Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.7K subscribers
20.6K photos
18K videos
14 files
15.2K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
⚡️Ҳукуматнинг тегишли фармойишига (199–Ф, 26.04.2022 й.) кўра, 2022 йил 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 Сирдарёда ЙҲХБ ходимлари томонидан устахоналарда текширув ва тарғибот тадбирлари олиб борилди

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙҲҚ_янги_таҳрир

🚛 Юк автомобиллари эндиликда йўлнинг ўнг қатнов қисмида ҳаракатланиши бўйича тартиб белгиланди

Батафсил видеода👆📹

📗 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.

👉
@YHXX_UZ
#ЙТҲ

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Шаҳрихон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️2022 йил 27 апрель куни соат 13:10 ларда Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Қозиқўрғон МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 409-километрида ҳадовчи, 1991 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги "Labo" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Ў.У. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Labo" автомобили ағдарилган.

🚑 Натижада, "Labo" автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

🔹Мазкур ЙТҲ юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
Қишлоқ хўжалигида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига лойиҳаларни ўзи ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати юклатилди.
Давлатимиз раҳбари соҳада хизматларни ривожлантириш, экинлар ҳисоби ва сув сарфини онлайн мониторинг қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Аграр соҳада таълим сифатини яхшилаш, ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш чоралари белгиланди.

Состоялось совещание по вопросам реализации проектов и повышения качества образования в аграрной сфере.
Министерство сельского хозяйства наделено полномочием по самостоятельному запуску проектов и реализации их на условиях лизинга.
Глава государства дал ряд указания касательно развития аграрных услуг, ведения учета посевов и онлайн-мониторинга расхода воды.
Определены меры по улучшению аграрного образования, подготовке специалистов среднего звена.

#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚐 "Damas"нинг салонига қўшимча газ баллон ўрнатган ҳайдовчига чора кўрилди

⚡️Чироқчи туманида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари томонидан "Damas" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг салонига, йўловчи ўриндиғи тагига қўшимча газ баллон ўрнатилганлиги аниқланган.

📄Қоидабузарлик ҳолати юзасидан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

‼️Барча ҳайдовчилардан ўрнатилган тартиб ва қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз. Ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўйманг.

👉 @YHXX_UZ
Автомобиллар чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
Anonymous Quiz
19%
Қизил, кўк, яшил
50%
Яшил, кўк, қизил
29%
Яшил айни вақтда қизил билан, кўк
2%
🤷‍♂️
#Об_ҳаво

🔹“Ўзгидромет”
хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-32° бўлади.

🔹Пойтахтимизда
ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 28-30° бўлади.

🔹Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда
ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22° бўлади.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарқанд шаҳрида мактаб ўқувчиси "Nexia-3" русумли автомобилда ЙПХ ходимларининг ишорасига тўхтамади

📄Қоидабузарлик ҳолати белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

‼️Барча ота-оналардан вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шахсий_фикр

Сиз ўзингизни йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ амал қиладиган ҳайдовчи деб ҳисоблайсизми?

👉
@YHXX_UZ
#ЙТҲ

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️Бугун, 2022 йил 28 апрель куни соат 06:00 ларда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шох кўчасида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Х.Т. "Damas" русумли автомобилни бошқараётиб, ухлаб қолиши натижасида руль бошқарувини йўқотган ва пиёдалар ўтиш кўприги устунига урилган.

🚑 Натижада, ҳайдовчи Х.Т. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#Об_ҳаво

🌤 29 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
💊🍃 Тақиқланган моддалар билан боғлиқ аниқланган навбатдаги фактлар

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ