Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.5K subscribers
21K photos
18.7K videos
14 files
15.3K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

⚡️Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

📱Ижтимоий тармоқда “Lacetti” русумли, давлат рақами 01 572 VSC бўлган махсус транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги ҳолати акс этган видео тарқалди.

📹Видео, Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди ва мазкур автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128 прим 6 моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Об_ҳаво

🌥11 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Инсон_ҳуқуқлари

🗓10 декабрь — Халқаро инсон ҳуқуқлари куни

🔹1948 йил 10 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 3-сессиясидаги резолюциясига биноан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган. 1950 йилда БМТ томонидан ушбу кунни Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонлаш белгиланган.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қоидага_риоя_қилайлик

⚡️Наврўзжон Темиров: "Бугунги кунда кўнгилни кўп ранжитадиган ҳолатлардан бири — йўл ҳаракати қоидаларига, тартиб-интизомга эътибор бермаслик"

🔹"Минор" жоме масжиди ноиб имоми Наврўзжон Темиров йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚛 Юк автомобиль ҳайдовчиларига "кўринмас ҳудуд" ҳақида 📹

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

🚘 Хавфли манёврлар билан ҳаракатланиб, қоидани четлаб ўтган ҳайдовчига чора кўрилди

📱Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилояти, Жомбой туманида "Nexia" русумли, 30 Х332РА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси авария ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган турли, хавфли манёврлар билан ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

📹 Видео Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган манёврлар билан ҳаракатланган ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси 2-қисми тартибида баённома тузилди.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👮🏻‍♀️26 йилдан буён Учтепа тумани ҳудудида хизмат қилиб келаётган профилактика ходими билан суҳбат

‼️Тўлиқ видеони тез кунларда саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин
.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍺🙇🏻‍♂️Зангиота туманида маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи рўпарадаги автомобиль йўлига чиқиб кетиб ЙТҲ содир этди

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, маст ҳолатда транспорт бошқармасликларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибидан ЕОИИ маконида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва интеграция жараёнларини чуқурлаштириш, жумладан, иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт, божхона маъмуриятчилиги, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда амалий шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в формате видеоконференции.
В повестку дня заседания вошли вопросы дальнейшего развития взаимовыгодного сотрудничества и углубления интеграционных процессов на пространстве ЕАЭС, в том числе практического взаимодействия в области экономики, торговли, промышленности, транспорта, таможенного администрирования, цифровизации и других направлениях.

#Mirziyoyev #sammit #YeOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот

🔹Жума - йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни!

❗️Сурхондарё вилоятида ЙТҲларнинг олдини олиш борасида жамоат жойларида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

‼️Йўлларда тартиб сақланишида ҳар бир ҳаракат иштирокчисининг ўрни муҳимдир!

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Хабарлар

🚔 "Чинор" мунтазам ЙПХ масканида "Кобальт" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда

⚡️2021 йил 7 декабрь куни соат 16:00 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида жойлашган "Чинор" мунтазам ЙПХ масканида ҳаракатланиб ўтаётган "Кобальт" русумли автомобиль ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 5 та катта қутиларга солинган, 100 блок "Milano" номли 🚬тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлган.

‼️Ҳолат юзасидан тегишли 📄ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган М.А. ва аниқланган маҳсулотлар туман ИИБга топширилган.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот

🏢 Ўқув муассасаларида, корхона ва ташкилотларда қоидалар юзасидан тарғиботлар ўтказилмоқда

‼️Мақсад - йўлларда фуқаролар саломатлигини асрашдир!

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
👫 Ҳеч бир бола эътибор ва меҳрдан четда қолмайди

🔹2021-2022 ўқув йилида Самарқанд вилоятида якка тартибда таълим олувчи 1644 нафар ўқувчилар ҳолидан хабар олиш ташаббусига вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳам қўшилиб, уларнинг ҳолидан хабар олишмоқда. Ўқувчиларнинг хонадонига бориб, ўқув қуроллари ва бошқа турли совғалар улашишмоқда.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok