Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.4K subscribers
21.3K photos
19K videos
14 files
15.3K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
Қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерлари 10 йил муддатга ижарага берилиши айтилди.
Паррандачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар белгиланди. Чорвачиликда мингдан ортиқ, балиқчилик йўналишида 317 та лойиҳани ишга тушириб, гўшт етиштиришни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости населения через развитие сельского хозяйства и предпринимательства, а также увеличения производства продовольственной продукции.
Безработному населению будут выделяться в аренду сельскохозяйственные земли сроком на 10 лет.
Определены новые механизмы по поддержке птицеводства. Поставлена задача реализовать более тысячи проектов в животноводстве, 317 проектов в рыбоводстве, увеличить заготовку мяса.

#Mirziyoyev #videoselektor #bandlik #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Кинематография агентлиги ўртасида Меморандум имзоланди
Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарлар

🛣 Йўл инфратузилмасидаги муаммолар ўрганилмоқда

©️"UzReport TV" телеканали

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Хабарлар

📸 Радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилиши бошланди

👉 Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейд

🔹Хонқа туманида ўтказилган 👮🏻‍♀️рейд давомида турли қоидабузарликлар юзасидан тегишли 📄чоралар кўрилди


Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Об_ҳаво

🌏 "Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда. Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва эрталаб Қорақалпоғистонда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39°, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 41° гача бўлади.

🔹Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-36° бўлади.

🔹Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Ёнғин

🔥Мирзо Улуғбек туманида "Спарк" автомобили ёниб кетди

🔹Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 22:45 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани "Қорасув-6" даҳасида, ҳайдовчи И.Р. "Спарк" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу ҳудудда жойлашган "Makro" супермаркети яқинига етган вақтида автомобилнинг двигатель қисмида қисқа туташув бўлаётганлигини пайқаган ва транспорт воситасини тўхтатган. Қисқа туташувдан сўнг автомобилда ёнғин юзага келган.

🔥Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга зарар етган.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабаблари ўрганилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейд

🔹Кўплаб фуқаролар пиёдалар учун белгиланган қоидаларни била туриб четлаб ўтишмоқда

‼️Самарқанд шаҳрида ўтказилган рейд.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

⚡️Самарқандда “Nexia” автомобилининг газ баллони портлади

🔹Бугун, 9 июнь куни соат 04:35 ларда, Самарқанд шаҳар Мирзо Бедил кўчасида жойлашган “Ишонч Стандарт” МЧЖ автомобилларга газ қуйиш шохобчасида фуқаро М.У. бошқариб келган, 2002 йилда ишлаб чиқарилган “Nexia” русумли автомобилга ўрнатилган газ баллон ёрилиши оқибатида портлаш содир бўлган.

🔹Портлаш оқибатида автомобиль ва шохобчанинг газ тақсимлаш айвонининг тунукали шифт қисми зарарланган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ФВБ ва ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги автомобилга ўрнатилган газ баллоннинг созлиги ва яроқлилигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Хабарлар

🔹Устига реклама баннери қулаган "Спарк" автомобили юзасидан ҳолат ўрганилмоқда

🔹Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 12:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 2-даражали йўлда ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган О.И. "Спарк" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг ўнг томонида олиб борилаётган демонтаж ишлари сабаб реклама баннери йўл томонга қулаб автомобилга зарар етказган. Ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.

‼️Мазкур ҳодиса юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан қўшимча суриштирувлар олиб борилмоқда. Ҳолат ўрганилиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилиши таъминланади.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Ёнғин

🔥Пахтаобод туманида юк автомобилида ёнғин чиқди

🔹Жорий йилнинг 9 июнь куни соат 10:50 ларда, Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, Серсув кўчасида, ҳайдовчи У.А. "Газ-53" русумли юк автомобилда ҳаракатланаётиб двигатель қисмида қисқа туташув бўлаётганлигини пайқаган ва транспорт воситасини тўхтатган. Қисқа туташувдан сўнг ёнғин юзага келган.

🔥Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилнинг двигатель ҳамда салон қисмларига зарар етган.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Пахтаобод тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабаблари ўрганилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарлар

🔹Сирдарёда ЙПХ ходимининг фаолиятига ҳалақит бериб, қаршилик кўрсатган 6 нафар фуқаронинг ҳар бирига суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 Эртага, 10 июнь куни айрим ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

👉 Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Болаларга эътиборли бўлайлик!

🔹Барча ота-оналардан вояга етмаган фарзандларига эътиборли бўлишларини, автомобиль йўлларида ва уларнинг яқинида ёлғиз ҳаракатланишига йўл қўймасликларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

😡Кўриб, била туриб қоидабузарлик содир этиш - ўзи ва бошқалар ҳаётини хавфга қўйишдир!

🔹Бугун, 9 июнь куни соат 05:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, И.Каримов ҳамда Насаф кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи Н.Т. "Дамас" русумли автомобилда светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, яшил чироқда чорраҳага кириб келган ҳайдовчи Л.М. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомобилга тўқнашган ва зарб оқибатида йўналишини ўзгартириб қизил чироқда тўхтаб турган ҳайдовчи Н.Т. бошқарувида бўлган "Ласетти" русумли автомобилга урилган.

🔹ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok