Xorazm viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
6.42K subscribers
21.2K photos
4.4K videos
464 files
9.35K links
📣 Xorazm viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasining rasmiy kanali

📝 Matbuot kotibi: @XVMMTB_press

☎️ Ishonch telefoni (62) 228-11-51; 228-11-70

🏢 Manzil: Urganch sh, Y.Bobojonov ko‘chasi, 29-uy

📧 Savol yo‘llash: @Xorazm_MMTBbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти Хонқа туманидаги 37-сонли мактабда олиб борилган қурилиш ишлари ҳамда ўқув йили сарҳисоби.
👉@Xorazm_XTB
2020 йил 17 июнь куни ўқувчилар учун "Online repetitor", "Online to'garak", "Online kasbiy rivojlantirish" йўналишларида эфирга узатиладиган телевизион машғулотлар жадвали

👉 "Online repetitor"
(Ўзбек тилида)

9:00 ― Математика
9:15 ― Физика
9:30 ― География
9:45 ― Кимё
10:00 ― Биология

👉 "Online repetitor"
(Рус тилида)

10:15 ― Математика
10:30 ― Физика
10:45 ― География
11:00 ― Химия
11:15 ― Биология

👉 "Online to'garak"
(Ўзбек тилида)

12:00 ― Моҳир қўллар
12:15 ― Эстрада вокал
12:30 ― Фортепиано
12:45 ― Ёш доирачи

👉"Online to'garak"
(Рус тилида)

13:00 ― Умелые руки
13:15 ― Эстрада вокал
13:30 ― Фортепиано
13:45 ― Театральное искусство

👉"Online kasbiy rivojlantirish"
(Ўзбек тилида)

14:00 ― Она тили ва адабиёти
14:15 ― География
14:30 ― Кимё
14:45 ― Биология

👉 "Online kasbiy rivojlantirish"
(Рус тилида)

15:00 ― Русский язык и литература
15:15 ― География
15:30 ― Химия
15:45 ― Биология

Изоҳ: мазкур машғулотлар "ONLINE-MAKTAB" рукни остида 9:00 дан бошлаб (16:00 дан бошлаб такрорий) эфирга узатилади.
Бу йил Президент мактабларига ўқувчилар қабул қилинмайди

Пандемия шароитида ёш авлод соғлигини асраш, саралаш имтиҳонлари вақтида узоқ вақт қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмаслиги сабаб жорий йилда Президент мактабларига қабул бўлмайди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3fuwb5Q

Обуна бўлинг 👇 👇 👇https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
Азиз битирувчилар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги «2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида» ПҚ-4749-сон қарори билан олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг давлат буюртмаси (қабул квота) тасдиқланди. Олий таълим муассасаларига қабул квоталари ўтган йилга нисбатан 20 фоиздан қарийб 30 фоизга оширилди. Бу эса, битирувчиларга олий таълим муассасаларига кириш учун катта имконият яратади.

Мазкур йилда олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш онлайн шаклда Давлат тест маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади. Ушбу онлайн қабул тизими абитуриентларнинг фуқаролик паспортидаги жисмоний шахсларнинг идентификация рақами (ПиНФЛ) билан боғланади. Шу боис, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари муҳим ҳисобланади.

Юртимизда карантин чекловлари жорий этилгани сабабли паспорт ёшига (16 ёш) етган 41 000 дан ортиқ битирувчилар фуқаролик паспортини ўз вақтида олиш имкониятига эга бўлмаган.

Азиз битирувчи ёшлар, ҳурматли ота-оналар олий таълим муассасаларида ҳужжатларни қабул қилишда 16 ёшга тўлган битирувчиларнинг паспорт олиши зарур эканлигини инобатга олиб, бу масалада Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига мурожаат этишларингиз сўралади.

Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнь кунидан бошлаб 20 июль кунига қадар давом этади.

Барчангизга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда муваффақият тилаймиз.
«Керак бўлса, кейинги йил ҳам имтиҳонга қўйилмайди» — Бош вазир ўринбосари тестга телефон билан кирмоқчи бўлганлар ҳақида

👉 https://kun.uz/60558785
🏆Online to‘garak kanali farzandlaringizni kelajakda zamonaviy bilimlar, foydali kasb-hunar egasi bo‘lishida yordam beradi!
👍Biz bilan farzandingiz zerikmaydi va mo'jizalarni kashf etadi!
@onlayn_tugarak kanaliga ulaning va unga do'stlaringizni taklif eting
⬇️⬇️⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFHXTSqJP2q7wty5mg
Битирувчилар, паспортингизни ўз вақтида олишингиз ОТМга онлайн топширишга қулайлик яратади!

https://uzedu.uz/uz/bitiruvcilar-pasportingizni-uz-vaktida-olisingiz-otmga-onlajn-topsirisga-kulajlik-aratadi


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
🌎 Ўзбекистонликлар БМТ томонидан ўтказилаётган глобал сўровда фаол иштирок этмоқда. Сиз ҳам қатнашинг!

Шу кунларда БМТ томонидан дунё бўйлаб глобал сўров ўтказилмоқда. Унда ўзбекистонликлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзлари истаган келажакни қуриш бўйича фикр ва таклифларни билдиришмоқда.

Таъкидланишича, якунда барча овозлар умумлаштирилиб, энг фаол давлатлар рейтинги тузилади. Шунингдек, барча таклифлар БМТ Бош котиби Антониу Гутериш томонидан барча давлат раҳбарларига шахсан тақдим этилади.

Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд, уни тўлдириш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Сиз ҳам унда иштирок этинг ва дунё ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшинг.
Сўровномани тўлдириш: https://un75.online/?lang=uzb
Sport inshootlari holati va faoliyati qanday?

O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining Yoshlar, madaniyat va sport masalalari bo’yicha qo’mitasi hamkorligida butun mamlakat bo'ylab o'tkazilayotgan so'rovda qatnashing.

Sizning fikringiz asosida Senat tomonidan sport inshootlari holati va ularning faoliyatini takomillashtirish bo'yicha Parlament so‘rovi tayyorlanadi.

@UReportUzbBot orqali fikringizni bildiring va mahallangiz rivojiga o'z hissangizni qo'shing!
2020 йил 18 июнь куни ўқувчилар учун "Online repetitor", "Online to'garak", "Online kasbiy rivojlantirish" йўналишларида эфирга узатиладиган телевизион машғулотлар жадвали

👉 "Online repetitor"
(Ўзбек тилида)

9:00 ― Она тили
9:15 ― Тарих
9:30 ― Инглиз тили
9:45 ― Немис тили
10:00 ― Француз тили

👉 "Online repetitor"
(Рус тилида)

10:15 ― Русский язык
10:30 ― История
10:45 ― Английский язык
11:00 ― Немецкий язык
11:15 ― Французский язык

👉 "Online to'garak"
(Ўзбек тилида)

12:00 ― Шахмат
12:15 ― Тасвирий санъат
12:30 ― Робототехника
12:45 ― Ёш пазанда ва қандолатчи

👉 "Online to'garak"
(Рус тилида)

13:00 ― Шахмат
13:15 ― ИЗО
13:30 ― Робототехника
13:45 ― Юный повар и кондитер

👉 "Online kasbiy rivojlantirish"
(Ўзбек тилида)

14:00 ― Математика
14:15 ― Физика
14:30 ― Инглиз тили
14:45 ― Таълим технологияси

👉 "Online kasbiy rivojlantirish"
(Рус тилида)

15:00 ― Математика
15:15 ― Физика
15:30 ― Английский язык
15:45 ― Технологии образования

Изоҳ: мазкур машғулотлар "ONLINE-MAKTAB" рукни остида 9:00 дан бошлаб (16:00 дан бошлаб такрорий) эфирга узатилади.
❗️Бешта йўналишни танлаш жараёнига оид айрим маълумотлар
#abituriyent

5️⃣ Жорий йилги тест синовларида бештагача таълим йўналишини танлаш имконияти мавжуд;

5та йўналиш дегани, 5та ОТМ дегани эмас. Яъни абитуриент албатта 5та университет ёки институтни танлаши шарт эмас. Битта ОТМнинг 5та йўналишини танлаш ҳам мумкин;

❗️5та йўналиш танлаётганда энг асосий 2та шарт бор:
1) фанлар кетма-кетлиги мос келиши керак;
2) таълим шакли (кундузги, сиртқи, кечки) бир хил бўлиши керак.

фанлар кетма-кетлиги мос бўлсин деганда, 3.1 ва 3.2 балл бериладиган 2та фан тўғри кетма-кетликда жойлашиши керак. Масалан, битта йўналишда фанлар қуйидагича:
- математика (3.2 балл;)
- чет тили (3.1 балл).

Иккинчи йўналишда эса бошқача:
- чет тили (3.2 балл);
- математика (3.1 балл).

Гарчи тест олинадиган 2та фан бир хил бўлса ҳам, лекин уларга бериладиган баллар бошқачалиги сабабли абитуриент ушбу йўналишларга бир пайтда ҳужжат топшира олмайди.

‼️ Таълим шакли ҳам албатта мос бўлиши шарт. Яъни бир пайтнинг ўзида ҳам сиртқи, ҳам кундузги таълимни танлаш мумкин эмас. Абитуриент 1-йўналишга кундузги таълимни танладими, демак қолган 4та йўналиш ҳам албатта кундузги бўлиши шарт. Ёки 1-йўналишга сиртқини танласа, қолган йўналишлар ҳам сиртқи бўлиши керак.

⛔️ Ижодий (касбий) имтиҳон топшириладиган йўналишларда фақат битта йўналиш танлаш мумкин, 5тагача йўналиш танлаб бўлмайди. Бу чеклов ҳам ижодий, ҳам тест топшириладиган йўналишларга ҳам тааллуқли;

🎓 Магистратурада ҳам фақат 1та мутахассислик танлаш мумкин;

5та йўналишларни танлаётганингизда аҳамиятлироқ бўлинг. Чунки танланган биринчи йўналиш устунликка эга. Яъни сизнинг биринчи йўналишдаги тўплаган балларингиз контракт балларига тўғри келсаю, қолган йўналишлардаги тўпланган баллар грант балларига тўғри келса, сиз контракт асосида ўқишга қабул қилинасиз.

🔎 https://abitur.dtm.uz/ - 20 июндан бошлаб, шу сайтга кирилса, қайси фанлар мажмуаси бўйича қайси йўналишларга ҳужжат топшириш мумкинлигини кўрса бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Абитуриентлар учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида қатнашиш учун уйдан чиқмасдан туриб, онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видео-қўлланма.

👉 https://t.iss.one/Xorazm_XTB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фильм ижодкорларига катта раҳмат!
Илмга қилинган инвестициялар 100-1000% дивиденд беради.
Дўстлар👆ушбу видеони албатта кўринг, қаерда хато қилаётганимизни англаб олинг.
👉@Xorazm_XTB
TUSH
Kecha ajib tush koribman
Malikadek yuribman
Oltin aravachada
Hatto sayr qilbman

Ohista qadam tashlab
Bir saroyga kiribman
Shoxona dasturxonda
Tushlikni ham qilibman

Bir suluv ayol kelib
Qo'limdan ushlab oldi
Qarasam oyim ekan
Attang tush tugab qoldi. Yangibozor tumanidagi 16-son umumiy o'rta ta'lim maktabining 6-sinf o'quvchisi Madrimova Maysaraning ijodidan namuna 👉https://t.iss.one/Xorazm_XTB
Imtiyozlar-2020.pdf
935.5 KB
O‘zbekiston Respublikasi oliy ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilishda qo‘llaniladigan imtiyoz turlari haqida ma’lumot

https://t.iss.one/Xorazm_XTB
Урганч туманидаги “Оби-ҳаёт” оромгоҳининг очилиш маросимига бағишлаб “Ассалом, оромгоҳ” тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбир доирасида оромгоҳ тарбияланувчи ёшлари ўзларининг бадиий ва саҳналаштирилган чиқишлари билан фаол иштирок қилишди. Тадбирда иштирок этган оромгоҳ ёшлари ўзларининг қобилиятларини намоён қилдилар.
Тадбир давомида “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилиши белгиланган “Назм кечаси” лойиҳаси ҳам бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа доирасида шеъриятга қизиқувчи ёшлар ўз ижод намуналаридан парчалар ўқидилар. Мушоира давомида ватанпарпарварлик, камтаринлик, китобхонлик сингари мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.
👉@Xorazm_XTB