Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.7K subscribers
20.7K photos
18.1K videos
14 files
15.2K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Суҳбат мавзуси: Ҳайдовчи маданияти

©️
"Zo‘r tv" телеканали "Bu kun" информацион дастури

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиёдалар томонидан бошқариладиган светафорлар сони ортмоқда

👉
@YHXX_UZ
#Диққат

🚴🏻 Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе бўйича ўтказиладиган мусобақа сабабли айрим йўллар вақтинча ёпилади
🚧

🛣Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида спортнинг велоспорт-шоссе бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан 28, 29, 30 июнь кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4P12 "Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ" автомобиль йўлининг 34-километри (Чирчиқ платинадан старт)дан бошлаб 47-километрлари оралиғида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.⛔️

🔹Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚔 Самарқандда бўлиб ўтган рейд тасвирлари

🚨Рейдлар давомида турли кўринишдаги қоидабузарликлар бўйича чора кўрилиб, транспорт воситалари белгиланган тартибда жарима майдонига қўйилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Президент “тонировка” масаласига тўхталди.

“Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз, бу – энг аввало инсон қадри учун.

Шу боис, халқимизга қандай енгилликлар берсак, у биздан рози бўлади, деган савол барча раҳбарларни ҳар куни, ҳар дақиқа ўйлантириши керак.

Ҳар гал жойларга чиққанимда оддий-оддий одамлар билан учрашиб, муаммоларини эшитаман, яна қанча аҳолимизда шундай муаммолар борлиги ҳақида ўйлайман ва унга ечим қидираман.

Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалардан ҳам хабардорман.

Мана, бугунги кунда мамлакатимизда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошди. Ҳайдовчиларимизда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолган.

Шу боис, бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим”, деди Президент.
Президент таъкидлаганидек, 1 июлдан бошлаб:

- автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

- олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;

- ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.

"Бу ҳали бошланиши. Мен Президент маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга топшириқ берганман.

Одамларимизни қийнаётган, аҳамиятини йўқотган тартиб ва чекловларни бекор қилиш бўйича Ишчи гуруҳи барча йўналишларда мунтазам ишлаяпти.

Жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади”, деди Президент йиғилиш якунида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘 Автомобиль газ баллонлари билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

👉
@YHXX_UZ
Пахта ҳосилдорлигини ошириш ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари Президент ҳузурида Пахтачилик кенгаши ташкил этиш таклифини билдирди.
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун алоҳида индустриал зоналар ташкил қилиниши белгиланди. Ушбу мажмуаларни бошқаришга чет эл компанияларини ва ишлаб чиқаришга нуфузли брендларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам повышения урожайности хлопчатника и увеличения экспорта текстиля.
Глава государства предложил создать Совет по хлопководству при Президенте.
Определено создание отдельных индустриальных зон для производства готовой текстильной продукции и увеличения экспорта. Поставлена задача привлечь к управлению этими комплексами зарубежные компании, к производству – известные бренды.

#Mirziyoyev #videoselektor #paxtachilik #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев "тонировка" бўйича енгиллик ҳақида: Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз – энг аввало инсон қадри учун

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📗Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари бўйича тушунтириш ва тарғиботлар давом этмоқда

👮🏻‍♀️Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъуллари ФВБ ходимларига янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартириш ва янгиликлар ҳақида тушунтиришлар беришди.

👉 @YHXX_UZ
#Об_ҳаво

🔹Гидрометеорология хизмати марказининг
хабарига кўра, бугун 29 июнда республика бўйича ҳарорат фони 40-42° атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45° гача бўлган қуруқ, иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

🔹Пойтахтимизда қуёшли бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ҳарорат 41-43° гача кўтарилади.

🔹Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-35° бўлади.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жиззахда Миллий Гвардия ўқув маркази тингловчи ҳамда ҳарбий хизматчилари билан тарғибот учрашуви бўлиб ўтди

‼️Учрашув давомида вилоят ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тингловчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ сўнгги ўзгариш ва янгиликлар етказилди.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🛵 Скутерни бошқариш учун қоидалар бўйича таълим олиш ва "А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш зарур

📗Янги таҳрирдаги
йўл ҳаракати қоидаларига кўра, эндиликда мотоцикллар билан бир қаторда мопедлар ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари (квадроцикл, трицикл, скутер)ни бошқариш учун ҳайдовчида "А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши талаб этилади.

👉
@YHXX_UZ
#Об_ҳаво

☀️30 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Навоийда бўлиб ўтган "Ёшлар фестивали" тадбиридан тасвирлар

‼️Тадбирга ташриф буюрган фуқароларнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланиши ЙПХ ходимлари томонидан таъминланди.

👉 @YHXX_UZ
📱Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар ўрганилиб, пиёдалар ўтиш жойида тегишли чизиқлар чизилди

🌐Ижтимоий тармоқда Мирзо Улуғбек тумани, Мусаввирлар ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидаги пиёдалар ўтиш жойида тегишли йўл белгилари мавжудлиги, лекин йўл ётиқ чизиқлари чизилмаганлиги ҳақидаги мурожаат баён этилган хабар ва суратлар Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу жойга 1.14.1 йўл ётиқ чизиғи чизилди.

🛣Йўлларда хавфсизликни таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиб бораётган жамоатчилик вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.

👉
@YHXX_UZ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни 65 йиллик юбилейи билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, биродар Туркманистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Икки мамлакатнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Председателем Халк Маслахаты Милли Генгеша Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым.
Глава нашего государства сердечно поздравил Гурбангулы Бердымухамедова c 65-летним юбилеем, искренне пожелав ему доброго здоровья, благополучия и успехов, мира и процветания братскому народу Туркменистана.
Обсуждены вопросы дальнейшего расширения многопланового сотрудничества двух стран.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Тақиқланган моддалар билан боғлиқ навбатдаги факт Янгиҳаёт туманида аниқланди

🚔2022 йил 29 июнь куни соат 00:30 ларда Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида жойлашган “Янгиҳаёт” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Толиев ва Р.Артиқовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган А.А.нинг ёнидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик ҳамда целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

📄Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.А. ва топилган моддалар Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉
@YHXX_UZ