Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.8K subscribers
21.5K photos
19.5K videos
14 files
15.4K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Изоҳ

🚦Тақиқловчи ишорада ҳаракатланманг. Акс ҳолда...👆📹

👉
@YHXX_UZ
🚘 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум қилишга сабаб бўлади.

👉 @YHXX_UZ
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Сўх туманида икки "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
🚔 ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида бир қанча фактлар аниқланди

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
#Об_ҳаво

🌧 18 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
🔹 Қоидаларга кўра, 1.18 — чорраҳада бўлаклар бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишларини кўрсатади. Мустақил ёки 5.8.1, 5.8.2 белгилари билан биргаликда қўлланилиши мумкин. Охири берк йўл тасвирланган чизиқ шу йўналишдаги ён томонда жойлашган қатнов қисмига бурилиш тақиқланганлигини кўрсатиш учун чизилади. Четки чап бўлакдан чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич шу бўлакдан қайрилишга ҳам рухсат беради.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘 Ҳайдовчи қоидабузарлигини радар қайд этмаслиги учун қинғир йўлни танламоқда

©️ "Ўзбекистон 24" телеканали "Вазият 24" кўрсатуви

👉 @YHXX_UZ
👥 Қидирувда бўлган яна икки фуқаро ушланди

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Toshkentda "korrupsiya" yo‘li bilan haydovchilik guvohnomasini olib berishni va’da qilgan shaxs yuzasidan ma’lumot

@IIVJXDUZ
#Об_ҳаво

🔹“Ўзгидромет”
хабарига кўра, бугун кундуз куни республикамизга Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 4-9° илиққача, шимолда 1-6° илиққача бўлади.

🔹Пойтахтимизда куннинг биринчи яримда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундуз куни 5-7° илиқни ташкил этади.

🔹Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

👉 @YHXX_UZ
🚨Йўллар сирпанчиқ вақтда автомобилни тўғри бошқаришнинг бир неча оддий усуллари мавжуд:

йўлнинг нотекис қисмида тормозни босманг;

бурилиш жойларида ҳаракат тезлигини бир меъёрда сақланг;

сирпанчиқ йўлда тормозни қаттиқ босманг.

⚡️Автомобиль сирпанишни бошлаганда қандай чоралар кўриш зарур?

сирпанчиқ йўлда автомобилнинг орқа чап ёки ўнг томони сирпанишни биринчи бошлаши мумкин;

сирпанчиқ йўлда рул чамбарагини секин ва аниқ айлантириш керак. Шу билан бирга:
агар автомобилни орқа ғилдирак бошқарса, газдан оёғингизни олинг. Агар олди ғилдирак бошқарса, газни босиб тезликни озгина оширинг;

автомобиль сирпанчиқ йўлдан чиққандан сўнг, рул чамбарагини тўғри ҳолатга қайтариш зарур. Агар ўз вақтида қайтармасангиз, автомобиль ўз йўналишидан бошқа йўналишга ўтиб кетиши мумкин.

‼️Ушбу усуллар тўғри бажарилса, автомобиль яна бошланғич ҳолатига қайтади ва ўз йўналишингизда давом этишингиз мумкин.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨 Тунги вақтда "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлининг 221-256 километрлари оралиғида қор ёғиб, айни вақтларда майдалашиб, ёғиш тезлиги пасайган. Йўллар очиқ, музламалар мавжуд эмас. Транспорт воситалари ҳаракати давом этмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️Республикамиз бўйлаб кўплаб ҳудудларда, шунингдек, пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳам қор ёғиб, ҳаво ҳарорати пасайган.

🌨Ёғингарчилик сабаб асфальт ҳўллиги боис, транспорт воситаларини тўхтатиш масофаси ҳам маълум миқдорда ортади.

‼️Барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
#ЙТҲ_Ёнғин

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Нишон туманида тўқнашув сабаб автомобиллардан бири ёниб кетганлиги бўйича маълумот

⚡️2022 йил 17 март куни соат 20:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Нуристон МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Б.Ю. бошқарувидаги ҳамда ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Б.Ш. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи Б.Ю. бошқарувидаги автомобилда ёнғин юзага келиб, ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

🔹Ушбу ЙТҲ ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

❗️Ҳолат юзасидан Нишон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Халқаро форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Мулоқотдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Facebook

Youtube