Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.7K subscribers
20.8K photos
18.3K videos
14 files
15.2K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ҳамроҳлигида “Қайроққум гиламлари” корхонасини бориб кўрди.
Фабрикада бир йилда 3 миллион квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Давлатимиз раҳбари маҳсулотлар билан танишди.
Навбатдаги объект томон йўл олар экан, давлат раҳбарларининг кортежи Қайроққум сув омбори ёнида тўхтади. Президентлар сув омборини кўздан кечириб, суҳбатлашди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в сопровождении Президента Таджикистана Эмомали Рахмона посетили предприятие “Ковры Кайраккума”.
Фабрика способна выпускать 3 миллиона квадратных метров продукции в год. Глава нашего государства ознакомился с ее продукцией.
По пути к следующему объекту кортеж лидеров двух стран остановился у Кайраккумского водохранилища. Президенты осмотрели водохранилище и провели короткую беседу.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманида ЙПХ инспекторларининг фаолияти жараёнида фуқаро вафот этганлиги борасида ёлғон ёки нохолис ахборот тарқалишини ҳамда ноўрин талқинлар ва турли миш-мишларни олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги қуйидагиларни баён қилади.

Жорий йилнинг 10 июнида тунги соат 00:50ларда Каттақўрғон тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари туманнинг “Кадан” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R-243 автомобиль йўлининг Алишер Навоий ва Мустақиллик кўчалари кесишмасида жамоат тартибини сақлаш бўйича тунги хизмат вазифасини бажараётган вақтида, фуқаро А.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт светофорнинг қизил чироғидан тўхтамасдан ўтиб, ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, автотранспортда юқори тезликда ҳаракатланиб яширинмоқчи бўлган.

Ҳудуддаги 4R-243 автомобиль йўлининг 7 километрига етганида “Кобальт” йўл қатнов қисмининг ўртасида тўхтаб, ҳайдовчи автотранспортни ташлаб, пиёда қочишга уринган.

Ҳуқуқбузар ходимлар томонидан ушланиб, ўта маст ҳолатда бўлганлиги гумон қилиниб, тиббий кўрикдан ўтиш учун таклиф қилганида, фуқаро А.А. ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан фаол қаршилик кўрсата бошлаган.

Шу вақт оралиғида тиббий кўрикка олиб бориш учун транспорт воситасига ўтказилган фуқаро А.А.нинг соғлиғи ёмонлашиб, воқеа жойига тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай фуқаро А.А. вафот этган.

Ҳодиса содир бўлган жой Ички ишлар вазирлиги ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими иштирокида туман прокуратураси томонидан кўздан кечирилиб, ҳужжатлаштирилган.

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якуни бўйича жамоатчиликка тўлиқ ахборот берилади.

Оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларидан ўрганилмаган, ёлғон ва миш-мишлардан иборат маълумотларни тарқатишдан тийилишларини сўраймиз.

ИИВ Ахборот хизмати
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Сўғд вилояти Ғафуров туманидаги “Вахдати миллат” боғига ташриф буюрди.
Давлат раҳбарлари боғда ташкил этилган Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Мева-сабзавотларни ўзаро етказиб бериш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кузатди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана посетили сад «Вахдати миллат» в Гафуровском районе Согдийской области.
Главы государств ознакомились с организованной здесь выставкой сельскохозяйственной продукции Таджикистана. Ответственным лицам двух стран даны указания касательно взаимных поставок плодоовощной продукции.
На этом официальный визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан завершился. Главу нашего государства проводил лидер Таджикистана Эмомали Рахмон.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #kurgazma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ролик

❗️Ҳайдовчилар йўлларда болаларга эътиборли бўлинг

👨‍👩‍👧‍👦Ота-она, ўқитувчи ва тарбиячилар болаларга 📗қоидаларни ўргатишдан эринманг.

🛣Йўлларда 👫болалар хавфсизлигини таъминлашга барча бирдек масъулдир!

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот

🔹Тарғибот кунида ЙҲХБ ходимлари оромгоҳларга ташриф буюриб, болажонлар ҳамда тарбиячиларга асосан пиёдаларга оид қоидалар юзасидан тушунтиришлар беришди


Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейд

🚨Нукусдаги тунги рейд давомида тегишли 📑ҳужжатлари бўлмаган ҳамда 🍺маст ҳолда автомобиль бошқарган бир неча ҳайдовчиларга баённомалар тузилди

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Об_ҳаво

🌏 "Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг биринчи ярмида Қорақалпоғистонда ва қечқурун Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 33-38° бўлади.

🔹Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-36° бўлади.

🔹Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#ЙТҲ_Ёнғин

🚘🚗 Ангренда "Нексия" билан тўқнашган "Ласетти" ёниб кетди

🔹2021 йил 11 июнь куни соат 22:30 ларда, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 180-километрида ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган Р.С. бошқарувидаги "Ласетти" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган М.Ю. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлиб, зарб оқибатида "Ласетти" русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

🔹Ёнғин бартараф этилган, тўқнашув натижасида "Ласетти" русумли автомобиль йўловчиси, 1989 йилда туғилган Н.Ш. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот

🔹"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни" муносабати билан Навоийда кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилди

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарлар

🔹Ўз хизмат вазифасини садоқат ва масъулият билан бажараётган 👮🏻‍♀️ходимлар доимо эътиборда!

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Муносабат

🔹Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Бухорода ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот акс этган видео лавҳа юзасидан маълумот

👉 Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok