Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.6K subscribers
20.9K photos
18.5K videos
14 files
15.2K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

⚡️Қўпол қоидабузарлик сабаб ЙТҲ юзага келиши мумкин бўлган яна бир вазият

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

(Видеода акс этган қоидабузарлик юзасидан тегишли чора кўрилган)

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

🚘 Ҳайдовчи:
"Ўз йўлимда кетаётган эдим. Олдинда, кутилмаганда велосипедчи чиқиб қолди ва тўхташга улгурмасдан уриб юбордим."

‼️ Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

©️ “Sevimli” телеканали "Zamon" информацион дастури

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Мактабга бориш ва келишда катталар ёки ота-оналар болаларга ҳамроҳлик қилса, содир бўлиши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олди олинади

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда "Тошкентда оёғи ердан узилган сўконғич ГАИ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган
видео юзасидан маълумот

🔹2021 йил 25 август куни соат 11:00 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус-Миробод кўчалари кесишган чорраҳада ЙПХ ходими Ш.Бекназаров томонидан "Нексия-3" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Автомобиль салонида йўловчилар бўлганлиги сабаб карантин талаблари асосида тиббиёт ниқобини тақиб олиши кераклиги бўйича ҳайдовчига ЙПХ ходими томонидан тушунтириш берилган.

‼️ Ўзаро мулоқот вақтида ходим муомала маданиятидан четга чиққанлиги видеода акс этган. Ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 8 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда "Ҳайдовчи автомобилини аёл устига бошқарди" сарлавҳаси остида тарқалган
видео юзасидан маълумот

⚡️Жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 15:00 ларда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Зийнат МФЙ, Шокирариқ кўчасида "Spark" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1979 йилда туғилган Ш.Р. ҳамда "Changan" русумли юк автомобили ҳайдовчиси, 1983 йилда туғилган Ҳ.М.лар ўртасида ўзаро тортишувли вазият юзага келган.

🔹"Changan" русумли автомобиль ҳайдовчиси Ҳ.М. воқеа жойидан кетмоқчи бўлган вақтда фуқаро Ш.Р. ушбу юк автомобилининг олд қисмига тепган. Ҳайдовчи Ҳ.М. тўхтамасдан ҳаракатда давом этган ва фуқаро Ш.Р.ни автомобиль билан туртиб ўтган.

❗️Натижада, фуқаро Ш.Р. тан жароҳати олган.

‼️Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда "Жиззах ГАИда оламон сарсон бўлмоқда" сарлавҳаси остидаги
видео тарқалди

⚡️Мазкур видеода Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБда навбат кутаётган фуқаролар акс этган.

❗️Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг амал қилиш муддати камайиб боргани сари, ҳудудий ЙҲХБ РЎ ва ИОБларда кундан-кунга фуқаролар сони ортиб, навбатлар юзага келмоқда.

‼️Фуқароларга ўз вақтида хизмат кўрсатиш, мурожаатчилар билан доимо хушмуомалада бўлиш юзасидан ДЙҲХХ ходимлари билан кунлик йўриқномалар ўтказилмоқда.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

🌐Ижтимоий тармоқда "Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар ҳокимининг хизмат автомобили қоидаларга амал қилмайдими?" сарлавҳаси остида тарқалган
видео юзасидан маълумот

📱Ижтимоий тармоқда "Captiva" русумли, 10 107TVH давлат рақам белгили автомобиль пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб турганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

📹 Видео Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилди ва қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан баённома тузилиб, БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима белгиланди.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарлар

🔹Халқаро армия ўйинлари иштирокчилари тантанали кутиб олинди

©️
"UzReport TV" телеканали

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейд_Тарғибот

🚶Пиёдалар учун ҳам қоидалар мавжуд!

⚡️Пиёдалар йўлнинг белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши БҲМнинг учдан бир қисми (90.000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Барча пиёдалардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Шундай йўл белгиси бўлган йўл қисмларида рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига қандай энг катта тезлик билан ҳаракатланишга рухсат этилади?
Anonymous Quiz
5%
110 км/с
37%
70 км/с
20%
100 км/с
17%
90 км/с
21%
60 км/с
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

👮🏻‍♀️Тўхташ ҳақидаги ишорага бўйсунмаган ҳайдовчилар

🚔 Сурхондарёда бўлиб ўтган рейд давомида ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган ҳайдовчиларга ўрнатилган тартибда баённома тузилди ва уларнинг бошқарувидаги "Malibu" ҳамда "Lacetti" русумли автомобиллар вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

‼️ Барча ҳайдовчилардан қоидаларга, тартибга солувчиларнинг ишораларига амал қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

🌐Ижтимоий тармоқда тарқалган
хабар ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди

📱Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида йўл-патруль хизматининг "Tracker" русумли, 01 772 VSC давлат рақам белгили махсус автомобили қоидаларда белгиланган талабни (пиёдалар ўтиш жойидан олдин 5 метрдан кам масофада) бузган ҳолда тўхтаб турганлиги бўйича изоҳ келтирилган хабар тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

❗️Мазкур хабар Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчи Ф.Ф.га нисбатан баённома тузилди.

‼️ Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Об_ҳаво

🌏 "Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° атрофида бўлади.

🔹Пойтахтимизда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 34-36° ни ташкил этади.

🔹Республиканинг тоғли ҳуддуларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
🛣 Автомобиль йўли ёқасида жойлашган мактабларга келиб-кетувчи фуқароларнинг йўллардаги хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, тақсимот асосида ДЙҲХХ ходимлари жалб этилган.

‼️Барча пиёдалардан белгиланган жойлардан йўлни кесиб ўтишларини, ҳайдовчилар пиёдаларга эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда "Тошкентда ГАИ ходими ва ҳайдовчи тортишиб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган
видео юзасидан маълумот

🔹Жорий йилнинг 2 сентябрь куни соат 15:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Таджиев томонидан "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фодаланмаганлиги боис тўхтатилган.

❗️Ўзаро мулоқот вақтида тортишувли вазият юзага келиб, қоидабузарлиги бўйича бармоқ изи орқали тасдиқлаши сўралганда ҳайдовчи томонидан носамимий муносабат кузатилган. ЙПХ ходими ҳам муомала маданиятидан четга чиққанлиги ҳолати видеода акс этган. Ҳайдовчига нисбатан содир этган қоидабузарлиги бўйича электрон шаклдаги баённома расмийлаштирилган.

‼️Ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#ЙТҲ

🚨 Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Асака туманида "Cobalt" ҳамда "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️Жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 07:30ларда Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой ва Шинам кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ж.Х. бошқарувидаги "Cobalt" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган М.Р. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

🔹Натижада, транспорт воситаларига моддий зарар етган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирив ишлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарлар

👬Болалар иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган ЙТҲларнинг олдини олиш бўйича ҳудудларда "Диққат болалар!" тадбири ўтказилмоқда

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда болаларга эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 9 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok