Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.4K subscribers
21.3K photos
19K videos
14 files
15.3K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔷Халқ таълими вазирлигининг ишчи гуруҳи аъзолари Жиззах вилоятида болаларга Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга мўлжалланган синфхона намунаси билан танишдилар

👉
@YHXX_UZ
#Муносабат

⚡️Самарқандда маст ҳолдаги ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг қонуний талабини бажармасдан қочишга уринди

🌐Ижтимоий тармоқда икки нафар ЙПХ ходимлари "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчисини транспорт воситасидан тушириб, патруль автомобилида олиб кетганлиги акс этган видео тарқалди.

🔹Воқеа тафсилотлари қуйидагича:

🔹2022 йил 12 декабрь куни Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 6-километрида ЙПХ ходими томонидан "Cobalt" русумли, 30485TTH давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ҳақидаги ишора кўрсатилганда ҳайдовчи ишорага риоя қилмасдан ҳаракатда давом этган. Ходимлар патруль автомобили билан бўйсунмасдан ҳаракатланган ҳайдовчининг ортидан кузатиб борган. "Қорасув массиви"да ҳайдовчини тўхтатиш чоралари кўрилган. Мазкур жараёнда ҳайдовчи томонидан ходимларга қаршилик кўрсатиш ҳолати атрофдаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган. Алкотестер мосламаси билан текширув ўтказилганда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган О.Р. мастлик ҳолатидалиги аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унинг бошқарувида бўлган транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗻"Қамчиқ" довонида об-ҳаво шароити ва йўл ҳолати яхши

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

🚔ИИВ ЖХД ЙҲХХ вакиллари айни кунларда Туркия давлатида бўлиб, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мазкур давлат тажрибасини ўрганмоқдалар

🔹Режалаштирилган дастурга асосан 12 декабрь куни делегация аъзолари ИИВ Хавфсизлик бош дирекцияси (Полиция) Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (Трафик полис), Полиция Ахборот-технологиялари бошқармаси ҳамда Трафик полис ҳузуридаги Автойўлларда йўл ҳаракати хавфсизлиги стратегиясини мувофиқлаштириш бошқармасига ташриф буюришди.

‼️Ўрганишлар давомида мамлакатдаги йўллар инфратузилмаси, жиҳозланиши ва ташкил этилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚶‍♂️Пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚶Пиёдалар учун ҳам йўлларда ҳаракатланиш қоидалари белгиланган

©️ "Zo'r tv " телеканали "Bu kun" дастури

👉 @YHXX_UZ
🚘Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно), — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @YHXX_UZ
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги 18-сон автобус саройи фаолияти билан танишмоқда. Бу ерда давлатимиз раҳбарига шаҳар кўчаларида тирбандликни камайтириш, жамоат транспорти хизматларини яхшилаш режалари тақдимот қилинмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев знакомится с деятельностью автобусного парка №18 Ташкента. Здесь главе государства представляются планы по уменьшению пробок на улицах города, улучшению услуг общественного транспорта.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Тошкент шаҳридаги 5-сон иссиқлик марказига ташриф буюриб, бу ердаги технологик жараёнлар ва ускуналарнинг ишлаши билан танишмоқда.

Президент посещает теплоцентраль №5 города Ташкента, где знакомится с технологическим процессом и работой оборудования.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 18-автобус саройида бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил автобусный парк №18 акционерного общества «Тошшахартрансхизмат».

#Mirziyoyev #tanishuv #transport #avtobuslar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter