@yangidavr_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бадиий гимнастика бўйича спортчиларимиз дастлабки медалларни қўлга киритишди

@yangidavr_rasmiy
Бугун, 9-июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида 4 кишини тупроқ босиб қолди — улардан 3 киши ҳалок бўлди (вояга етмаганлар бор)

❗️Хабарга кўра, Суўёнли овули ҳудудида соат 05:30 ларда фуқаро С.У. (1990 й.т.), вояга етмаганлар С.К. (2006 й.т.), С.М. (2007 й.т.) ва Д.М. (2004 й.т.) ер остидаги сув қувурини қазиб олаётган фуқароларни тупроқ ўпирилиб, босиб қолган. Фуқаро С.У., С.К. ва С.М.лар воқеа жойида вафот этган, вояга етмаган Д.М. эса тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
⚡️🦠🦠🦠
Олимлар коронавирусни бошдан кечирганларда умрбод иммунитет шаклланиши мумкинлигини айтишмоқда

Охирги дамларгача коронавирус инфекциясига қарши иммунитет кўпга чўзилмайди деб ҳисоблаб келинди. Бундай хулосага олимлар кўплаб текширувлар ўтказиб келишган эди. Текширувлар аксар пациентлардаги қондаги специфик антитаначалар концентрацияси тузалгандан бир неча ой ўтиб бирданига тушиб кетишини кўрсатган эди.

Энди эса хулосалар узгарди яъни Covid-19 билан касалланган одамларда шундай барқарор иммунитет шаклланадики, бу тузалиб чиққан беморни бир неча ўн йил мобайнида касалликка қайта чалинишдан ҳимоялаши мумкин. Ҳатто бемор касалликнинг нисбатан енгил шаклини бошдан кечирган бўлса ҳам.

Бундай кутилмаган хулосага бир пайтнинг ўзида америкалик икки олимнинг тадқиқотларидан сўнг келинди. Биринчиси Сент-Луисдаги Вашингтон университети (Миссури штати) иммунологи шу ҳафта Nature журналида чоп этилди. Иккинчиси Нью-Йоркдаги Рокфеллер университети молекуляр биология лабораторияси жамоаси томонидан ёзилган. Бу мақола ҳали илмий ҳамжамият томонидан текширувдан ўтмади ва ҳозирча препринт шаклида нашр қилинди.

@yangidavr_rasmiy
AQSH 100ta davlatga 500 mln doza Pfizer vaksinasidan xayriya qilishi mumkin. Bu haqida mamlakat prezidenti Jo Bayden ma'lum qildi.

Aytilishicha, 200 mln doza vaksina shu yil, 300 mln doza keyingi yil 1-yarmida xayriya qilinadi.

Vaksina COVAX dasturi orqali 92ta kam va o‘rta daromadli davlatlar hamda Afrika Ittifoqi davlatlariga yuboriladi.

@yangidavr_rasmiy
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди.

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Ташриф дастуридан Душанбе шаҳрида маданий тадбирларда иштирок этиш, Сўғд вилоятида жамоатчилик вакиллари билан учрашиш, саноат объектлари билан танишиш ҳам ўрин олган.

@yangidavr_rasmiy
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди.

Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Президентлар музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқадилар ҳамда халқаро ва минтақавий даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашадилар.

@yangidavr_rasmiy
Душанбе шаҳридаги “Қасри Миллат” қароргоҳида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Сўнг Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон стратегик шериклиги ва кўп қиррали ҳамкорлигининг барча жиҳатларини кўриб чиқдилар.

Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперациясини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.

@yangidavr_rasmiy
ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида, ижтимоий тармоқлар орқали Сурия ва Яқин шарқдаги террористик ташкилотлар жангарилари таъсирига тушиб, улар сафига бориб қўшилишни режалаштирган, Самарқанд шаҳридаги 14 нафар шахслардан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Ҳозирда, жиноят иши доирасида мазкур шахсларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@yangidavr_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жасур Умиров қамоқдан чиққани айтилмоқда.

@yangidavr_rasmiy
Шу йилнинг 14 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига борганлигидан хабарингиз бор.

Давлат раҳбари оғир хасталикка чалинган болалар билан мулоқот қилган эди. Улар орасида Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидан бўлган Муродбек исмли бола ҳам бор эди. Афсуски, бу бола энди орамизда йўқ. Бу ҳақда Effect.uz'га марҳумнинг яқинларидан бири маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев бемор болага қарата “Ўғлим, сен билан ҳали учрашамиз!” –деган гапларни айтганди, эслайди марҳумнинг яқинларидан бири.

Афсуски, раҳматли Муродбекнинг отаси ҳам оламдан ўтган.

@yangidavr_rasmiy
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, транспорт соҳасидаги ва ҳудудлар ўртасидаги шерикликни ривожлантириш, энергетика йўналишидаги салоҳиятни самарали ишга солиш, маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

@yangidavr_rasmiy