Xorazm viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
6.41K subscribers
21.5K photos
4.44K videos
465 files
9.47K links
📣 Xorazm viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasining rasmiy kanali

📝 Matbuot kotibi: @XVMMTB_press

☎️ Ishonch telefoni (62) 228-11-51; 228-11-70

🏢 Manzil: Urganch sh, Y.Bobojonov ko‘chasi, 29-uy

📧 Savol yo‘llash: @Xorazm_MMTBbot
Download Telegram
📢#Diqqat_Ochiq_muloqot

‼️ ДУНЁНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

🔰 Ҳурматли ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб битирувчилари!

Фарзандингиз
дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасаларида ТАҲСИЛ ОЛИШИНИ истайсизми?

✳️ “Эл-юрт умиди” жамғармаси сизга шундай ИМКОНИЯТНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ.

Бакалавриат таълим дастури учун 120 нафар стипендия ажратилган.

🔘БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС!

‼️Ҳурматли ўқитувчилар!

Сизларда ажратилган 300 тагача
магистратура ва докторантура даражасида таълим дастурлари стипендиясидан фойдаланиш имкони мавжуд.

🔰 СТИПЕНДИАТЛАРНИНГ ҚУЙИДАГИ ХАРАЖАТЛАРИ ТЎЛИҚ МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИ:

ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар;
хорижий давлатда яшаш;
турар жой;
халқаро ва ички транспорт;
суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш.

♻️ Стипендиатлар хорижий давлатларда муваффақиятли таҳсил олиб қайтгач, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасига олинади.

❇️ Хўш, қизиқтирдими?

☑️ Танловда қатнашадиган хорижий университетлар рўйхати;

☑️
Танлов шартлари;

☑️Талаб этиладиган ҳужжатлар;
Имтиҳон муддатлари;

🟢 Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари жавоб беради.

▶️ Очиқ мулоқот халқ таълими вазирлигининг FACEBOOK ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

ОЧИҚ МУЛОҚОТ 2️⃣1️⃣ ЯНВАРЬ 1️⃣0️⃣:0️⃣0️⃣ да бўлиб ўтади.

Имкониятни қўлдан бой берманг!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_tanlov

Халқ таълими вазирлиги танлов эълон қилади: Асарни ўзбек тилига таржима қилинг ва ноутбук ютиб олинг!

Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида танлов эълон қилади.

Танлов шартлари қуйидагича:

Инглиз ёзувчиси Жозеф Редьярд Киплингнинг “«If/Если» (Заповедь)” асарини ўзбек тилига таржима қилиш;

Асарни таржима қилишда ҳар бир ғоя ва фикрни тўғри талқин қилган ҳолда етказиш;

Асар бўйича таржималарни @Mening_ijodim2022 саҳифасига Word форматда исми шарифингиз ҳамда мактаб рақамингиз кўрсатилган ҳолда қуйида кўрсатилган муддатларда юбориш лозим.

Танлов жорий йилнинг 26 январидан – 5 февралига қадар давом этади.

Танловда энг яхши деб топилган ижодий иш 2022 йилнинг 10 февраль куни Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқитувчига Халқ таълими вазирлиги томонидан ноутбук ва диплом топширилади.

Вақт кетди!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram