Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.8K subscribers
20.5K photos
17.9K videos
14 files
15.1K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
#ЙТҲ

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Пахтакор туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот

⚡️2022 йил 12 апрель куни соат 21:30 ларда, Жиззах вилояти, Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 962-километрида, "Тошкент-Самарқанд" йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган И.Б. бошқарувидаги "Lacetti" русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.У. бошқарувида бўлган "HOWO" русумли юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

🔹ЙТҲ натижасида, "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси И.Б. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобилда бўлган икки нафар йўловчилар тан жароҳати билан шифохонга ётқизилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Пахтакор тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилиб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
⚡️Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари "Маънавият ойлиги" доирасида Қарши шаҳрида жойлашган "Ватанпарвар" боғига ташриф буюришди.

👉 @YHXX_UZ
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Respublika ishchi guruhining Sirdaryo viloyatiga tashrifi
Batafsil
———
Республика ишчи гуруҳининг Сирдарё вилоятига ташрифи
Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
#Об_ҳаво

🌤 14 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
🚶Пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши, шунингдек мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги — базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

💵Ҳозирда БҲМнинг учдан бир қисми — 90.000 сўм.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жиззахда мактаб ўқувчиси иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан ота-оналар иштирокида муҳокама бўлиб ўтди

👉
@YHXX_UZ
#Тарих

🎞 Тарихдаги илк лимузинлардан бири, Франция, 1910 йил.

👉
@YHXX_UZ
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
#ЙҲҚ_янги_таҳрир Хавфсизлик камари – ҳаёт гарови!
#ЙҲҚ_янги_таҳрир

📄Конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган
транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

⚡️Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

🚘автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар (ушбу Қоидаларнинг 159-бандига мувофиқ);

🚙 ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

🤰🏻ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);

🚔 хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари.

🏍Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

Батафсил видеода👆📱

👉 @YHXX_UZ
📱Ижтимоий тармоқда тарқалган, Бухоро вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан маълумот

⚡️2022 йил 12 апрель куни соат 11:10 ларда Бухоро шаҳар, Т.Фароғий кўчасида жойлашган Олимпия захиралари колледжининг орқа томонидаги 84/1-уй олдида ҳайдовчи, 1957 йилда туғилган Н.Ш. "SHACMAN" русумли юк автомобилида ортга ҳаракатланаётган вақтда, эътиборсизлиги сабаб пиёда, 1984 йилда туғилган Н.Ю ва унинг вояга етмаган жияни, 2020 йилда туғилган А.С.ларни уриб юборган.

🔹Автомобиль ҳаракатланиши учун мўлжалланмаган ҳудудда содир бўлган ушбу бахтсиз ҳодиса натижасида, пиёда Н.Ю. ва унинг жияни воқеа жойида вафот этган.

❗️Ҳодиса юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ