Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.6K subscribers
20.9K photos
18.4K videos
14 files
15.2K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот

🌇Нукуслик ёшларнинг йўл ҳаракати қоидалари борасидаги билимлари 🚦"Яшил чироқ" мусобақасида синовдан ўтказилди

©️"Qaraqalpaqstan MTRK" телеканали

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#ЙТҲ_Ёнғин

🚐"Дамас" билан тўқнашган 🚘"Ласетти" русумли автомобиль 🔥ёниб кетди

⚡️Жорий йилнинг 15 май куни соат 17:20ларда, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри "Хива-Урганч" йўлининг 1-километрида ҳайдовчи, 26 ёшли Х.Ш. бошқарувидаги "Ласетти" русумли ҳамда ҳайдовчи, 36 ёшли М.Ф. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Зарб оқибатида "Ласетти" русумли автомобиль йўлни четидаги бетон тўсиққа урилган ва двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

🔥Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Урганч шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рейд

⚡️🚨Самарқанд вилоятида қўпол қоидабузарликлар бўйича рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨🧍🏻«Диққат, пиёда» кенг кўламли профилактика ойлигида барчани огоҳ бўлишга чорлаймиз!

©️ “Xorazm MTRK” телеканали

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қонун-қоидаларга ҳурмат болаликдан бошлангани маъқул

"Пиёда ойлиги" давом этмоқда

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот

⚡️Тарғибот тадбирларини ўтказишдан мақсад - бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишдир

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️🛣Йўл минтақаларида мол боқиш, чорвани қаровсиз қолдиришнинг мудҳиш оқибатларини олдини олиш учун манзилли ишлар олиб борилди.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Об_ҳаво

🌏 "Ўзгидромет" хабарига кўра,🔹бугун кундуз куни Ўзбекистонда кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 30-35° бўлади.

🔹Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 31-33° бўлади.

🔹Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Қайси белги қайрилишга рухсат этади?
Anonymous Quiz
4%
1
31%
2
19%
3
44%
4
2%
5
Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной заслуженного деятеля искусств Республики Узбекистан Баходира Юлдашева

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, ҳуқуқингиз билан бир қаторда мажбуриятларингизни ҳам билиб қўйинг!

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Автомобилда йўловчи ташишни тартибга солиш соддалаштирилади

“Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5108-сон, 07.05.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 15 майдан 2022 йил охиригача автомобилда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишни соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади. Бунда:

👉 йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспортларда ташиш якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади;

👉 якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўловчиларни енгил автотранспортларда ташиш лицензия варақасига асосан амалга оширилади;

👉 лицензия варақаси 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган автомобиль мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга “Лицензия” ахборот тизими орқали берилади;

👉 автомобилда йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар “Aккредитация маркази” ДУКда аккредитациядан ўтган техник хизмат кўрсатиш станцияларида 6 ойда камида 1 маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт;

👉 якка тартибдаги ташувчилар лицензияга эга корхоналарда ҳамда йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлар (агрегаторлар) томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида ойлик тиббий кўрикдан ўтиши шарт;

👉 якка тартибдаги ташувчиларга йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти доирасида ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди;

👉 2021 йил 1 сентябргача якка тартибдаги ташувчиларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди;

👉 якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига БҲМнинг бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди;

👉 якка тартибдаги ташувчилар қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 3 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга автомобиль транспортида юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ставкада тўлайди.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан якка тартибдаги ташувчилар ўз фаолиятини фақатгина агрегаторлар хизматидан фойдаланган ҳолда амалга оширади.

🔰 Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидагилар учун рухсат этилади:

йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;

йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.

Йўловчи ташишда фойдаланилаётган автотранспортларнинг ранги ва махсус серияли давлат рақами белгиси бўйича ўрнатилган амалдаги талаблар 2023 йил 1 январгача тўхтатиб турилади.

Шунингдек, йўналишсиз таксилар учун автомобилнинг олд ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли ёритиш чироғи, ҳисоблагич (таксометр) ва радиоалоқа воситаси, шунингдек, назорат-касса машинасини ўрнатиш талаблари бекор қилинди.

🔰 Бундан ташқари, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз такси ва якка тартибдаги ташувчилар учун қуйидаги талаблар жорий этилади:

● автомобиль тепасига “TAXI” таниш белгили тўқ сариқ рангли фонарь ўрнатиш;

● тўловни амалга ошириш, шунингдек, босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (шу жумладан уяли телефонлар, планшетлар) бўлиши;

● автомобилнинг приборлар панелида автомобиль транспортининг давлат рақами, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжат (ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш учун лицензия/лицензия варақаси) ва ҳайдовчининг телефон рақами кўрсатилган маълумотлар табличкаси мавжуд бўлиши.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok