Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.5K subscribers
21K photos
18.7K videos
14 files
15.3K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
⚡️Республикамизнинг барча ҳудудларида бугун, 6 сентябрь куни таълим муассасалари ўқувчилари учун ўқув дарслари бошланди. 🛣 Автомобиль йўли ёқасида жойлашган таълим даргоҳларига ўқувчиларнинг кетиш ва келишларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида, тақсимот…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарлар

⚡️Йўлларда болалар хавфсизлигини таъминлаш учун бир қанча чоралар кўрилмоқда

🔹Андижон вилояти ҳудудидан ўтган автомобиль йўлларида, асосан таълим даргоҳлари атрофида ҳайдовчиларни хушёрликка чорловчи макетлар ўрнатилмоқда. Шунингдек, мактабларда "Йўл ҳаракати хавфсизлиги синфхонаси" ташкил этилиб, қоидалар бўйича болаларга тушунтириш ва маълумотлар берилиши йўлга қўйилмоқда.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Forwarded from Xushnudbek.uz
Австралияда тайёрланган таъсирли ижтимоий реклама:

«Болаларни ўлдирганда, унинг бутун оиласини ҳам ҳалок қиласиз.
Мактаблар олдида тезликни камайтиринг».

Бугундан бошлаб мактабларда ҳам ўқишлар бошланди. Миллионлаб ўқувчи ука-сингилларимиз ваниҳоят жонажон мактабларига қайтишди. Бу қувонарли, албатта.

Аммо болаларнинг хавфсизлигини ҳам унутмаслигимиз керак.

Ҳурматли ҳайдовчилар, сизлардан илтимос, мактаблар олдига яқинлашганда секинроқ юринг, шошманг, диққатингизни икки карра оширинг. Ўзи умуман йўлларда эҳтиёт бўлинг.

P.S.: шахсан мен қонун йўли билан бутун Ўзбекистондаги мактаблар олдидаги йўлларда 30 км/соат тезлик чекловининг ўрнатилиши тарафдориман.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарлар

🔹Хоразм вилоятида 6 сентябрдан 16 сентябргача "Диққат болалар!" тадбири ўтказилмоқда

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

🔹Қоидабузарлик сабаб кўнгилсиз ҳодисалар юзага келиши мумкинлигини унутманг

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
#Хабарлар ⚡️Йўлларда болалар хавфсизлигини таъминлаш учун бир қанча чоралар кўрилмоқда 🔹Андижон вилояти ҳудудидан ўтган автомобиль йўлларида, асосан таълим даргоҳлари атрофида ҳайдовчиларни хушёрликка чорловчи макетлар ўрнатилмоқда. Шунингдек, мактабларда…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарлар

🚶Пиёдалар билиши шарт бўлган қоидалар, йўл белгилари ҳамда чизиқларининг турлари ва кўринишларини болаларга ўргатиб бориш зарур

❗️Бугун, 6 сентябрь куни юртимиздаги барча таълим даргоҳларида ўқув дарслари бошланди. ДЙҲХХ ходимлари мактабларга ташриф буюриб, асосан, пиёдалар билиши зарур бўлган қоидалар бўйича болаларга тушунтиришлар беришмоқда.

‼️Барча ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини автомобиль йўли ва яқинида ёлғиз ҳаракатланишига рухсат бермасликларини, эътиборли ва эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган
видео юзасидан маълумот

⚡️Жорий йилнинг 28 август куни соат 17:40 ларда, Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Навоий шоҳ кўчасида ЙПХ ходими К.Рашидов томонидан "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишораси кўрсатилганда ҳайдовчи тўхтамасдан ҳаракатда давом этган. ЙПХ ходими ва ушбу жойда хизмат олиб бораётган ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари бошқа бир "Дамас" русумли автомобилда бўйсунмай кетган ҳайдовчини кузатиб борган.

🔹Ҳайдовчи тўхтагандан сўнг, ходимлар томонидан бўйсунмаслик ҳолатини бартараф қилиш чоралари кўрилган. ЙПХ ходими томонидан меъёрий ҳужжатлари тақдим қилиниши сўралганда, ҳайдовчи ҳужжатларини тақдим қила олмаган.

❗️Ҳолат юзасидан тегишли тартибда баённома ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга, тартибга солувчиларнинг ишорасига риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Об_ҳаво

☀️ 7 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Ёнғин

🔥Тўрақўрғон туманида "Спарк" автомобили ёниб кетди

⚡️Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 16:00 ларда, Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Чусткўприк МФЙ, "Тут" кўчасида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1961 йилда туғилган Ф.Қ. бошқарувидаги "Спарк" русумли автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

🔹Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни тўхтатган ва ўт ўчириш хизматига хабар берган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф қилинган.

🔹Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Тўрақўрғон тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Хабарлар

E-AUKSION: Республика бўйича 📸радар ва камералар ўрнатиш жойлари (319 та)

🔹 Тошкент шаҳри бўйича 101 та ҳудуд (кўриш)
🔹 Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 44 та ҳудуд (кўриш)
🔹 Қашқадарё вилояти бўйича 11 та ҳудуд (кўриш)
🔹 Наманган вилояти бўйича 7 та ҳудуд (кўриш)
🔹 Самарқанд вилояти бўйича 15 та ҳудуд (кўриш)
🔹 Сирдарё вилояти бўйича 21 та ҳудуд (кўриш)
🔹 Фарғона вилояти бўйича 17 та ҳудуд (кўриш)
🔹 Aндижон вилояти бўйича 17 та ҳудуд (кўриш)
🔹 Бухоро вилояти бўйича 48 та ҳудуд (кўриш)
🔹 Жиззах вилояти бўйича 23 та ҳудуд (кўриш)
🔹 Навоий вилояти боъйича 11 та ҳудуд (кўриш)
🔹 Сурхондарё вилояти бўйича 1 та ҳудуд (кўриш)
🔹 Тошкент вилояти бўйича 2 та ҳудуд (кўриш)
🔹 Хоразм вилояти бўйича 1 та ҳудуд (кўриш)

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Ёнғин

🔥Жиззахда юк автомобили ёниб кетди

⚡️Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 16:40 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1027-километрида, "Самарқанд-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Ш.Ғ. бошқарувидаги "Камаз" русумли юк автомобилининг газ ускунасидаги носозлик сабаб ёнғин юзага келган.

🔹Ҳайдовчи автомобилни зудлик билан тўхтатган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Ғаллаорол тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейд

🚛 Меъёрдан оғир юк - кўнгилсиз ҳодисага ва йўллар сифатининг бузилишига сабаб бўлади

🔹Ҳудудларда юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган тартибда 📄баённома тузилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Токиода бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этган спортчиларимиз тантанали кутиб олинмоқда

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
#Хабарлар 🚶Пиёдалар билиши шарт бўлган қоидалар, йўл белгилари ҳамда чизиқларининг турлари ва кўринишларини болаларга ўргатиб бориш зарур ❗️Бугун, 6 сентябрь куни юртимиздаги барча таълим даргоҳларида ўқув дарслари бошланди. ДЙҲХХ ходимлари мактабларга ташриф…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарлар

⚡️Ўқув йилининг биринчи куни

🔹Бугун юртимизнинг барча таълим даргоҳларида ўқув дарслари бошланди. Шаҳар ва туманлардаги автомобиль йўлларида транспорт воситалари серқатновлиги ҳам ортди.

‼️Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
#Хабарлар ⚡️Ўқув йилининг биринчи куни 🔹Бугун юртимизнинг барча таълим даргоҳларида ўқув дарслари бошланди. Шаҳар ва туманлардаги автомобиль йўлларида транспорт воситалари серқатновлиги ҳам ортди. ‼️Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда эҳтиёткор…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Йўлларда болаларни ёлғиз қолдирманг!

‼️Барча ота-оналардан автомобиль йўлида ва яқинида фарзандлари ёлғиз ҳаракатланишига рухсат бермасликларини, мактабга бориш ва қайтишда биргаликда, белгиланган жойдан йўлни кесиб ўтишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган
видео ўрганилди ва қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди

🔹Ижтимоий тармоқда "Сизлар нима иш қилсангиз ҳам қонунга тўғри келаверади-я" сарлавҳаси остидаги видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди. Видеода "Нексия-3" русумли, 50 962DBA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратувчи 1.1 йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги акс этган.

📹 Видео Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳайдовчи А.А.га нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok