Янги Наманган тумани ҳокимлиги | Расмий телеграм канали
15.9K subscribers
72.1K photos
4.31K videos
21 files
11K links
Yangi Namangan tumani

Янги Наманган тумани ҳокимлигининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси

Мурожаатлар учун бот: @murojaattumanhokimligi_bot
Download Telegram
Байрам арафасида Янги Наманган туман прокуратурасининг маъмурий биноси фойдаланишга топширилди

Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуслари билан мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамлар арафасида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигига хизмат қиладиган янги биноларни ишга тушириш одатга айланиб улгурди.

Мамлакатимиз Бош қомуси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги арафасида Янги Наманган туман прокуратураси ҳам ўз идорасига эга бўлди.

Туманнинг Оромгоҳ маҳалласи ҳудудидаги ҳокимлик биноси ёнгинасида барпо этилган иншоотнинг қурилиш ишлари «Меҳнат — нури» хусусий корхонаси томонидан амалга оширилди, бунинг учун 6 млрд сўм маблағ йўналтирилди.

Мазкур объектнинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков ҳамда сектор раҳбарлари, вилоят умумюрисдикция судининг раиси, корхона ва ташкилот раҳбарлари, прокуратура ходимлари ва фахрийлар иштирок этди.

Рамзий ленталар қирқилгач, маъмурий идора ҳовлисига манзарали кўчатлар экилди.

Таъкидлаш жоиз, прокуратура органлари учун муносиб шароит яратиш соҳа ходимлари ўлкадаги қонунийликни таъминлаши, конституциявий мажбуриятларини камчиликсиз бажаришида муҳим аҳамият касб этади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt
Школа для юных гениев
Современная специализированная школа в канун праздника открылась в Янги Наманганском районе.
https://www.nampravda.uz/obrazovanie/shkola_dlya_yunyh_geniev.html