Xorazm viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
6.39K subscribers
20.8K photos
4.32K videos
464 files
9.17K links
📣 Xorazm viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasining rasmiy kanali

📝 Matbuot kotibi: @XVMMTB_press

☎️ Ishonch telefoni (62) 228-11-51; 228-11-70

🏢 Manzil: Urganch sh, Y.Bobojonov kõchasi, 29 uy

📧 Savol yo‘llash: @Xorazm_MMTBbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқаро тадбирга тайёргарлик кўрмоқда.

2022 йил 27 март куни Тошкент шаҳрида ШҲТ халқаро яриммарафони бўлиб ўтади.

138 млн. сўм мукофот жамғармасига эга ярим марофонда "ШҲТ оиласи" давлатлари спортчилари ва ҳаваскорлар қатнашади.
Мусобақа дастури икки масофани ўз ичига олган бўлиб, иштирокчилар – 3 км ва 21,0975 км масофага югуриб, куч синашадилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Узбекистан готовится к международному мероприятию.

27 марта 2022 года в Ташкенте пройдет Международный полумарафон ШОС.

В полумарафоне с призовым фондом 138 млн. сум примут участие спортсмены и любители семьи ШОС.
В программе соревнований две дистанции, участники пробегут 3 км и 21,0975 км.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyatida Asosiy fan olimpiadasining ikkinchi guruh fanlari bo‘yicha III (viloyat) bosqichiga start berildi.

Telegram /Youtube /Facebook /Web-sayt
Xorazm viloyatida Asosiy fan olimpiadasining ikkinchi guruh fanlari bo‘yicha III (viloyat) bosqichi jarayonlarini quyidagi havola orqali jonli efirda tomosha qilishingiz mumkin.
👇👇👇
https://www.facebook.com/100051296118900/videos/317357217085506/?sfnsn=mo
#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилоят филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸 Хива шаҳри ҳокимлиги молия бўлими:
Бюджет даромадлари базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бошлиғи

🔸 Янгибозор тумани ҳокимлиги молия бўлими:
Бюджет даромадлари базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бошлиғи

Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари

❗️👆 Юқоридаги лавозимлар бўйича ҳужжатлар 2022 йил 2 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

———————————————————————————————

❗️👇 Қуйидаги лавозимлар бўйича ҳужжатлар 2022 йил 7 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔸 Қўшкўпир тумани 25 -сонли умумий ўрта таълим мактаб:
Директор

🔸 Хоразм вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси:
Урганч тумани АКТ бўйича етакчи мутахассис

Хонқа тумани АКТ бўйича етакчи мутахассис

Тупроққалъа тумани АКТ бўйича етакчи мутахассис

🔸 Янгиариқ тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази:
Ҳисобчи

🔸 Хоразм вилояти транспорт бошқармаси:
Бош ҳисобчи

🔸 Хоразм вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси:
Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва даромадларни режалаштириш бўлими бошлиғи

🔸 Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси:
Компенсация тўловларини ҳисоб китоб қилиш ва уларнинг келиб тушишини назорат қилиш бўлими

🔸 Хоразм вилояти статистика бошқармаси:
Хазорасп тумани статистика бўлими бошлиғи

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Forwarded from KHISO| Rasmiy kanal
👩🏻‍🏫 O‘qituvchilar uchun respublika miqyosida olimpiada

🗓 Ertaga soat 11:00 dan 22:00 ga qadar www.khiso.uz platformasida quyidagi fanlardan o‘qituvchilar uchun olimpiada o‘tkaziladi:

📐 Matematika
🧲 Fizika
🧪 Kimyo
🦠 Biologiya
🖥 Informatika
🌍 Geografiya
📝 Ona tili va adabiyot
🇺🇿 Davlat tili
🇬🇧 Ingliz tili
🇷🇺 Rus tili
⚔️ Tarix
🕵🏻‍♀️ Boshlang‘ich ta’lim
⚖️ Huquq
✏️ Tasviriy san’at va chizmachilik
📖 Tarbiya
⚙️ Texnologiya (Servis va Dizayn)
🎼 Musiqa

🔖
Barcha o‘qituvchilar QR kodli sertifikat yuklab olishadi.
🔠 Testlar soni 20 ta bo‘lib, oson-o‘rtacha-qiyin tartibda tuzilgan.
📈 Ishtirokingizga mos reyting ballariga ham ega bo‘lasiz.

💡Iltimos, saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnomalar bilan batafsil tanishib chiqing: 👉 YO‘RIQNOMA
Бошқарувдаги эскича фикрлашдан воз кечсак, таълим тизими ҳам ривожланади – Халқ таълими вазири

📍 https://uza.uz/uz/posts/350692

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Forwarded from Yangibozor.uz | Rasmiy|
Ўқитувчиларга бепул ойлик йўл чипталари топширилди

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан узоқ масофага қатнаб ишлайдиган ўқитувчилар учун бепул ойлик йўл чипталари ташкил этилди. Шунингдек, уларга мактаб ўқитувчиси эканлигини тасдиқловчи гувоҳнома ҳам тақдим этилмоқда. Эндиликда ўқитувчилар ойлик йўл чиптаси билан туман ичида бепул ҳаракатланишлари мумкин.
17-сонли мактабда ўтказилган тадбирда Янгибозор туман тажрибаси сифатида ўқитувчиларга ойлик йўл чипталари билан биргаликда гувоҳномалар тантанали топширилди. Унда туман ҳокими Ў.Қурбанов, сектор раҳбарлари, мактаб директорлари иштирок қилди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

@yangibozor_hokimligi
#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилоят филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸 Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси:
Янгибозор туман бўлими бошлиғи

Таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва волонтёрлик фаолиятини ривожлантириш бўйича бош мутахассис

❗️👆 Юқоридаги лавозимлар бўйича ҳужжатлар 2022 йил 4 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

************

❗️👇 Қуйидаги лавозимлар бўйича ҳужжатлар 2022 йил 9 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔸 Ҳазорасп тумани мактабгача таълим бўлими:
Бўлим мудири

🔸 Ҳазорасп тумани халқ таълими бўлими:
Бош муҳандис

🔸 Янгиариқ туман давлат солиқ инспекцияси:
Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

🔹 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔹 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий канали https://t.iss.one/vacancy_argos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Таълимда лидерлик” мавзусидаги тренинг курсларнинг биринчи куни қандай ўтди?

Маълумки, куни кеча халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан “МФактор” таълим маркази ҳамкорлигида 26 февраль - 2 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ХТБ бошлиқлари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари учун ташкил этилган тренинг курсларининг очилиши бўлиб ўтди.

"Таълимда лидерлик" тренинг курсларининг биринчи куни халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва “МФактор” асосчиси Хасан Хусан Мамасаидовлар бошчилигида олиб борилди.

Мазкур курс халқ таълими тизимидаги раҳбар ходимларни бошқарувда лидерлик, менежерлик кўникмаларини оширишга қаратилганлиги қайд этилди.

Бугундан тренинг курслари бошланди. Унда бошқарув компетентлиги бўйича катта тажрибага эга бўлган лидерлар томонидан мастер-класслар олиб борилади.

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
E’LON!
Matbuot anjumani

Joriy yilning 11-mart kuni soat 15:00 da Xorazm viloyati xalq ta’limi boshqarmasi va O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Xorazm viloyat boshqarmasi hamkorligida "Oila, maktab va mahalla" tamoyilining ta'lim va tarbiya jarayoniga ta'siri" mavzusida Matbuot anjumani o‘tkaziladi.

Matbuot anjumanida barcha хohlovchi jurnalist va blogerlar ishtirok etishi mumkin.

Murojaat uchun tel: 99-560-81-48

Manzil: Xorazm vilоyati xalq ta’limi boshqarmasi. Urganch shahar. Y.Bobojonov ko‘chasi 29-uy
“ТАЪЛИМДА ЛИДЕРЛИК” ТРЕНИНГ КУРСЛАРИ

Мазкур курс халқ таълими тизимидаги раҳбар ходимларни бошқарувда лидерлик, менежерлик кўникмаларини оширишга қаратилган бўлиб, унда бошқарув компетентлиги бўйича катта тажрибага эга бўлган лидерлар томонидан мастер-класслар олиб борилмоқда.

Халқ таълими тизимидаги барча раҳбарлар учун фойдали бўлган ушбу тренинг курсларини қуйидаги ҳаволалар орқали кўришингиз мумкин:

🔰ТРЕНИНГ КУРСЛАРИ

1️⃣-қисм: ▶️👉https://youtu.be/kwrhRu3AbQQ
2️⃣-қисм: ▶️👉https://youtu.be/kEuKPJOo_3Q
3️⃣-қисм: ▶️👉https://youtu.be/EeOSJ64nubI?t=9
4️⃣-қисм: ▶️👉https://youtu.be/FaDlO2x34MA
5️⃣-қисм: ▶️👉https://youtu.be/GM1kqpFnqk0

👉ТРЕНИНГ КУРСЛАРИДАН ФОТОЛАВҲАЛАР👈


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Ta'lim nazorati
⚡️Педагог кадрлар аттестация бўйича онлайн репетициялар бошланди!

Бугун, 1 март куни соат 10:30 дан бошлаб педагог кадрлар аттестация бўйича онлайн-репетициялар бошланади.

Жорий йилда аттестацияда иштирок этиш истагида бўлган педагоглар Таълим инспекцияси телеграм боти(@uztdibot)га малака тест синовларидаги тест саволларидан намуналари берган ҳолда онлайн репетициялар ташкил қилишни сўраб мурожаат қилишмоқда.

Мурожаатларни инобатга олган ҳолда ҳамда педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб онлайн-репетициялар ташкил этилади.

Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни https://pedkadr.tdi.uz/ электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

1 март куни соат 10:30 дан онлайн-репетициялар бошланадиган ўқув фанлари рўйхати:

🔹Она тили ва адабиёт;
🔹Ўзбек тили (Давлат тили);
🔹Рус тили ва адабиёти;
🔹Рус тили (таълим рус тилида олиб борилмайдиган синфлар учун);
🔹Қорақалпоқ тили ва адабиёти;
🔹Қорақалпоқ тили (Давлат тили);
🔹Тожик тили ва адабиёти;
🔹Қозоқ тили ва адабиёти;
🔹Қирғиз тили ва адабиёти;
🔹Туркман тили ва адабиёти;
🔹Корейс тили.

📌Онлайн репетицияларга 👉https://test.tdi.uz/ 👈 манзили орқали кириб кўришингиз мумкин:
Login — uztdi
Parol — uztdi

❗️ Бошқа фанлар бўйича онлайн репетициялар ўтказиш муддатлари ҳақида Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали хабар берилади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Диққат_эълон

‼️“Меҳрли мактаб” малакали ўқитувчиларни ишга таклиф қилади

Болалар гематология, онкология ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга умумий ўрта таълим бериш учун ташкил этилган “Меҳрли мактаб”га қуйидаги мутахассисларни танлов асосида ишга таклиф этамиз:

1. Директор ўринбосари;
2. Фан ўқитувчилари
(она тили ва адабиёт ўқитувчиси, математика ўқитувчиси, тарих ўқитувчиси, инглиз тили ўқитувчиси, физика ўқитувчиси, биология ўқитувчиси, кимё ўқитувчиси, рус тили ва адабиёт ўқитувчиси, информатика ўқитувчиси, география ва иқтисод ўқитувчиси)
3.Психолог;
4.Тўгарак раҳбари.

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

а) директор ўринбосари лавозимига:
олий (педагогик) маълумотли, камида 5 йиллик педагогик иш тажрибасига ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув жараёнларини бошқариш кўникмасига эга бўлган, ўзбек ва рус тилларини мукаммал биладиган мутахассислар;

б) фан ўқитувчилари лавозимига:
олий (педагогик) маълумотли, дарс бераётган фани бўйича камида биринчи тоифали, 3 йиллик педагогик иш стажига эга, стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болалар билан ишлаш кўникмасига эга бўлган, рус ва ўзбек тилларини мукаммал биладиган педагоглар;

в) психолог лавозимига:
олий маълумотли, болалар билан ишлаш кўникмасига эга, камида 3 йиллик психолог фаолияти билан шуғулланган, рус ва ўзбек тилларини мукаммал биладиган мутахассислар;

г) тўгарак раҳбари лавозимига:
мактабдан ташқари таълим муассасаларида фаолият юритган, маҳоратли тўгарак раҳбарлари.

Танловда иштирок этадиган номзодлар Халқ таълими вазирлигининг [email protected] электрон почта манзилига шу йилнинг 15 мартга қадар қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари мумкин:
маълумотнома-обьективка, диплом нусхаси.

Юқоридаги малака талабларига мос келган номзодлар суҳбат (интервью) асосида ишга қабул қилинади.

Педагог ходимларга 100 фоизлик устама берилади ва қўшимча моддий рағбатлантирилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram