Xorazm viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
10.4K subscribers
24.1K photos
4.76K videos
472 files
10.3K links
📣 Xorazm viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasining rasmiy kanali

📝 Matbuot kotibi: @XVMMTB_press

☎️ Ishonch telefoni (62) 228-11-51; 228-11-70

🏢 Manzil: Urganch sh, Y.Bobojonov ko‘chasi, 29-uy

📧 Savol yo‘llash: @Xorazm_MMTBbot
Download Telegram
Forwarded from Deleted Account
Гурлан тумани 44 сон умумий ўрта таълим мактабида 2020 йил 25 май куни “Сўнги қўнғироқ ” онлайин тадбирлари доирасида мактаб ўқувчилари “Устозларга гул билан” акцияси ўтказилди.Акцияда мактабнинг барча синфларидан 100 дан ортиқ ўқувчилар қўлларида гуллар билан расмга тушиб мактаб телеграм гурухларига юборишди. Ўқувчилар ушбу онлайин тадбир орқали туманимиздаги барча устоз мураббийларни ва мактаб битирувчиларини табриклашди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 24-май куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан ўтказилган Онлайн олимпиадада 48-ИМИ 10-синф ўқувчиси Қаландаров Хўжабек физика фанидан вилоятда фахрли 1-ўринни, республикада 47-ўринни эгаллади.
👉@Xorazm_XTB
Синфдош

Энг завқли дамлар сен билан,
Энг тотли дамлар сен билан,
Энг бахтли дамлар сен билан,
Синфдош, синфдош, синфдош.

Беғубор болалик кунлар,
Фараҳбахш осуда тунлар,
Бахтлидир шундан бугунлар,
Синфдош, синфдош, синфдош.

Йўқ эди бизда ҳеч ғамлар,
Йўқ эди бизда ҳеч камлар,
Бўлди бизда ширин дамлар,
Синфдош, синфдош, синфдош.

Мактаб даврлари хотира,
Тортмайди ҳеч қачон хира,
Унутолмаймиз биз сира,
Синфдош, синфдош, синфдош.

Қадрига етиб бугунни,
Соғиниб эслаймиз у кунни,
Хаёлда топамиз шу кунни,
Синфдош, синфдош, синфдош.

Равшанбек Сабуров. Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси Филология фанлари бўйича методист.
👉@Xorazm_XTB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемировнинг умумтаълим мактаби битирувчиларига йўллаган байрам табриги.
👉@Xorazm_XTB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati Yangibozor tumanidagi 17-son umumiy o‘rta ta'lim maktabining 11-sinf o‘quvchisi Rajabova Shayodoning "Onlayn so'nggi qo'ng'iroq" tabrigi.
👉@Xorazm_XTB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг мактаб битирувчиларига мурожаати

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БИТИРУВЧИ-2020

БОҒОТ ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ҲАР ҚАНДАЙ ВАЗИЯТДА ҲАМ ДОИМО ИЛҒОР


2020 йил 16 мартдан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда таълим масканларида ўқиш вақтинчалик тўхтатилди. Шундай бўлишига қарамасдан, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва фанларни ўз вақтида ўзлаштиришлари мақсадида онлайн таълим тизими тез фурсатда ишга туширилди, дарслар онлайн олиб борилди.
Боғот туманида пандемия сабаб карантин даврида тизимли ишлар йўлга қўйилди. Халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча умумий ўрта таълим мактаблари ота-оналар билан ҳамкорликда, карантин таътили пайтида ўқувчилар билан масофавий таълим жараёнига алоҳида эътибор қаратдилар.
Бугун 25май «Сўнгги қўнғироқ» байрами муносабати билан барча битирувчиларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида ҳамда ОТМ талабаси бўлишларида омад ёр бўлсин!

Боғот тумани ХТБ мудири
Тоҳиржон Мирзаев.

👉@Xorazm_XTB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги қўнғироқ! (видео)

Бугун, 25 май санаси ҳар бин инсоннинг қалбини жумбушга келтириб мактабнинг унутилмас дамларини ширин хотираларини эсга оладиган кун. Битирувчиларнинг эса жонажон мактаби 11 йиллик устози ва синфдошлари хайрлашадиган кун саналади.

Маълумки, Ўзбекистондаги пандемия сабаб карантин эълон қилинган. Шу туфайли бу йил битирувчиларимиз, ўз уйларида оила даврасида мустақил ҳаётга қадам қўядилар. Гарчи мактабдан, устозлардан ва қадрдон синфдошлардан узоқда бўлсалар ҳам, уларнинг кўзларида қувонч кўз ёшлари милтирайди.

Чунки, улар шундай тинч ва осуда юртда янги ҳаётга қадам қўяётганидан фахрланадилар. Тез орада қадрдон синфдошлар университет остонасида яна дийдор кўришадилар. Устозлар жамоаси эса уларнинг кейинги ҳаётларида ўз шогирдларига фақат муваффақиятлар ва улкан зафарлар тилайди. Омад ёр бўлсин, азиз ўқувчилар!

Ҳурмат билан, Хоразм вилояти, Тупроққаъла тумани 8-сон мактабининг она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Севара Матниёзова
👉@Xorazm_XTB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati Gurlan tumani 30-umumiy o'rta ta'lim maktabi.
"Xayr maktabim"
Olg'a O'zbekiston Yoshlari!!!
👉@Xorazm_XTB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yangibozor tuman 26-son maktabning 2019-2020 o'quv yili sarhisobi va erishgan yutuqlari MMIBDO' J.Olimov, maktabning BT yetakchisi M.Qo'chqarova hamkorligida tayyorlangan videoroligi.
👉@Xorazm_XTB
Xorazm viloyati Yangiariq tumani
2-A sinf o‘quvchilarining
"Biz birmiz qalban birgamiz" shiori ostida uyda "So‘nggi qo‘ng‘iroq" quvonchli lahzalaridan namunalar.

Sinf rahbari: SANOBAR QURYOZOVA
👉@Xorazm_XTB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Last_call
#minnatdorchilik
#videomurojaat
Мана ўқув йили ҳам ўз ниҳоясига етди. Мамлакатимиз мактабларида Онлайн "Сўнгги қўнғироқлар" чалинди, икки ой давомида барча ота - она, ўқитувчи ва ўқувчиларимиз билан елкама-елка келган устозларга ва онлайн мактаб лойиҳаси ижодкорларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Янги ўқув йилида янги ғоялар билан учрашгунча.