Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.4K subscribers
21.3K photos
19K videos
14 files
15.3K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурота шаҳри бўйлаб огоҳликка чорловчи ”Автокарвон” ҳаракатланди

Даставвал туман марказидаги "Бўдиқ" МФЙда профилактик тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, ҳайдовчилар кўп тўпланадиган бекатларда профилактик суҳбатлар ташкил этилиб, қарама-қарши ҳаракатланмаслик, уйқу ва чарчоқ сезилганида бошқарувга ўтирмаслик хусусида профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилди.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳри кўчаларида жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш мақсадида тунги вақтда соҳавий хизматлар билан ўзаро ҳамкорликда назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

👉 @YHXX_UZ
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБга янги раҳбар тайинланди

Жорий йилнинг 8 август куни ЙҲХБда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Алиев раҳбарлигида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимидаги барча шахсий таркиб иштирок этди.

Дастлаб тизим томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди. Шундан сўнг, ЙҲХБ бошлиғи вазифасини бажариб келаётган подполковник Ш.Исломов ИИВ Академиясининг магистратура босқичига қабул қилинганлиги боис кузатув маросими ўтказилди. ИИБ бошлиғи кейинги фаолиятларида омад ва зафарлар тилаб, ЙҲХБга тайинланган янги раҳбар подполковник Мансурбек Газиевни шахсий таркибга таништирди.

Йиғилиш якунида ИИБ бошлиғи томонидан масъулларга йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш, вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Масжидлар атрофидаги йўлларда ҳайдовчиларнинг тартиб билан ҳаракатланиши ва пиёдаларнинг хавфсизлиги ЙПХ ходимлари томонидан таъминланди.

Видеода: Бухоро вилояти

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума намозига ташриф буюрган фуқаролар хавфсизлиги ЙПХ ходимлари томонидан таъминланди

Видеода: Сирдарё вилояти.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими Жамшид Ўриновнинг бир кунлик хизмат фаолияти ҳақида

👉 @YHXX_UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасига давлат ташрифини ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитидаги иштирокини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди. Остона халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов кузатиб қўйди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев, завершив свой государственный визит в Республику Казахстан и участие в саммите глав государств Центральной Азии, отбыл в Ташкент. В международном аэропорту Астаны высокого гостя проводил Премьер-министр Казахстана Олжас Бектенов.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #Maslahatuchrashuvi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X