Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.5K subscribers
21.2K photos
18.9K videos
14 files
15.3K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Урганч шаҳри ва Хонқа туманидаги "Қизил" тоифага киритилган маҳаллаларда "Хавфсиз тун" ва “Ҳамкор” профилактик тадбирлари ўтказилди

🔹Қоидани бузган ҳайдовчилар тўхтатилиб, уларга айнан содир этган қоидабузарликларининг оқибатлари тушунтирилди ва Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тартиб яна бир бор эслатиб ўтилди.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Ҳурматли ота-оналар! Вояга етмаган, тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандингизга автотранспорт воситасини бошқаришига йўл қўйманг

🛣Бухоро вилоятининг Ромитан туманида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган "Lacetti" русумли автомобилни вояга етмаган мактаб ўқувчиси бошқариб юрганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий профилактика инспектори билан ҳамкорликда иш олиб борилиб, вояга етмаган фарзандига автомобилни бошқаришга рухсат берган отага нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилди.

🏢Шунингдек, ҳолат ЙҲХБ ходимлари томонидан вояга етмаган бола таълим олаётган мактабда ҳам ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда ота-оналар иштирокида кенг муҳокама қилинди.

👉 @YHXX_UZ
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчининг иш вақти давомийлиги 9 соатдан ортиқ ёки йўналиш масофаси 400 км ва ундан кўп бўлганда йўловчилар ташилаётган автобусда ҳайдовчининг дам олиши учун жой жиҳозланган бўлиши ва қатновга икки нафар ҳайдовчи чиқарилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛣Олот туманида "Маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида ЙҲХБ ходимлари томонидан бир қанча самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

👉 @YHXX_UZ
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари БМТ тизимидаги ушбу етакчи тузилманинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди.

Ташриф дастури доирасида, шунингдек, ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказиш ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит город Самарканд для участия в открытии 25-й сессии Генеральной Ассамблеи Всемирной туристской организации (ЮНВТО).

Глава нашего государства выступит на открытии главного саммита этой ведущей отраслевой структуры системы ООН.

В рамках программы запланировано также проведение встречи с генеральным секретарем ЮНВТО Зурабом Пололикашвили и ознакомление с выставкой туристической индустрии.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Видеода йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишига сабаб бўладиган қоидабузарликлардан бирини кўришингиз мумкин. Айрим ҳайдовчилар йўлларда кутилмаганда бурилиши ёки қайрилиб олиши кераклиги ёдига тушган вақтда видеодаги каби қалтис вазиятни юзага келтиришмоқда.

📗Маълумот ўрнида, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

(Қоидабузарлик юзасидан ўрнатилган тартибда чора кўрилган)

❗️Ҳайдовчилардан қоидаларга риоя этишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун Самарқанд вилоятига келди. Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Самаркандскую область для участия в юбилейной сессии Генассамблеи Всемирной туристской организации. По прибытии глава нашего государства посетил мавзолей Имама Бухари.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔹Хўжайли туманида жойлашган Абу Али ибн Сино номидаги жамият саломатлиги техникумида йўлларда белгиланган қоидаларга риоя этиш зарурлиги юзасидан ЙҲХБ ходимлари томонидан тарғибот ишлари олиб борилди.

❗️Тингловчиларга ҳаракат иштирокчиларининг мажбуриятлари тушунтирилиб, айниқса, пиёдаларга оид тартиб ва меъёрлар ҳамда бошқа зарур маълумотлар батафсил етказилди.

👉 @YHXX_UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвилини қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в городе Самарканде принял генерального секретаря Всемирной туристской организации Зураба Пололикашвили.

#Mirziyoyev #uchrashuv #YNVTO #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Эслатма

🚘 Товуш сигналини сабабсиз бериш — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @YHXX_UZ
🚷Пиёдалар учун ҳам қоидалар мавжуд

📘Қоидаларга кўра, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтиш жойларидан, шунингдек, ер ости ва ер усти ўтиш жойларидан, улар бўлмаганда эса чорраҳаларда тротуар чизиқлари ёки йўл ёқаси бўйлаб кесиб ўтишлари керак.

📗Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 138-моддаси биринчи қисмига кўра, пиёдаларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Суратларда: Қашқадарё вилояти

👉 @YHXX_UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии открытия 25-й сессии Генеральной Ассамблеи Всемирной туристской организации в городе Самарканде.

#Mirziyoyev #sessiya #YNVTO #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter