Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.8K subscribers
20.6K photos
17.9K videos
14 files
15.2K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Аукционга қўйилган давлат рақам белгилари олти ой мобайнида сотилмаса...👆📹

👉
@YHXX_UZ
☀️Қуёшда қолдирилган 🚘автомобиль салонидаги иссиқ ҳаво ҳарорати 55-60 даражагача кўтарилиб ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин

☀️Қуёшнинг таъсири натижасида 🚘автомобиль ичидаги ва ташқаридаги ҳаво ҳароратини солиштирамиз:

вақт - ташқарида - ичкарида
0 мин. +27 даража + 27 даража
10 мин. +27 даража + 37 даража
20 мин. +27 даража + 43 даража
30 мин. +27 даража + 46 даража
40 мин. +27 даража + 48 даража
50 мин. +27 даража + 49 даража
60 мин. +27 даража + 51 даража

☀️Қуёш нурларидан ҳосил бўлган иссиқлик 🚘автомобиль ичида жуда тез тўпланади.

‼️Айни кунларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши сабабли транспорт воситасини соя ва салқин жойларда қолдиришингизни сўраб қоламиз.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Яна бир шошқалоқ, масъулиятсиз ва қоидабузар ҳайдовчи

🛣Йўлда учрайдиган бу каби айрим ҳайдовчилар сабаб турли кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлмоқда. Улар учун тезлик меъёри, тўғри қувиб ўтиш, белги ва чизиқларнинг талабларига риоя қилиш каби тушунчалар бегонадек гўё. Баъзи фуқаролар "бирор зарур жойга шошилаётган бўлса керак-да" дея изоҳ беришади. Шошилиб автомобиль бошқариш, қоидаларни четлаб ўтиш яхши якун топмаслиги кўп марта ўз тасдиғини топган. Шу сабабли барча ҳайдовчилардан қоидаларга тўлиқ риоя қилишларини сўраймиз. Йўл ўйин майдони эмаслигини, бир неча сонияларда турли ҳодисалар содир бўлиши мумкинлигини унутманг.

‼️Йўлда ҳар бир инсон хавфсиз ҳаракатланиб, соғ-саломат оиласи бағрига қайтишини истаймиз.

(Видеода акс этган қоидабузарлик юзасидан тегишли тартибда 📄чора кўрилган)

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📗 Конституция — фаровон ҳаётимиз кафолатидир!

🚔ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча фуқароларни "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишга чақиради.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жиззах шаҳрида пиёдалар ўтиш жойларидаги чизиқлар янгиланмоқда

👉
@YHXX_UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Туркия Президенти давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуниация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Турецкой Республики Реджепом Тайипом Эрдоганом.
Президент Турции выразил твердую поддержку усилиям главы нашего государства по обеспечению мира, стабильности и устойчивого развития в Республике Каракалпакстан.
Рассмотрены вопросы расширения узбекско-турецких многоплановых отношений, прежде всего в торгово-экономической, инвестиционной, транспортно-коммуникационной и культурно-гуманитарных сферах.

#Mirziyoyev #muloqot #Tutkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида Россия Президенти давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор между Президентом Республики Узбекистан Шавкатом Мирзиёевым и Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.
В начале беседы Президент России выразил поддержку решительным мерам, принятым главой нашего государства по стабилизации ситуации в Каракалпакстане.
Рассмотрены вопросы дальнейшего укрепления узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества, расширения многопланового сотрудничества двух стран.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚙 Транспорт воситаси ҳаракатланаётганда йўловчи тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариши тақиқланади

👉
@YHXX_UZ
#Об_ҳаво

🔹Гидрометеорология хизмати марказининг
хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30-35°, жанубда 39° гача бўлади.

🔹Пойтахтимизда
ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 33-35° бўлади.

🔹Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда
ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-23° бўлади.

👉
@YHXX_UZ
Ушбу белгилар амал қиладиган ҳудудда "Ногирон" таниқлик белгиси билан белгиланган автомобилга тўхташга рухсат этиладими?
Anonymous Quiz
53%
Рухсат этилади
46%
Тақиқланади
1%
🤷🏻‍♂️
⚡️Тақиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги факт "Шарқ" ЙПХ масканида аниқланди

🔹Жорий йилнинг 6 июль куни соат 03:45 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Джураев ва Б.Нуғмоновлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилган вақтда салонда бўлган йўловчи, 2001 йилда туғилган А.Т. кўринишидан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида, ушбу йўловчининг уяли қўл телефони ғилофи орқасидан қора целофан парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

📄Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Т. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

🛣 Йўлларда текширувлар давом этмоқда...

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👮🏻‍♀️ Хоразмда бўлиб ўтган рейд тасвирлари

🚔Рейдлар давомида турли қоидабузарликлар бўйича тегишли 📄чоралар кўрилмоқда. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
🚘"Lacetti" ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

⚡️2022 йил 5 июль куни соат 08:10 ларда Тошкент шаҳар, М.Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ф.Мирзажонов томонидан, Паркент кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган С.С.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

📄Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.С. М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📗Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари бўйича тушунтириш ва тарғиботлар давом этмоқда

👮🏻‍♀️Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъуллари автомактабларга ташриф буюриб, ҳайдовчиликка номзодларга янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартириш ва янгиликлар ҳақида тушунтиришлар беришди.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Энди автомактаблар 🟢"яшил", 🟡"сариқ" ва 🔴"қизил" тоифаларга бўлинади
:

👉 ҳайдовчи қоидабузарлик ёки ЙТҲ содир этса, у тамомлаган автомактаб рейтинги тушади;

👉 олий ёки илмий даражага эга ўқитувчилар сони автомактаб рейтингини ҳисоблашда инобатга олинади;

👉 ҳар бир автомактабга тоифаси бўйича "логотип" берилади.

Батафсил изоҳ видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ
"Албатта, бу воқеалар бир кунда ёки ўн кунда ташкил қилинган эмас.

Бу ҳаракатларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилган.

Уларнинг асл мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга қаратилган.

Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.

Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур.

Шунинг учун, Бош прокурор Н.Йўлдошевга топшириқ ҳар бир ҳолат чуқур ва холисона ўрганилсин ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо берилсин.

Шу ўринда, куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинсин. Агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминлансин".

Facebook|Instagram|Twitter
“Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистондаги вазият изга тушмоқда. Энг асосийси, аҳолининг тинчлиги ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ.

Иқтисодиёт тармоқлари ишламоқда. Одамлар кундалик ишлари ва юмушлари билан банд. Деҳқонлар ўз даласида ишламоқда, пешона тери билан яратган ҳосилларини йиғиштирмоқда.

Бозорлар, дўконлар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари фаолият юритмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан бу ерга озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

Давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари томонидан ҳудудда барқарор вазиятни таъминлаш бўйича уюшган ва мувофиқлашган ҳолда иш олиб борилмоқда".

Facebook|Instagram|Twitter