Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
22.3K subscribers
21.7K photos
19.7K videos
14 files
15.5K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда "Вазирлар Маҳкамаси янги йўл ҳаракати қоидаларини жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлади" изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан муносабат

🔹Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги томонидан "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчиликнинг фикр ва мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида 2021 йил 30 ноябрь куни "ID-53261" рақами билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштирилган (https://regulation.gov.uz/uz/d/53261). Лойиҳа 15 кун давомида ушбу порталда муҳокама этилиб, 2021 йил 15 декабрь куни муҳокама якунланганлигини маълум қиламиз.

👉 @YHXX_UZ
#ЙҲҚ_янги_таҳрир

🏍 Мопед
– энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см3 дан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаси. Ҳудди шундай тавсифларга эга бўлган квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишига мослаштирилган бошқа механик мосламалар ҳам мопедларга тенглаштирилади.

👉 @YHXX_UZ
#Об_ҳаво

🔹“Ўзгидромет”
хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво илиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чанг тўзон билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28-33° гача кўтарилади.

🔹Пойтахтимизда
ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 29-31° бўлади.

🔹Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда
ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25° бўлади.

👉
@YHXX_UZ
#ЙҲҚ_янги_таҳрир

🏍Мотоцикл
– двигателининг иш ҳажми 50 см3дан (ички ёнув двигатели бўлганда) ва ҳар қанақа двигателда энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан ошадиган икки ғилдиракли ва ён тиркамали (кажавали) ёки ён тиркамасиз механик транспорт воситаси.

⚡️Трицикллар, шунингдек, рухсат этилган тўлиқ вазни 400 килограммдан (юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари учун 550 килограммдан) ошмайдиган, мотоциклга ўхшаш ўриндиққа ва рулга эга бўлган ва двигателининг энг юқори қуввати 15 киловаттдан ошмайдиган квадрицикл (квадроцикл) ҳамда бошқа механик мосламалар ҳам мотоциклларга тенглаштирилади.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Чироқчида ЙПХ ходими "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчисига "тўхташ" ишорасини кўрсатганда, ҳайдовчи тўхтамасдан ҳаракатланган.

🔹Бироз вақт ўтиб, ушбу автомобилда бўлган йўловчи ЙПХ ходимининг ёнига келиб, сабабсиз эътирозлар билдириб жанжаллашган.

📄Ҳолат Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани суди томонидан ўрганилиб, бўйсунмасдан ҳаракатланган ҳайдовчига БҲМнинг уч баравари миқдорида жарима жазоси, шунингдек, ЙПХ ходимининг ёнига келиб, сабабсиз эътирозлар билдириб, жанжаллашган фуқарога нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

👉
@YHXX_UZ
#ЙТҲ

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Жомбой туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 14 апрель куни соат 07:40 ларда, Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1070-километрида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи С.Н. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бериб тўхтаган вақтда, бир йўналишда ортидан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Р.Ю. ўз бошқарувидаги юк автомобилини тўхтатишга улгурмасдан "Matiz" автомобилининг орқа томонига тўқнашиб бошқарувни йўқотган ва юк автомобили ағдарилган. "Matiz" автомобили ўнг томон пастликка тушиб кетган.

🔹ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

❗️Ушбу ЙТҲ юзасидан Жомбой тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#ЙҲҚ_янги_таҳрир

🔹Қувиб ўтиш
– бир ёки бир нечта транспорт воситаларини қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган тасмага чиқиб, сўнгра илгари эгаллаган қаторига қайтиб ўтиш билан боғлиқ бўлган ўзиб кетиш.

🔹Қайта тизилиш – дастлабки ҳаракат йўналишини сақлаган ҳолда ўз ҳаракатланиш тасмасидан бошқа ҳаракатланиш қаторига ўтиш.

🔹Ўзиб кетиш – транспорт воситасининг бир йўналишда транспорт воситаси тезлигидан ортиқ тезликда ҳаракатланиши.

👉 @YHXX_UZ
🚔"Шарқ" ЙПХ масканида аниқланган навбатдаги фактлар

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда мобил светофор пайдо бўлди

Тошкентнинг Олмазор туманидаги Тараққиёт кўчасида мобил светофордан фойдаланилмоқда. Аравачага ўрнатилган светофор йўлни кесиб ўтувчи пиёдалар оқими кўпайган вақтда йўл ўртасига олиб чиқилади.

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚔 Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб ўтган рейд тасвирлари

‼️Рейдлар давомида турли қоидабузарликлар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

©️ "Ўзбекистон 24" телеканали

👉 @YHXX_UZ
#ЙҲҚ_янги_таҳрир

🔹Йўловчи –
транспорт воситасидаги (ҳайдовчидан ташқари) шахс, шунингдек, транспорт воситасига кираётган (унга чиқиб ўтираётган) ёки транспорт воситасидан чиқаётган (ундан тушаётган) шахс.

👉 @YHXX_UZ
#Об_ҳаво

🌤 15 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
🚘"BMW" ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

⚡️2022 йил 13 апрель куни соат 21:50 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Тажиев ва Ш.Хикматовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "BMW" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Ш.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 18 апрель кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

📄Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.А. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

❗️Йўлларда текширувлар давом этмоқда...

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚔 Самарқанд шаҳрида текширувлар давомида:

- автомобилига рухсат этилмаган ёритувчи чироқлар, махсус товуш чиқарувчи қурилма ўрнатган;

- тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузган;

- давлат рақам белгисининг устига қоплама ёпиштирган ҳайдовчилар бўйича тегишли тартибда чора кўрилди.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Ахборот технологиялари соҳасидаги натижалар ва жорий йилги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Хизматлар кўламини мунтазам кенгайтириб бориш, соҳада экспорт ҳажмини шу йил якунига қадар 100 миллион долларга етказиш бўйича кўрсатмалар берилди. IT-паркларга кўпроқ компанияларни жалб қилиш, масофавий хизматлар марказлари ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш, соҳада мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Состоялось совещание по достигнутым результатам в сфере информационных технологий и задачам на текущий год.
Поручено постоянно расширять спектр услуг, до конца текущего года довести объем экспорта в отрасли до 100 миллионов долларов. Поставлена задача привлечь больше компаний в IT-парки, организовать центры дистанционных услуг.
Рассмотрены вопросы расширения телекоммуникационных сетей, совершенствования подготовки специалистов для сферы.

#Mirziyoyev #yigilish #IT #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter