Xonobod shahar hokimligi MATBUOT XIZMATI
2.1K subscribers
28.7K photos
1.89K videos
11 files
7.42K links
Download Telegram
"20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис" дастури амалда

Бугун шаҳримизда «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастури асосида Анҳор, Мустақиллик ҳамда Мехмонобод МФЙда ишсиз фуқароларни Kiristal-А текстил ишлаб чиқариш корхонасига олиб борилди.

Учрашувда иштирок этган фуқаро ва тадбиркорларга «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастури тўғрисида тушунчалар берилиб, дастурда белгиланган имтиёзлар тушунтирилиб, якунда бириктирилган МФЙнинг ишсиз фуқароларни манзилли тақсимот қилинган ҳолда ишга жойлаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTubeВконтакте  | Twitter
Бугун Андижонда

🔹Андижон тумани - Туман ҳокими ёшлар билан учрашди

🔹Андижон шаҳри - Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

🔹Асака тумани - Оилавий ажримларни олдини олиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда

🔹Бўстон тумани - Расмий муносабат

🔹Булоқбоши тумани - Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидия асосида меҳнат қуроллари топширилди

🔹Қўрғонтепа тумани - Туман ёшлари ҳаётидан парчалар

🔹Избоскан тумани - Бир нечта тайинловлар амалга оширилди

🔹Жалақудуқ тумани - Қизил тоифадаги ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

🔹Пахтаобод тумани - Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

🔹Марҳамат тумани - Аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

🔹Улуғнор тумани - Ҳоким ва ёшлар учрашуви

🔹Хўжаобод тумани - Қизил тоифадаги ёшлар қўллаб-қувватланмоқда

🔹Балиқчи тумани - Болалар оромгоҳи ўз ишини бошлади

🔹Хонобод шаҳри - Тонги Хонобод

🔹Олтинкўл тумани - Мурожаатлар ҳал этилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Хонобод шаҳри адирликларида катта ёнғин деб номланган мақола юзасидан Хонобод шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ва шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими қўйидагиларни маълум қилади

Мазкур ёнғин шаҳарнинг Хидирша МФЙ ҳудудидаги Интертранс МЧЖ га қарашли чиқинди ташлаш жойида юзага келган бўлиб, шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 22:02 да хабар берилган шундандан сўнг Хонобод шаҳар ҳокими бошчилигида, шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда алоқадор мутасаддилар зудлик билан воқеа жойига бориб, айни вақтларда ёнғининг асосий қисми учирилишга эришилган, қолган маълум бир қисмида ёнғинни ўчириш ишлари якунланмоқда ва ҳеч қандай жабрланганлар йўқлигини билдирамиз. Ҳозирда юзага келган ёнғин сабаблари шаҳар ҳокими бошчилигида тезкорлик билан ўрганилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади

Telegram | Facebook | Instagram | YouTubeВконтакте  | Twitter
Хонобод шаҳри учун «Ҳаж-2023» мавсуми бошланди

«Ҳаж – 2023» мавсумида Хонобод шаҳрида илк зиёратчилар Андижондан Саудия Арабистонига жўнаб кетишди. Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик ҳисини кўришимиз мумкин.

Кузатиш жараёнида шаҳар ҳокими бошчилигида ҳамда шаҳар ИИБ бошлиғи ҳамда шаҳар бош имоми М.Рахимов иштирок этиб, зиёратчилар эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишлари, ушбу зиёратни юртимиз ва бутун дунё мусулмонларига бардавом қилишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTubeВконтакте  | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонободнинг шифобахш ҳавосидан даво топаётган яна бир ҳамюртимиз

Telegram | Facebook | Instagram | YouTubeВконтакте  | Twitter
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 1 июндаги 6/3-443/8-сон топшириқ хатида фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, тегишли чоралар кўриш ҳамда қароларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан самарали ишларни амалга мақсадида Адлия вазирлиги томонидан «Инсон қадри учун» тамойили асосида жорий йилнинг 2 июнидан — 30 июнь кунига қадар «Инсон ҳуқуқлари олий қадрият» ҳуқуқий акцияси эълон қилинди.

Акция доирасида Хонобод шаҳар адлия болими томонидан 7 июнь куни Фитрат МФЙ ва 9 июнь куни Мустақиллик МФЙда сайёр қабуллар ўтказиб, 1 нафар фуқаронинг мурожаати болим иш юритувига олинган бўлса, 12 нафар фуқарога, уй-жой учун субсидия олиш тартиби, алимент ва никоҳдан ажралиш бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиши таъминланди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTubeВконтакте  | Twitter
ҲУРМАТЛИ ХОНОБОДЛИКЛАР!!!

Шаҳримизда ўтказилаётган "Ёшлар ойлиги" доирасида эртага 10.06.2023й куни соат 10:00 да шаҳримизнинг (Рива кафеси) ёнидан шаҳар марказий кўчаси бўйлаб ҲАРБИЙ ПАРАД бўлиб ўтади.

Шунингдек парад якунида шаҳар марказида ҳарбий чиқишлар ҳамда концерт дастурлари ўтказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTubeВконтакте  | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёзнинг айни чилласи яқинлашган паллаларда, шундай салқин ва тоза ҳавога бой шаҳар Хонободга келиб хордиқ олувчи маскан...

Бу каби дам олиш масканларидан шаҳарда кўплаб учратиш мумкин


Telegram | Facebook | Instagram | YouTubeВконтакте  | Twitter
Шаҳримизда «Ёшлар ойлиги» доирасида қатор тадбирлар ва мусобақалар ўтказилмоқда

Маълумки июнь ойида бугун Республикамизда бўлгани каби шаҳримизда ҳам Ёшлар ойлиги кўтаринки руҳда ўтказилади. Мазкур ойлиг давомида, турли кўрик-танловлар, мусобақалар, спорт ўйинлари, маданий тадбирлар, ёшлар билан учрашувлар каби қатор манзиллий тадбирлар ўтказилади.

Ана шундай тадбирлардан бугун бир қанчаси ёшлар иштирокида кенг қамровда ўтказилди. Жумладан: ёшларни касбга йўналтириш, ошпазлар танлови ҳамда шахмат-шашка мусобақалари бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTubeВконтакте  | Twitter
#дунёсадоси
#мусис_фестивал

Аввал хабар берганимиздек Хонобод шаҳрида «ДУНЁ САДОЛАРИ» Халқаро мусиқа Фестивали бўлиб ўтади.

Айни вақтларда Маданият ва Туризм вазири ўринбосари Б.Ахмедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Хонобод шаҳрида бўлиб, Мусиқа ва Санъат мактаблари, Маданият марказлари, Намунали мақом ансамбли, Давлат филармониясининг рахбарлари ва алоқадор ташкилотлар билан учрашув ўтказиб, фестивалини юқори савияда ташкил этиш бунда Халқаро сайёхларнинг, мамлакатимиз, хусусан Хонободнинг сўлим масканлари хақидаги тасуротларини бойитиш кераклигига урғу бериш каби бир қатор долзарб масалаларда кўрсатма ҳамда топшириқлар бериб ўтмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTubeВконтакте  | Twitter