Янги Наманган тумани ҳокимлиги | Расмий телеграм канали
14.5K subscribers
72.6K photos
4.35K videos
22 files
11.2K links
Yangi Namangan tumani

Янги Наманган тумани ҳокимлигининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси

Мурожаатлар учун бот: @murojaattumanhokimligi_bot
Download Telegram
Ёшлик маҳалласида аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилди

Янги Наманган туманининг 1-сектор раҳбари Ёшлик маҳалласида бўлиб, аҳоли мурожаатларини тинглади.

Юзма-юз мулоқотда маҳалланинг айрим кўчаларида электр, сув таъминотини яхшилаш, йўлларни созлаш каби масалалар бўйича мурожаат келиб тушди.

Ушбу масалаларни ечимга келтириш ва аҳолига қулай турмуш шароитини яратиш бўйича масъулларга зарурий топшириқлар берилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ЎРВИ ва грипп касаллиги билан уй шароитида даволаниш тавсия этиладими?

▫️Мазкур саволга Санепидқўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков батафсил
тўхталиб ўтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят прокурори сайёр қабули ўтказилди

Прокуратура органлари томонидан сайёр қабуллар ташкил этиш орқали аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш борасидаги амалий тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Наманган вилоят прокурори У.Мадрахимовнинг навбатдаги сайёр қабули Янги Наманган туманида бўлиб ўтди.

Қабулга келган фуқаролардан 42 та масала ўртага ташланди, яъни ишга жойлаштириш, тиббий ёрдам олиш, фарзандини боғчага жойлаш, суюлтирилган газ баллони олиш, шартнома пулини тўлашда кўмаклашиш, моддий ёрдам, алимент ундириш, ичимлик суви ва электр масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Уларнинг 13 таси жойида ҳал этилди, ижроси вақт талаб этадиган қолган масалалар тегишли идораларга бириктирилиб, алоҳида назоратга олинди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt
🔰 Uzbekistan Airways’дан талабалар учун чегирмалар эълон қилинди

▫️Қишки таътил арафасида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун маҳаллий йўналишлар авиачипталари тарифидан 50% чегирма эълон қилинди. Чегирма 2023 йил 23 декабрдан бошлаб 2024 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.
🔰 Бу ҳафта Ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олишади

▫️Конституция куни муносабати билан Ўзбекистонликлар дам олишади:

▫️8 декабрь, жума-дам олиш куни;
▫️9-декабрь, шанба-тақвим бўйича дам олиш куни;
▫️10 декабрь, якшанба-тақвим бўйича дам олиш куни.
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар ўртасида радикализм, диний мутаассиблик ва ноқонуний диний оқимлар таъсирига тушиб қолиш шунингдек, жиноятчилик ҳолатларини олдини олиш мақсадида НамМҚИ транспорт факултети талабалари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди ва ДИҚ томонидан тақдим этилган видеоролик намойиш этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги вакили, Наманган вилоят ИИБ  ТҚКБ ходимлари, профилактика инспектори ҳамда А.Беруний МФЙ ёшлар етакчиси, институт раҳбарияти иштирок этиб, таълим борасида ёшларга яратилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоби, ҳозирги кунда мавжуд ноқонуний диний ташкилотлар ва миссионерлик ҳаракатлари таъсирига тушиб қолиш ҳолатларини олдини олиш борасида ҳар қачонгиданда кўпроқ огоҳ бўлиш масалалари тушунтирилди.

Шунингдек, тадбир давомида талабаларнинг фикри ўрганилиб, юқоридаги масалалар юзасидан тегишли тушунчалар берилди.