Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.6K subscribers
20.9K photos
18.4K videos
14 files
15.2K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
#Тезкор_маълумот

⚡️Самарқандда “Nexia” автомобилининг газ баллони портлади

🔹Бугун, 9 июнь куни соат 04:35 ларда, Самарқанд шаҳар Мирзо Бедил кўчасида жойлашган “Ишонч Стандарт” МЧЖ автомобилларга газ қуйиш шохобчасида фуқаро М.У. бошқариб келган, 2002 йилда ишлаб чиқарилган “Nexia” русумли автомобилга ўрнатилган газ баллон ёрилиши оқибатида портлаш содир бўлган.

🔹Портлаш оқибатида автомобиль ва шохобчанинг газ тақсимлаш айвонининг тунукали шифт қисми зарарланган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ФВБ ва ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги автомобилга ўрнатилган газ баллоннинг созлиги ва яроқлилигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Хабарлар

🔹Устига реклама баннери қулаган "Спарк" автомобили юзасидан ҳолат ўрганилмоқда

🔹Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 12:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 2-даражали йўлда ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган О.И. "Спарк" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг ўнг томонида олиб борилаётган демонтаж ишлари сабаб реклама баннери йўл томонга қулаб автомобилга зарар етказган. Ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.

‼️Мазкур ҳодиса юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан қўшимча суриштирувлар олиб борилмоқда. Ҳолат ўрганилиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилиши таъминланади.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Ёнғин

🔥Пахтаобод туманида юк автомобилида ёнғин чиқди

🔹Жорий йилнинг 9 июнь куни соат 10:50 ларда, Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, Серсув кўчасида, ҳайдовчи У.А. "Газ-53" русумли юк автомобилда ҳаракатланаётиб двигатель қисмида қисқа туташув бўлаётганлигини пайқаган ва транспорт воситасини тўхтатган. Қисқа туташувдан сўнг ёнғин юзага келган.

🔥Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилнинг двигатель ҳамда салон қисмларига зарар етган.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Пахтаобод тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабаблари ўрганилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарлар

🔹Сирдарёда ЙПХ ходимининг фаолиятига ҳалақит бериб, қаршилик кўрсатган 6 нафар фуқаронинг ҳар бирига суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 Эртага, 10 июнь куни айрим ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

👉 Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Болаларга эътиборли бўлайлик!

🔹Барча ота-оналардан вояга етмаган фарзандларига эътиборли бўлишларини, автомобиль йўлларида ва уларнинг яқинида ёлғиз ҳаракатланишига йўл қўймасликларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

😡Кўриб, била туриб қоидабузарлик содир этиш - ўзи ва бошқалар ҳаётини хавфга қўйишдир!

🔹Бугун, 9 июнь куни соат 05:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, И.Каримов ҳамда Насаф кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи Н.Т. "Дамас" русумли автомобилда светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, яшил чироқда чорраҳага кириб келган ҳайдовчи Л.М. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомобилга тўқнашган ва зарб оқибатида йўналишини ўзгартириб қизил чироқда тўхтаб турган ҳайдовчи Н.Т. бошқарувида бўлган "Ласетти" русумли автомобилга урилган.

🔹ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейд_Тарғибот

🔹Пойтахтда ЙПХ 👮🏻‍♀️ходимлари томонидан 🚘автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларнинг тури, яроқлилиги кўздан кечирилиб, ҳайдовчилар билан тушунтиришлар олиб борилмоқда

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Муносабат

🔹Ижтимоий тармоқда тарқалган, ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот акс этган видео лавҳа юзасидан маълумот

👉
Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Қатар муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Халқаро сиёсатга доир ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию Государства Катар во главе с заместителем Премьер-министра, министром иностранных дел шейхом Мухаммадом бин Абдурахманом Аль Тани.
Были рассмотрены вопросы дальнейшего развития узбекско-катарских многоплановых отношений.
Состоялся также обмен мнениями по актуальным вопросам международной политики и региональной повестки.

#Mirziyoyev #qabul #Qatar #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот

🔹Оромгоҳларга ЙҲХБ ходимлари ташриф буюриб 🙋🏻‍♂️болажонлар ҳамда тарбиячиларга қоидалар юзасидан тушунчалар беришмоқда

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Муҳим ҳамкорлик

🔹Тошкeнт шаҳридаги ИНҲА унивeрситeти ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёр ва тамойилларига таянган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб Меморандум имзоладилар.

👉 Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарлар

🔹Бугун Самарқандда газ баллони портлаган 🚖"Нексия" юзасидан батафсил маълумотлар

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Хабарлар

🔹Фуқаролар томонидан юборилаётган таклифларнинг деярли 80 фоизга яқини йўл инфратузилмасидаги камчиликлар билан боғлиқ

👉
Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Об_ҳаво

🌏 "Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида об-ҳавонинг беқарорлигида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° бўлади.
🔹Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи яримда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 34-36° бўлади.
🔹Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарлар

🌾Ғалла-2021: Ўрим-йиғим мавсуми давомида ЙПХ 👮🏻‍♀️ходимлари томонидан 🚚юк автомобилларини 🚔кузатиш ишлари амалга оширилмоқда

©️"Qashqadaryo MTRK" телеканали "Diyor yangiliklari" информацион дастури

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарлар

🚘 Транспорт воситаларини 🛠техник кўрикдан ўтказиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди.
Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Ташриф дастуридан Душанбе шаҳрида маданий тадбирларда иштирок этиш, Сўғд вилоятида жамоатчилик вакиллари билан учрашиш, саноат объектлари билан танишиш ҳам ўрин олган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл с официальным визитом в Таджикистан.
В ходе переговоров на высшем уровне будут обсуждены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-таджикских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Программой визита предусмотрено также участие в совместных культурных мероприятиях в столице Таджикистана, проведение встреч с представителями общественности, посещение ряда промышленных объектов в Согдийской области.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter