Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.4K subscribers
21.3K photos
19K videos
14 files
15.3K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚔 Қашқадарёда бўлиб ўтган рейд тасвирлари📹

‼️Рейдлар давомида турли қоидабузарликлар бўйича тегишли 📄чоралар кўрилмоқда. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
🚘 Ҳайдовчи ва йўловчининг ёнидан тақиқланган моддалар топилди

⚡️2022 йил 30 март куни соат 09:10 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Д.Пайзиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Б.У.нинг ёнидан целлофанга ўралган ҳамда йўловчи, 1991 йилда туғилган У.А.га тегишли телефон ғилофининг ичидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.

📑Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉
@YHXX_UZ
#Об_ҳаво

⛅️ 1 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркия: тил ва дилларимиз яқин, тарихий илдизларимиз бир, бугунги орзу-интилишларимиз ҳам муштарак.

Узбекистан и Турция: связаны близостью языков и духовных ценностей, у нас одни исторические корни, общие надежды и устремления.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🚘 Автомобиль давлат рақам белгисини яширган яна бир ҳайдовчига тегишли чора кўрилди

⚡️Йўлларда радар ва камералардан яшириниб ўтиш мақсадида айрим ҳайдовчилар бошқарувидаги автомобилнинг давлат рақам белгисини турли ашё ва воситалар билан ёпиб ҳаракатланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмига кўра, транспорт воситаларига давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘 Бурилиш вақтида ва ундан олдин амал қилиниши зарур бўлган қоидаларни унутган (ёки била туриб амал қилмайдиган) яна бир масъулиятсиз ҳайдовчи

❗️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, атрофдаги бошқа ҳайдовчиларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатига халақит бермасликларини сўраймиз.

(Видеода акс этган қоидабузарлик юзасидан тегишли тартибда 📄чора кўрилган)

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қайси ҳолатда Йўл-транспорт ҳодисаси 👮🏻‍♀️ЙПХ ходими иштирокисиз расмийлаштирилади?👆📹

👉 @YHXX_UZ
👥 Яна икки нафар қидирувда бўлган шахслар аниқланди

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bosh prokuratura mutasaddilari ishtirokida matbuot anjumani

Savol: Ichki ishlar vazirligining yaqinda chiqarilgan yo‘l harakati xavfsizligi xodimlarini foto va videoga olib, uning ruxsatisiz ijtimoiy tarmoqlarga joylashtirilishini taqiqlanishi Konstitusiyaga va qonunlarga qanchalik muvofiq keladi?

© UzReport

@IIVJXDUZ
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган имтиёзли маблағларни қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилди.
Республика штаби ва ҳудудий штабларга бозордаги нарх-навони кундалик ўрганиб, маҳсулотларни аҳоли талабига қараб қўшимча етказиб бериш топширилди.
Ташқи хавф-хатарлар таъсирини камайтириш мақсадида тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обеспечению макроэкономической стабильности.
Срок возвращения льготных средств, выделенных для импорта продовольственной продукции, продлен до конца года.
Республиканскому и региональным штабам поручено ежедневно отслеживать цены на рынке и принимать меры по дополнительным поставкам исходя из спроса.
Анонсированы меры дополнительной поддержки предпринимателей для снижения влияния внешних рисков.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #barqarirlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📗Қоидаларни қўпол равишда бузиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди

📱Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 30G002VA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси хавфли манёврлар билан қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга ўтиб ҳаракатланганлиги, шунингдек, автомобилига рухсат этилмаган махсус ёритувчи қурилма (мигалка) ўрнатилганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

📹 Видео юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, қоидаларни қўпол тарзда четлаб ўтган "Lacetti" русумли, 30G002VA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127, 128⁵, 135-моддалари тартибида баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, йўлларда ўзи ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
#Об_ҳаво

🔹“Ўзгидромет”
хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича илиқ об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 19-24° илиқ атрофида бўлади.

🔹Пойтахтимизда қуёшли кун бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-22° илиқ бўлади.

🔹Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ бўлади.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸 Навоийда йўллардаги камералар автомобиль давлат рақам белгиси орқали ўз вақтида тўланмаган қарздорлиги мавжуд ҳайдовчиларни аниқламоқда

👉
@YHXX_UZ
💊"Шарқ" ЙПХ масканида тўхтатилган "Lacetti" автомобили ҳайдовчиси ва йўловчисининг ёнидан ҳамда салон ва юкхонадан тақиқланган модда ва дори воситалари топилди

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ