Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.8K subscribers
20.5K photos
17.9K videos
14 files
15.1K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Respublika ishchi guruhining Sirdaryo viloyatiga tashrifi
Batafsil
———
Республика ишчи гуруҳининг Сирдарё вилоятига ташрифи
Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
#Об_ҳаво

🌤 14 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
🚶Пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши, шунингдек мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги — базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

💵Ҳозирда БҲМнинг учдан бир қисми — 90.000 сўм.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жиззахда мактаб ўқувчиси иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан ота-оналар иштирокида муҳокама бўлиб ўтди

👉
@YHXX_UZ
#Тарих

🎞 Тарихдаги илк лимузинлардан бири, Франция, 1910 йил.

👉
@YHXX_UZ
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
#ЙҲҚ_янги_таҳрир Хавфсизлик камари – ҳаёт гарови!
#ЙҲҚ_янги_таҳрир

📄Конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган
транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

⚡️Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

🚘автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар (ушбу Қоидаларнинг 159-бандига мувофиқ);

🚙 ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

🤰🏻ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);

🚔 хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари.

🏍Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

Батафсил видеода👆📱

👉 @YHXX_UZ
📱Ижтимоий тармоқда тарқалган, Бухоро вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан маълумот

⚡️2022 йил 12 апрель куни соат 11:10 ларда Бухоро шаҳар, Т.Фароғий кўчасида жойлашган Олимпия захиралари колледжининг орқа томонидаги 84/1-уй олдида ҳайдовчи, 1957 йилда туғилган Н.Ш. "SHACMAN" русумли юк автомобилида ортга ҳаракатланаётган вақтда, эътиборсизлиги сабаб пиёда, 1984 йилда туғилган Н.Ю ва унинг вояга етмаган жияни, 2020 йилда туғилган А.С.ларни уриб юборган.

🔹Автомобиль ҳаракатланиши учун мўлжалланмаган ҳудудда содир бўлган ушбу бахтсиз ҳодиса натижасида, пиёда Н.Ю. ва унинг жияни воқеа жойида вафот этган.

❗️Ҳодиса юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#ЙҲҚ_янги_таҳрир

⚡️Тегишли ваколатга эга бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга йўл қопламасини бузиш, ўзгартириш ёки зарар етказиш, ифлослантириш, йўл белгиларини, светофорларни ва ҳаракатланишни ташкил этишнинг бошқа техник воситаларини ўзбошимчалик билан олиб ташлаш, ўрнатиш, тўсиб қўйиш, шикастлантириш, йўлларда ҳаракатланишга тўсқинлик қилувчи нарсаларни қолдириш, “сунъий нотекислик” қурилмаларини ўрнатиш тақиқланади.

👉
@YHXX_UZ
#ЙҲҚ_янги_таҳрир

🚲 Велосипед
– камида иккита ғилдиракка эга бўлган ва одатда миниб олган шахс(лар)нинг мускул кучи билан, хусусан, тепкилар ёки дастаклар ёрдамида ҳаракатлантириладиган транспорт воситаси (ногиронлиги бўлган шахслар кажавасидан ташқари). Велосипед номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан, тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган двигателга эга бўлиши мумкин;

🚴‍♂️Велосипедчи
– велосипедни бошқарадиган шахс;

🚴🏻 Велосипед йўлкаси – алоҳида йўл ёки конструктив жиҳатдан қатнов қисми ва тротуардан ажратилган йўлнинг таркибий қисми бўлиб, тегишли йўл белгиси билан белгиланади;

🔹Велосипедчилар учун тасма
– йўлнинг бошқа қисмларидан йўл чизиғи билан ажратилган, тегишли йўл белгиси билан белгиланган йўл қисми бўлиб, у фақат велосипед ҳаракатланиши учун мўлжалланган.

👉
@YHXX_UZ
#ЙҲҚ_янги_таҳрир

🛣 Йўл – транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши учун қурилган ёки мослаштирилган ва фойдаланиладиган ер полосаси ёхуд сунъий иншоот юзаси. Йўл автомобиль йўлларини, шаҳар электр транспорти йўлларини йўлкаларни ва тротуарларни ўз ичига олади.

👉@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙҲҚ_янги_таҳрир

📗Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири юзасидан

⚡️Ўзгартирилган айрим қоидалар бўйича изоҳ👆📹

👉@YHXX_UZ
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда "Вазирлар Маҳкамаси янги йўл ҳаракати қоидаларини жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлади" изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан муносабат

🔹Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги томонидан "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчиликнинг фикр ва мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида 2021 йил 30 ноябрь куни "ID-53261" рақами билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштирилган (https://regulation.gov.uz/uz/d/53261). Лойиҳа 15 кун давомида ушбу порталда муҳокама этилиб, 2021 йил 15 декабрь куни муҳокама якунланганлигини маълум қиламиз.

👉 @YHXX_UZ
#ЙҲҚ_янги_таҳрир

🏍 Мопед
– энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см3 дан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаси. Ҳудди шундай тавсифларга эга бўлган квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишига мослаштирилган бошқа механик мосламалар ҳам мопедларга тенглаштирилади.

👉 @YHXX_UZ
#Об_ҳаво

🔹“Ўзгидромет”
хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво илиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чанг тўзон билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28-33° гача кўтарилади.

🔹Пойтахтимизда
ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 29-31° бўлади.

🔹Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда
ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25° бўлади.

👉
@YHXX_UZ